UZ

Сўнгги янгиликлар

16:23"Ливерпуль" "Реал Мадрид"нинг собиқ футболчиси учун 60 миллион евро тўлаши мумкин  0 15:44"Сурхон" ўртоқлик учрашувида ПРО Лига дебютантига ютқазиб қўйди  0 15:40Туркия чемпионати. "Сивасспор" — "Пендикспор" (Онлайн натижа)  3 15:34“Қўқон-1912” жамоаси янги мавсумнинг биринчи ярмини Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказади  3 15:10Артета: "Жоржиньо — дунё даражасидаги футболчи"  0 14:28"Бордо" ҳужумчиси ўйин вақтида ҳушидан кетди — шифохонада уни сунъий равишда кома ҳолатига туширишди  1 13:54Юлиан Нагельсманн "Ливерпуль" бош мураббийига айланиши мумкин  2 13:30Абдуқодир Ҳусанов, Элдор Шомуродов, Азизбек Турғунбоев... Бугун яна қайси легионерларимизнинг жамоалари ўйнайди?  0 13:15Трансфер ойнаси ёпилди. Суперлига жамоаларидаги барча келди-кетдилар билан танишинг  55 12:54Хаби Алонсо "Реал" учун "Бавария" ва "Ливерпуль" таклифини рад этади  4 12:30Жим Рэтклифф Каземирога АПЛнинг ўзидан ўринбосар топди  2 12:12"Арсенал" дарвозабони ёзда "Челси"га кўчиб ўтади?  4 11:51"Ювентус" А Серия бозорини "назорат" қилишда давом этади  0 11:25Тео Эрнандес "Бавария"да Альфонсо Дэвиснинг ўрнини эгаллаши мумкин  0 11:01Раҳим Стерлинг янги уйида бункер қурмоқчи  2

АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев: "Энг муҳими мавсумни ғалаба билан бошлаш" Янгиликлар

АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев: "Энг муҳими мавсумни ғалаба билан бошлаш"

АГМК жамоаси қуръа якунларига кўра дастлабки турни Тошкентда "Сурхон"га қарши ўтказади. Ушбу жараён ҳақида АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев фикрларини билдирди.

"Қуръа АГМК учун яхши ўтди, деб ўйлайман. Мавсум давомида ҳар бир жамоага қарши уй-сафар тизимида ўйнаймиз. Биринчи турда "Сурхон"га қарши ўйинни "Пахтакор" стадионида ўтказамиз. Катта эҳтимол билан "Бунёдкор" билан баҳс ҳам шу аренада бўлади. Бу пайтда "Бунёдкор" стадионида U-20 Осиё кубоги ўтади. Учинчи турга келиб Осиё кубоги гуруҳ босқичи, чорак финал ўйинлари якунланиб ярим финал баҳслари бошланади. Натижада "Жар" стадиони бўшайди. Мазкур аренада АГМК мезбон сифатида "Олимпик"ка қарши ўйнайди. Умуман дастлабки турларда яхши рақиблар тушди. Кетма-кет рақобатчилар билан ўйнамаяпмиз. Тенг тақсимланган ҳолатда келди. Мавсумни чиройли ва муҳим ғалаба билан бошлаш истагидамиз. Чунки бу турлардаги ғалабалар мақсад сари жиддий интилишда футболчиларга далда бўлади. 

"Сурхон"га келсак, улар янгидан шаклланяпти. Бу жамоа ҳақида нафақат менда, бошқаларда ҳам тўлиқ тасаввур бўлмаса керак, деб ўйлайман. "Сурхон" "Олимпик" йўлидан бориб ёшларга эътибор қаратмоқда. Термизликлар биз каби янги мавсумга Анталияда тайёргарлик кўрмоқда. Уларни ўйинларини кузатамиз. Мураббийлар томонидан ўрганилади. Энг муҳими стартни ғалаба билан бошлаш. Қолган натижаларни тайёргарлигимиз, кўрсатадиган ўйинимиздан келиб чиқиб билиб оламиз", - дейди Баҳодир Мирзаев.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика