UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45Ансу Фати Испания паспортини олишга яқин  1 13:41Ўзбекистон U16 ва Баҳрайн U16 ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:36Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  1 13:20"Атлетико" футболчиси: "Бугун ирода намойиш этдик"  0 12:54Хамес: "Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас"  11 12:52Асрор Алиқулов: "Ўйин ҳакам хуштаги чалинмагунча давом этади"  1 12:42Омар Момани ПСЖ - "Реал" баҳсига атаб карикатура чизди  11 12:29"Атлетико Паранаэнсе" ўз тарихида илк бор Бразилия Кубогида ғолиб чиқди  2 12:04Карикатура: Германиялик дарвозабонлар Нойерга қарши  5 11:42А Серия клуби Лука Йовични январда ижарага олиши мумкин  7 11:16"Локомотив" тарихида илк бор ЧЛ гуруҳ босқичини ғалаба билан бошлади  2 11:09Olamsport: Боксчимиз рақибини чуқур нокаутга учратди, чорак финал жанглари натижалари ва бошқа хабарлар  2 10:50Френки Де Йонг "ValverdeOut"га лайк босди  24 10:28Азар 17та ўйиндан буён ПСЖга гол уролмаяпти  15 10:10Карикатура: Тер Штеген Нойер ва Леманнга муносиб жавоб қайтарди  1

ОЧЛ. "Пахтакор" мағлуб бўлди ва ОЧЛни тарк этди Янгиликлар

ОЧЛ. "Пахтакор" мағлуб бўлди ва ОЧЛни тарк этди

ОЧЛнинг 6-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" - "Пахтакор" учрашуви ўтказилди.

"Ал Аҳли" - "Пахтакор" 2:1

Гол: Омар ал-Сома (69, 1:0), Игорь Сергеев (88, 1:1), Абдулраҳмон Ғариб (90+2, 2:1).

"Ал Аҳли": 33. Муҳаммад Овайс, 3. Муҳаммад Фатил, 17. Пауло Диаз (16. Нуҳ Иброҳим, 46), 23. Абдуллоҳ Тармин, 37. Абдулбосит Ҳинди, 75. Адерлан Сантос, 35. Юсуф Ҳарби (8. Тайсир ал-Жассим, 53), 7. Салман Мувашар, 10. Абдулфаттоҳ Асири, 21. Хорхе Семедо, 9. Омар Сома (с).
Захира: 66. Босим Солиҳ, 28. Айман Алҳулайф, 30. Ҳани Исмоил, 77. Омар Сирож

"Пахтакор": 35. Санжар Қувватов, 34. Фарруҳ Сайфиев, 15. Егор Кримец (55. Марко Симич, 80), 23. Шерзод Аъзамов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 20. Одил Ҳамробеков, 27. Сардор Собирхўжаев (29. Владимир Козак, 63), 9. Жалолиддин Машарипов, 10. Драган Черан, 17. Достонбек Ҳамдамов (11. Игорь Сергеев, 46), 21. Марат Бикмаев.
Захира: 1. Элдборбек Суюнов, 4. Акрамжон Комилов, 6. Жаҳонгир Аҳмадов, 44. Собит Синдаров.

Огоҳлантириш: Юсуф ал Ҳарби (38), Кримец (51), Ҳинди (73), Абдуллоҳ Тармин (82), Алижонов (86).

ЯНГИЛАШ

ЎЙИН ТУГАДИ! ОЧЛ БИЗ УЧУН ЭРТА ЯКУНЛАНДИ. ЧИРОЙЛИ ЎЙИН, УМИД ВА ИШОНЧ УЧУН "ПАХТАКОР"ГА РАҲМАТ! УЛАР БОШНИ ТИК КЎТАРИБ ОЧЛни ТАРК ЭТИШМОҚДА! ЖУДА ҲАМ АЛАМ ҚИЛМОҚДА МАҒЛУБИЯТ(((

90+5. Зарбани дарвозабон ушлаб олди.

90+4. Стандарт "Пахтакор"да.

90+2. Гол! Ғариб чиройли зарбаси билан ҳисобни "Аҳли" томонига ўзгартирди.

90+1. Бикмаев жароҳат олди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!! Сергеееееееееееееевввв!!!!!!! Чераннинг пасидан кейин Игорь бўш дарвозани ишғол қилди!

86. Алижонов огоҳлантирилди.

85. Саааааллл қолди, ишлар пишарди.... Қанотдан узатилган пасга Семеду бўш дарвоза томон зарба бериши мумкин эди. Бу вазиятда Алижонов қаҳрамонлик кўрсатди.

"Аҳли" таркибида ўзгариш. Асири ўрнига Ғариб майдонга тушди.

82. Сайфиевга қарши жуда кўпол ўйнагани учун Тармин огоҳлантирилди.

80. Ўзгариш. Кримец ўрнига Симич майдонга тушди.

78. Хавфли зарба! Абдулфаттохнинг берган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.

76. Козакнинг зарбаси ноаниқ кетди.

74. "Пахтакор" яхши вазиятга эга бўлди. Алижоновнинг қанотдан узатган пасига ҳеч ким ета олмади. Кейинчалик "Ал Аҳли" ҳавфли ҳужум ташкил қилди. Соманинг зарбаси ноаниқ кетди.

73. Ҳинди огоҳлантирилди.

72. Ана вазияттт!! Сергеев Машарипов узатган тўпга боши билан зарба берганди. Тўп тўппа тўғри дарвозабон турган жойга борди.

Шунча ҳужум қилдик, шунча зарба бердик...

69. Гол! Сома қанотдан узатилган пасга боши билан зарба бериб, Қувватов дарвозасини ишғол қилди.

68. Тарминнинг қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини Аъзамов боши билан уриб юборди. Акс ҳолда унинг ортида ал-Сома гол уришга тайёр эди.

67. "Пахтакор"дан ажойиб ҳужум! Бикмаевнинг заргарона пасидан кейин Сергеев дарвоза томон зарба берганди. Овайс тўпни ушлаб олди.

65. ЗАРБАААААА!! Чераннинг узоқ масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

63. Ўзгариш. Собирхўжаев ўрнига Козак майдонга тушди.

63. Сергеевнинг қанотдан узатган паси Черангача етиб бормади.

61. УХХХХхххх!!! "Аҳли" жуда ҳам хавфли ҳужум ташкил қилди. Қанотдан узатилган пасга ал-Сома зарба бера олмади. Ундан ўтган тўпни Файзиев бурчакка чиқариб юборди.

57. "Пахтакор" ҳимояга ётиб олмоқда. Барчаси яхшиликка бўлсин...

56. Жаримадан тепилган тўп Машариповга тегди. У ўзини бироз йўқотиб қўйди.

54. "Аҳли" жуда қулай нуқтадан жарима зарбасига эга бўлмоқда.

53. "Ал Аҳли"да ўзгариш. Ал-Ҳарби ўрнига Тайсир ал-Жассим майдонга тушди.

51. Омар ал-Сомага қарши қўпол ўйнагани учун Кримец огоҳлантирилди. Жаримадан узатилган тўпни эса ҳимоячилар бартараф этди.  Бу паллада оффсайд ҳам қайд этилганди.

47. Сайфиев қанотдан тўпни жарима майдончасига узатганди. Аммо тўпни дарвозабон ушлаб олди.

Иккинчи бўлим бошланди!

Икккинчи бўлим бошида ўзгариш. Ҳамдамов ўрнига Сергеев майдонга тушди.

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади.

45. Тайм сўнгида "Пахтакор"да йўқотиш. Ҳамдамов майдонни тарк этади. Унинг ўрнига Игорь Сергеев майдонга тушади.

44. Диаз жароҳатланди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

38. Юсуф ал-Ҳарби огоҳлантирилди.

37. Қувватов аввалига жаримадан тепилган тўпни қайтарди. Кейинчалик иккинчи темпда Семеду зарба берди. Тўп Кримецга тегиб, бурчакка қараб йўл олди. Юрагимиз ўйнади бироз...

34. Машариповнинг хатоси туфайли "Аҳли" хавфли ҳужумга эга бўлганди. Агарда пас Кримецдан ўтганида "Аҳли" ҳисобни очарди. Аммо ҳимоячимиз ўз вақтида хавфни бартараф этди.

33. Энди "Пахтакор" қанотдан стандартга эга бўлганди. Бироқ "подача" ўхшамади.

31. "Аҳли"нинг жаримадан узатган пасини Черан боши билан уриб, бурчакка чиқариб юборди.

26. ЗАРБААААААААА!!!! Мувашарнинг зарбаси Қувватов қўриқлаётган дарвозанинг устунига тегиб, майдонни тарк этди.

23. Жарима зарбаси... Барчамиз Машарипов ёки Ҳамдамов тўпни тепади деб ўйлаб турганимизда Аъзамов зарба берди. У ўз зарбаси билан ҳимоячи эканлигини билдириб қўйди )))

21. ЗАРБББАААААААА... ААААААААА!!!!! Машарипов ўзининг ажойиб ҳаракатлари билан дарвозага зарба беришга қулай вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

18. "Аҳли" ҳужумга ўтди. Мувашарнинг қанотдан узатган пасини дарвозабонимиз ушлаб олди.

15. "Пахтакор" бироз ортга чекинди. "Ал Аҳли" кетма-кет ҳужумлар ташкил этмоқда. Аммо уларнинг ҳужумида "маза" йўқ.

9. Собирхўжаев рақиб жарима майдончаси ичида йиқи(ти)лди Билмадим-у, бу вазиятда араблар йиқилганда албатта пенальти бериларди...

8. "Ал Аҳли" тўлиқ таркиб билан ҳимояда.

7. Жуда ҳам хавфли вазият. "Пахтакор" тезкор гол уришга интилмоқда. Алижонов яна олдинга ўтиб кетди. У тўпни Бикмаевга оширмоқчи бўлганди. Бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

6. ЗАРБАААААААААААА!!!! Чераннинг пас оширишидан кейин Алижонов дарвозабон билан деярли бирга бир ҳолатга чиқиб бориб, зарба берди. Тўп бироз ноаниқ кетди.

5. Ўйиннинг дастлабки 5 дақиқалиги ажойиб ўтди. Собирхўжаев ҳужумга ўтаётганди. Аммо ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

4. Омар ал-Сома қанотдан узатган тўпни Кримец бурчакка чиқариб юборди. Стандартдан эса мезбонлар унумли фойдалана олишмади.

2. "Пахтакор" ҳужумга ўтганди. Аммо Чераннинг пас ошириши ноаниқ бўлди.

20-сониядаёқ Машариповга қарши фол ишлатилди. 

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув бошланишига барчаси шай!

- Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

- Учрашув бошланмоқда! "Пахтакор"га фақат ва фақат омад тилаймиз!

Рейтинг: +144   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг