UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17"Реал" Пеллегрини билан текинга шартнома имзоламоқчи  0 17:04Эртага ЎФАнинг навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтади  7 16:54Хави раҳбариятнинг Куманга муносабати сабаб "Барселона"ни бошқаришга шошилмаяпти  6 16:30Каннаваро молиявий муаммо сабаб "Гуанжоу"ни тарк этди  3 16:07Мбаппе - Лига 1'нинг августдаги энг яхши ўйинчиси  5 15:44"Эвертон" "Ньюкасл" етакчисиини нишонга олди  0 15:31Анасхон Раҳматов Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  24 15:20"Лидс" вингери Рафинья АПЛнинг бош клублари назарига тушди  0 14:58"Арсенал" "Реал" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  5 14:50Coca-Cola Суперлига. 20-тур тўрт учрашувида ВАР ишлайди   14 14:33Карикатура: Лионель Мессисиз қолган "Барселона"  13 14:20Ўзбекистон Эронга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  9 14:10Рюдигер келажаги ҳақида: "Ҳали бошқа клублар билан гаплашмадим, фақат "Челси" билан"  3 13:58Мухлис фикри: "Хорижлик мураббийлар тез дангаса бўлиб қолади"  26 13:47"Реал" япониялик Кубо билан шартномани узайтиради  3

"Аҳволимиз яхши, фақат чўкяпмиз..." Янгиликлар

"Аҳволимиз яхши, фақат чўкяпмиз..."

Токио ёзги Олимпия ўйинларининг олтинчи куни давом этмоқда.

Мусобақалар якунига қадар 10 кун бор, бироқ бизни асосий умидларимиз сифатида кўрилган бокс терма жамоамизнинг тўрт нафари мусобақа билан хайрлашиб бўлди. Мусобақаларнинг илк даврасидан сўнг Санжар Турсунов ва Миразиз Мирзаҳалилов турнирни тарк этган бўлса, Фанат Қаҳрамонов ва Дилшодбек Рўзметов иккинчи даврадан сўнг турнир билан хайрлашди. Барча Токиода Риодаги натижаларни такрорлашимиз қийинлиги ҳақида айтишганди, бироқ бу даражада ёмон натижа бўлишини ҳеч ким кутмаганди.

Нега бундай бўлмоқда?

1. Жисмоний ҳолат яхши эмаслиги:

 Ўзбек боксчиларининг жангларидан кўриб турибдики, боксчиларимизнинг жисмоний ҳолати мукаммал ҳолатда эмас. Буни Фанат Қаҳрамонов, Санжар Турсуновда яққол кўринмоқда. Жангнинг дастлабки раундларидан сўнг "ўчиб" қолишмоқда.

2. Ўқув-йиғин машғулотлар ҳаддан ташқари кўпайиб кетгани.

Қозоғистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Турсингали Эдилов қозоқларнинг омадсизларига асосий сабаб сифатида ҳаддан ташқари ортиқча ўқув-йиғин машғулотлар эканлигини айтганди. Бу ҳолат бизда ҳам содир бўлди. Битта машғулотдан сўнг, кейингиси бошланди, кейин яна... Бу ҳолат спортчиларни зериктириб қўйиши аниқ. 

Спортчиларимиз якка тартибда ҳам шуғулланиб туришлари лозим эди деб ўйлайман...

3. Таркибни танлашдаги хатоликлар: 

Кўпчилик танқид қилган вазнлар: -75, -63, -91 кг вазнлар аввалдан таҳмин қилинганидек ўзларига берилган имкониятдан фойдалана олишмади. Тўлқин Қиличевга бу борада жуда кўп саволлар берилди. Унинг жавоби битта: Уларнинг рейтинги баланд ва шу сабабли қуръа уларга омадли келади деганди. Шу ўриндда иккита савол туғилади! Агар бошқа боксчиларга имкон бермаса, қандай қилиб рейтинг очко тўплашади? Кейин рейтинги баланд деб олиб кетилган боксчиларимиз, барибир илк давралардан кучли боксчиларга тушиб қолдику!

4. Руҳий томондан яхши тайёрланмаганлиги:

Ҳозирги даврда психолиг атамаси спортда жуда муҳим ҳисобланади. Барча ташкилотларда шундай лавозим жорий этилган. Бироқ бокс терма жамоасининг шахсий психолиги йўқ! Қандай қилиб? 

Терма жамоамиз мураббийларидан бири Фаррух Қиличев Дилшодбек Рўзметовнинг мағлубиятига асосий сабабларидан бири боксчимизнинг биринчи раунддан сўнг руҳий аҳволи ёмонлашгани ва шу сабабли жангнинг қолган қисмида яхши ҳаракат қилмаганини айтди. Шунча штабга жой топилганида, психологга жой топилмаслиги ғалатироқ... Мураббийларга бу ҳақида ҳам савол берилганди. Жавоб оддий! Ҳеч бир психолиг мураббийдан яхшироқ руҳиятини кўтара олмайди. Лекин у замонлар ўтиб кетгандек. Ривожланишни истасак, янгиликлар қилишдан қўрқмаслик керак.

5. Спортчиларимиз ҳаддан ташқари ўзларига ишониб юборишди

Бу ҳам бир катта сабаб. Сўнгги йилдаги омадли юришларидан сўнг боксчиларимиз ўзларини енгилмасдек ҳис қилишни бошлашди, назаримда. Ўзига ишониш яхши, бироқ рақибни менсимаслик ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Фанат Қаҳрамонов бугунги жангда ўзига ҳаддан ташқари ишониб юборди ва қўлини тушириб жанг қилди. Оқибатда эса...

Нима бўлган тақдирда ҳам терма жамоамизга охирга қадар ишонишда давом этамиз!

Рейтинг: -38   

Фикрлар

+18   
29 июл 15:40:46
MYU-UZB Zikriyo
Коррупцияга ботиб колган спортимиз ахволи бу. Нимаси хайратланарли? Ман хамма спорт турини назарда тутяпман.
+14   
29 июл 15:50:41
rostgoy
Футболимиз 30 йилда булмаган шармандани килди булар хам одам футболчиларимизга ухшаб шарманда килмокчидир. Бундан кейин Ким этади юкоридагилар коррупция йук деб. Еки стадион спорт иншоотларини бузиб ДОМ курилвотганимикин. Айбиларни Бир марта тан олилар. Узбекмиз. Беклигимиз хурмати. Яна коронавирус бохона булмасин. Коронавирус хамма давлатда бор. Бохона утмиди. Японияни ховоси бизникида тоза улар метан газда юрмиди. У хам отмиди. Бохона килуриб мухлислар ковунларни эшитуриб чарчадик.
+12   
29 июл 16:03:19
Azamat Muhammadiyev
hozir boksdan 2ta oltin olsak hammasi unitiladi. hattoki koruppsiya borligiyam esdan chiqadi. juda g'alatida. tokioda marina degan o'zbekcha gapirishni bilmaydigan jurnalistimiz sportchimizdan ruscha intervyu olyabdi, lekin sportchimiz o'zbek tilida javob qaytaryabdi. shuham g'alati ishmasmi. nega biz ruscha intervyuni olishimiz kerak. bunaqa davlat tilida olib bormaydigan jurnalstlarni hayday kerakmasmi.!.. sport tv dagi kimdir eshitadigan bo'lsa ona tilingga yomon bepisand bo'lyabsanlar
+8   
29 июл 15:50:10
Fanat Barca
Тулкинни келиши билан хайдаш керак термадан мураббийликдан!!!Юз фойиз шу айбдор!!!
+7   
29 июл 16:38:33
Турсун Ғаниев
Санжар Турсунов, Дилшодбек Рўзиметов ва Миразиз Мирзахалиловларнинг ортидан Фанат Қахрамонов хам олимпиадани бокс мусобақасидан чиқиб кетди.
Шу жойда шахсан мен Миразизбек Мирзахалиловни ютказди деб ўйламайман. Уни шунчаки ифлос, порахур хакамлар нинг адолатсиз қарорлари олипиада бахсларидан чиқард.
Ха дўстлар Хакамлар бизни бир медалдан жудо қилди. Бахсни кўрган бўлсангиз ўша Ирландияликни 1 та қошлари ёрилиб бурни устидан ёрилиб бутун киндигигаса қонлари оқиб туши. Бу жойда номард хакамлик ва адолатсизлик устун келди.
+7   
29 июл 15:41:22
АНВАР РАХИМОВ
Ўзи Токиога кетаётганда айтилган номлар Фанат, Санжар, кейин Рўзметовлар калтак еб қайтишига аниқ диагноз қўйилгандику. Исроил Мадримов, Иқболжон Холдоровлар буларга мастер класс ўтқизиб қўярди
+4   
29 июл 17:19:29
Muxlis
Футболимиз орқасидан бошқа спорт турлари ҳам чўкаяпти
+4   
29 июл 17:00:30
futbol_xalqniki
Maqolani Boksdan habari yo'q odam yozgan shekilli.
Boks termamizda, Fanat va Sanjar ortiqcha edi. Qolganlari hammasidan medal kutsak bo'lar edi.
Mirzabek Mirzahalilovni hakamlar atayin sindirishdi. Bu esa qolgan bokschilarga juda yomon tasir qiladi. Ro'zmetov 1 raundni yaqqol o'ziniki qilgandi. Ammo isqirt hakamlar anavy kubalik orabayjonga berishdi.
Natijada Dilshod 2 va 3 raundda juda asabiylashgani juda sezildi.
Hurmatli maqola avtori. Sport TV kanalini tomosha qilgan bo'lsangiz. Hozir AiBA va olimpiya qo'mitasi o'rtasida kelishmovchilik ketmoqda. AIBA boks JCH ni Olimpiadadan ham ommaviy va qiziqarli qilmoqchi, bu yo'lda "prizovoy fondni" ko'tarishmoqchi. Olimpiada qo'mitasi esa bu yo'lda bazibir sabablarga ko'ra kuclhli bokschilarni 1 turdayoq bir biriga ro'baro' qilmoqda.
DzyuDo da ham shunday bo'lmoqda. Darhol ikkinchi turdayoq, Jakhon yoki Osiyo chempionlariga ro'baro' bo'lishmiqda.
Olimpiada Boks hakamlari shunday davom etsa. Kuchli bokschilar Olimpiadaga kelishmasa kerak.
Shahsan man Mirzabek va Ro'zmetovga qarshi hakamlarning qilmishidan shokdaman. Olimpia qo'mitasi huddi medallar uchun kvota belgilagandek. Tokioda Boks bahslarini gimnastika bo'yicha mutahasis tashkillashtirgan ekan! Hakamlarni orasida umuman boksga aloqasi bo'lmagan mutahasislar bor ekan!
+4   
29 июл 16:47:50
João Félix
Шахрамни гапи тўғри екан , у Риодаги мувафаққият қайтарилишига ишонмайман деганди. Мураббийларни реаксияси анча совуқ бўлганди. Лекин адашмагани кўриниб турибди , қолган боксчилар медал юцаям 2016 дек бўлмайди. Унда дахшат қатнашганди боллар , мазза қилиб кўрганим халиям есимда мана 5 йил ўтиб кетибди бир пасда.
+4   
29 июл 16:43:33
Турсун Ғаниев
Ўтган гал Санжар Турсуновни мақолсида олиб чиқган мақола муаллифи Фахриддин Рўзиевдан эндиги сафар "Фанат Қахрамонов Олимпиадага муносиб эдими" деган янги мақоласини кутиб қоламиз. Чунки Фанат кахрамонов хам ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПОНАТИДА ФИНАЛДА БУХОРОЛИК ОДИЛМИДИ ЭСИМДА ЙЎҚ АБДУЛЛАЕВГА ЮТҚИРГАНДИ РОСА МУШТ ЕГАНДИ. ЛЕКИН ТАНКАЛАРИ УНИ ОЛИМПИЯДАГА ЮБОРДИ. БУХОРОЛИК ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОН ЭСА ҚОЛИБ КЕТДИ. ҚАНИ БУ ЕРДА АДОЛАТ...
+4   
29 июл 16:10:00
Samatov
SHAXRAM WONDERBOY AYTGANIDEK RIODAGI OLIMPIADA UMUMAN TAKRORLANMEDI, SHAXRAM YAQINDA AYTGANDI BOLLANI KÓZIDA ÓT CHAQNAMAYAPTI 2016 YILGI HOLATDAN ASAR HAM YOQ DEB ROST EKAN
+4   
29 июл 16:01:26
LFC_FIRMINO
Fanat, Sanjar Tursunov umuman terma jamoa darajasi emas. Bu oldindan aniq edi yutqazishi Fanatni
+4   
29 июл 15:47:41
Shokirjon Soliyev
Қисқаси Корруция бокс га ҳа кириб борди таниш билишчилик авж олди бошдан маълум эди бу гал боксдан унчалик умид йўқ деб Олипияда тугагач МОҚ ни таг туги бн тозолаш керак умуман тайёргарлик йўқ эътибор йўқ , лекин харажат керагича сарфланган
+3   
29 июл 17:23:20
Farmon_Navoi
Фанат тирик мешок булди козок боксчисига. Оддий мухлис куюниб айтган камчилигимизни нахотки мураббийлар билмаган булса ёки куз юмишди. Мана ахвол. Хеч кутилмаган натижа эмас бу холат.
+3   
29 июл 17:00:18
Гуломжон
Кайси бирига куяй, бир томон да футболимиз атала,иккинчи томондан боксимиз хам хом-хатала, учинчи томондан ОНА тилимизни тепкилашяпти, анаву "робот"депутатлар. Токка улаб куйиб "мана бу карорга овоз бер"дейилса дарров овоз беришади,"берма дейилса беришмайди.Узларини мустакил фикрлари йук. Дарвоке роботларда мустакил фикр нима килади.Юрагим куйиб адо булди ,биродарлар.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика