"Ал Садд" Мессига 1 млрд евро эвазига 3 йиллик шартнома таклиф қилди
06 авг 2021 20:15
Янгиликлар
"Ал Садд" Мессига 1 млрд евро эвазига 3 йиллик шартнома таклиф қилди
Қатарнинг "Ал Садд" клуби эркин агент мақомида бўлган аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессини ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
"Барселона" молиявий қийинчиликлар ҳамда битим Ла Лига регламентига мос келмаслиги туфайли 34 ёшли форвард билан янги шартнома имзолай олмади.
Маълумотларга кўра, Қатар клуби Мессига 1 миллиард евро эвазига 3 йиллик шартнома таклиф қилган. Аргентиналик футболчи "Барса"да ўтган бир йил давомида шартнома бўйича 92 миллион доллар ишлаб топган.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Садд"га Мессининг "Барселона"даги собиқ жамоадоши Хави мураббийлик қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар