UZ

Сўнгги янгиликлар

08:18Бундеслига. "Айнтрахт" "Бохум"ни юта олмади  0 07:55Лига 1. "Марсель" "Монпелье" билан дуранг ўйнади  0 07:33Бугун Суперлигада 4-тур ўйинлари давом эттирилади: Наманган ва Навоийда ўйинлар бор  1 07:14Ла Лига. "Мальорка" ва "Осасуна"да нурсиз дуранг, "Барса" бугун, "Реал" эса эртага ўйнайди  4 01:46АПЛнинг икки топ-клуби Онанага қизиқмоқда  1 01:07"Сурхон"нинг мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  5 00:54"Челси" Маунтнинг нархини аниқлаб олди  3 00:35Гвардиола: "Ливерпуль" ҳақидаги фикримни ўзгартирмайман"  1 00:15АПЛдаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  0 23:59"Милан"га қарши ўйин олдидан "Наполи"да катта йўқотиш бор  2 23:36Тухель "Челси"дан кетгани ҳақида: "Шокка тушиб қолгандим"  3 23:12Хави Мессининг қайтиши ҳақида: "Бу клуб унинг ҳаёти. Аммо ҳозир музокаралар вақти эмас"  9 22:46Миржалол Қосимов: "Нефтчи"даги фарқ? Кеча нима овқат едингиз деб сўранг олдин"  25 22:29Ўзбекистон U-20 Бразилияга қарши ўйнаши мумкин  17 22:10Футзал. Уч гигант рақибларига имкон қолдирмади  0

АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев: "Энг муҳими мавсумни ғалаба билан бошлаш" Янгиликлар

АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев: "Энг муҳими мавсумни ғалаба билан бошлаш"

АГМК жамоаси қуръа якунларига кўра дастлабки турни Тошкентда "Сурхон"га қарши ўтказади. Ушбу жараён ҳақида АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев фикрларини билдирди.

"Қуръа АГМК учун яхши ўтди, деб ўйлайман. Мавсум давомида ҳар бир жамоага қарши уй-сафар тизимида ўйнаймиз. Биринчи турда "Сурхон"га қарши ўйинни "Пахтакор" стадионида ўтказамиз. Катта эҳтимол билан "Бунёдкор" билан баҳс ҳам шу аренада бўлади. Бу пайтда "Бунёдкор" стадионида U-20 Осиё кубоги ўтади. Учинчи турга келиб Осиё кубоги гуруҳ босқичи, чорак финал ўйинлари якунланиб ярим финал баҳслари бошланади. Натижада "Жар" стадиони бўшайди. Мазкур аренада АГМК мезбон сифатида "Олимпик"ка қарши ўйнайди. Умуман дастлабки турларда яхши рақиблар тушди. Кетма-кет рақобатчилар билан ўйнамаяпмиз. Тенг тақсимланган ҳолатда келди. Мавсумни чиройли ва муҳим ғалаба билан бошлаш истагидамиз. Чунки бу турлардаги ғалабалар мақсад сари жиддий интилишда футболчиларга далда бўлади. 

"Сурхон"га келсак, улар янгидан шаклланяпти. Бу жамоа ҳақида нафақат менда, бошқаларда ҳам тўлиқ тасаввур бўлмаса керак, деб ўйлайман. "Сурхон" "Олимпик" йўлидан бориб ёшларга эътибор қаратмоқда. Термизликлар биз каби янги мавсумга Анталияда тайёргарлик кўрмоқда. Уларни ўйинларини кузатамиз. Мураббийлар томонидан ўрганилади. Энг муҳими стартни ғалаба билан бошлаш. Қолган натижаларни тайёргарлигимиз, кўрсатадиган ўйинимиздан келиб чиқиб билиб оламиз", - дейди Баҳодир Мирзаев.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+1   
08 фев 02:25:49
Mansur
Ака-ука Гриммлар авжидаку а!!! Акаси Бунёдкор бош директор укаси эса ОТМК
   
08 фев 20:29:14
Лев Иванович Яшин
Mansur фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Биринчидан Аллоҳга шукур хамма йўналишда омадим чопган. Иккинчидан хақорат қилишда истасам сени доғда қолдираман!
Хўп.
   
08 фев 12:32:43
Mansur
Лев Иванович Яшин фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сендақа хаётда омади чопмаганлардан кўра яхшилиги аниқ, галварс.
Биринчидан Аллоҳга шукур хамма йўналишда омадим чопган. Иккинчидан хақорат қилишда истасам сени доғда қолдираман!
   
08 фев 09:16:05
Лев Иванович Яшин
Mansur фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ака-ука Гриммлар авжидаку а!!! Акаси Бунёдкор бош директор укаси эса ОТМК
Сендақа хаётда омади чопмаганлардан кўра яхшилиги аниқ, галварс.
   
08 фев 08:48:25
Haqiqat019
Omad Agmk chempion bu yil Hudo Hohlasa
   
08 фев 08:34:49
Shavkat Artikov
Agmk chempion
   
08 фев 08:28:19
Abror_Tursunov
To'g'ri qolgani bir gap bo'larda ))
   
08 фев 06:11:23
Bek_Real
Mansur фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ака-ука Гриммлар авжидаку а!!! Акаси Бунёдкор бош директор укаси эса ОТМК
Акаси Бунёдкорда эмас, Андижондаку
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика