UZ

Сўнгги янгиликлар

07:23Бутрагеньо: Лопетеги “Реал”ни “Эл-Класико”да ҳам бошқаради   1 02:04ЕЧЛ. "Реал"да кичик, "Рома" ва "Ман Сити"да йирик ғалаба, Германияда голлар "ёмғири"  21 01:56ЕЧЛ. Дибаланинг голи "Ювентус"га "Олд Траффорд"да ғалаба келтирди + ФОТО  61 01:29“Черноморец” стадионида ёнғин содир бўлди  0 01:06Бензема Месси ва Раулнинг рекордини такрорлади  1 00:48ЦСКА мухлислари Римда калтакланди, улардан бири пичоқдан яраланди  4 23:54“Ювентус” ва “Хаддерсфилд” бир хил даромад қилишди  4 23:54ЕЧЛ. "Бавария"дан сафардаги ғалаба, "Валенсия" эса "Янг Бойз" уйидан дуранг билан қайтди  11 23:45ЕЧЛ. "Шахтёр" - "Манчестер Сити". Таркиблар маълум, Агуэро, Сане ва Уокер захирада  4 23:27ЕЧЛ. "Реал" - "Виктория Пльзень". Асосий таркиблар маълум, Варан ва Асенсио захирада  6 23:07ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ювентус". Таркиблар маълум, Роналду жонажон стадионига қайтди  24 23:03Рўзиқул Бердиев: “Йигитларга кўрсатаётган ўйинлари учун раҳмат айтаман”  15 22:49Сергей Лушан: “Насаф”дек клубга эътиборни кучайтириш керак!”  23 22:37"Локомотив" матбуот хизмати Икер Касильясга жавоб қайтарди ФОТО  15 22:10ОЧЛ. "Персеполис" дастлабки финалчи  6

Афсонага айланган ўйин ҳақида Алишер Никимбаев хотиралари Янгиликлар

Афсонага айланган ўйин ҳақида Алишер Никимбаев хотиралари

Таниқли ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида 1996 йилги воқеани эслади.

"Ўзбекистон терма жамоаси биринчи марта 1996 йил Осиё Кубоги финал босқичида иштирок этган. Саралаш босқичида терма жамоамизнинг рақиблари Тожикистон ва Баҳрайн бўлиши керак эди. Бироқ Баҳрайн саралашда қатнашишдан бош тортди ва гуруҳда иккита жамоа қолди

Шу тариқа битта йўлланма тақдири Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги уй-сафар ўйинида ҳал бўлиши керак эди. Ўша пайтда Тожикистон терма жамоаси Ўзбекистонга тенгма-тенг рақобат қилар эди. 90-йилларда ушбу юрт терма жамоаси сафида дарвозабон Андрей Маннаников, ҳимоячи Ҳаким Фузайлов, ярим ҳимоячи Рашид Раҳимов, ҳужумчи Арсен Аваков каби машҳур футболчилар бор эди.

Ўзбекистон терма жамоасининг хорижда ўйнаётган бир қатор футболчиларида ватанпарварлик камлиги ҳақида гап сўзлар пайдо бўлгани учун Душанбедаги биринчи ўйинга жамоамиз Игорь Шквырин, Миржалол Қосимов, Азамат Абдураимов каби легионерларсиз борди.

Бундан ташқари ОФК мазкур баҳсга "ўйин тақдирини ҳал қилишга қодир" қозоғистонлик ҳакам Александр Кулаковни тайинлади. Шу боис илк учрашувда Тожикистон 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жавоб ўйинидан олдин Ўзбекистон терма жамоаси сафига легионерлар қайтарилди. Аммо энг оптимал таркиб билан ҳам 5:0 ҳисобидаги ғалабага эришиш жуда қийин эди. Камида омад ҳам керак эди.

Жавоб ўйини Тошкентдаги МҲСК стадионида бўлиб ўтди, сабаби ўша пайтда "Пахтакор" стадиони майсаси қайта экилаётганди.

Ўйин бошидаёқ вакилларимиз 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олишди. Афсоналарга кўра Тожикистон бош мураббийи баъзи футболчиларининг ўйинни сотаётганини сезиб қолган. Биринчи таймнинг ўзида меҳмонлар ўзгаришларни амалга оширишди. Аммо бу билан натижага таъсир қила олишмади. Асосий вақтда 4:0 ҳисоби қайд этилди. Умумий ҳисоб тенглашгач қўшимча таймлар белгиланди. 95-дақиқада Зафар Мусабоев бешинчи бор Тожикистон дарвозасига гол урди, ўша пайтда "олтин гол" қоидаси амалда эди. Шу боис ўша заҳоти учрашув якунланди ва Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Осиё Кубоги финал босқичига чиқди", - деб ёзади Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.




Ўзбекистон - Тожикистон - 5:0

19.06.1996. Тошкент. МҲСК стадиони. 15000 томошабин.
Осиё Кубоги саралаши. Жавоб ўйини. Биринчи ўйин 0:4.

Ҳакам: 
Элдор Рамазонов (Туркманистон)

Голлар: Қосимов Миржалол 4 пенальти, Андреев Сергей 8, Қосимов МИржалол 33 пенальти, Шквирин Игорь 72, Мусабоев Зафар 95.

Ўзбекистон: Бугало Павел; Давлетов Февзи (Рўзимов Улуғбек, 67); Магаметов Фарход; Қосимов Миржалол; Захаров Андрей; Мамотов Эдуард; Тиллаев Олим (Усмонхўжаев Ойбек, 58); Атоян Степан; Лебедев Сергей; Шквирин Игорь; Андреев Сергей (Мусабоев Зафар, 37)

Тожикистон: Маннаников Андрей; Фузайлов Хаким; Мамажонов Шуҳрат (Климанов Владимир, 19); Пискарев Сергей; Раҳимов Рашид; Асадуллаев Анвар; Батуренко Юрий; Алидодов Умид (Жабборов Шуҳрат, 20); Ашурмамадов Алиёр (Левченко Виталий, 29); Аваков Арсен; Шарипов Фаҳриддин

Огоҳлантиришлар: Маннаников Андрей; Фузайлов Ҳаким; Раҳимов Рашид; Батуренко Юрий; Климанов Владимир
Четлатиш: Раҳимов Рашид, 92 (2СК)


Рейтинг: +23   

Фикрлар

+4   
11 окт 13:20:44
Abbosbek Parpiyev
Xuddi bir soat ilgargidek esimda raxmatli tog'am toshkentga oborib aylantirish baxonasida shu o'yinga opkirgandi togrisi o'sha payt xayolimds faqat o'zbekistonni oyiniga kirdim deb xursand bolganman galabani baxosini esa albatta keyinroq tushunganman xali xamon bolalikdagi xayolimda o'zbekiston terma jamoasi xar qanday vaziyatda galaba qozona oladigan fenomen sifatida muxrlanib qolgan va xaligacha chiqmagan jondan umid deb yashayveramiz
+4   
11 окт 13:18:32
CARRASco
Uyinni sotadi sotadi deyslar mana sotib olgan paytlariyam boptiku xD
+3   
11 окт 13:40:30
Рахматхужа
Эсимда уша уйин.Камина хам уша уйинга тушган эдим.Зафар Мусабоевни отаси бн йонма йон утирганман.Зафарни оталари "бугун углим гол ураман деб" ваьда берган деб гапириб колдилар.Бир неча дакикадан кегин Зафар гол урган эди.Тасаввур килила стадиондаги мухлисларни...
+2   
11 окт 16:07:19
Navbahor chortoq
ФутболN1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу уйинни кечагидай кургандим дея олмайману,аммо эслайман яхшигина. Чунки бир танишим яъни Г.Титов футбол мактабини Виктор Жалилов кул остида футболни сир-асрорларини ургатган инсон Бахтиёр Камолов билан бир гурухда битиришган чустлик Зафар Мусабоев уйнаганини билан ёдимда колган
Zafar Musaboyev Chustlik emas Chortoqlik men sizga aytsam
+1   
11 окт 21:45:44
XO'JA
Ҳозиргина архивимдаги ўн дақиқалик видеороликни кўрдим. Бизникилар яшил, сариқ, тожиклар оқ, қизил формада ўйнаган. Ўйиндан кейин Қосимов, Шквирин ва Саркисян интервью беришган. Обид Асомов ҳам стадионда. Чим идеал ҳолатда.
+1   
11 окт 15:40:25
ФутболN1
Бу уйинни кечагидай кургандим дея олмайману,аммо эслайман яхшигина. Чунки бир танишим яъни Г.Титов футбол мактабини Виктор Жалилов кул остида футболни сир-асрорларини ургатган инсон Бахтиёр Камолов билан бир гурухда битиришган чустлик Зафар Мусабоев уйнаганини билан ёдимда колган
   
12 окт 11:53:13
барса8
Эсимда, зўр ўйин бўганди.
   
12 окт 03:42:20
Farrux
Rasmdagi varatari ismi nimedi
   
11 окт 21:12:26
ФутболN1
Таркибга карасам тожиклардан
Москванинг "Торпедо"жамоаси футболсичи Олег Ширинбеков уйнамаган экан
   
11 окт 19:06:25
сколлари
Икала командани состави просто ДАХШАТ!
   
11 окт 17:26:35
XO'JA
Rosa xursand qilishgandi. O'sha o'yinning qisqacha sharhini videomagnitofonga yozib olgan edim. Hozir ham ahyon-ahyonda ko'rib qo'yaman. 1994-yilda Xitoyni yutganimizni esa youtubedan olib ko'rdim.
   
11 окт 16:50:58
botir
hursandbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
4-дақиқадаги пеналтида тожикистон дарвозабони четлатилмаганмиди
четлатиш ниса билан ўйинда бўлганди, менимча
   
11 окт 13:47:12
hursandbek
4-дақиқадаги пеналтида тожикистон дарвозабони четлатилмаганмиди
-1   
11 окт 19:00:13
ERKIN-AGENT
Пахтакориим фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу уйинни сотиб олганмиз. 1:8, ОТЖ 2:3 сотиб юборганбиз
8:1ни сотиб юборганбиз деб алжирабсанми? Сендан сотволишни - японлар ўзлари учун уят хисоблашидан хаваринг йўғлиги жуда ачинарли)
-2   
11 окт 18:56:36
ERKIN-AGENT
jamshid bu фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Олдин термамизда рус вакиллари куп эди ва яхши уйинчилар эди. Хозир Нестеров Кримец Сергеев колган шуларнинг ичида Нестеров термадан кетса нима булади. Гейнрих кетди унга ухшаши йук. Манимча рус вакилларидан хам уйинчиларига хам этибор бериш керакдир. Селекционерлар ва мурабийлар рус вакилларини купайтириш керак негаки бизникилар юлдуз ясаволиб касал булиб йук булиб кетишади мисоллар жуда куп.
типик "миллат хоини" деб айнан сени бемалол айтиш керак. Нима бусаям фаросат ва савиянг сенг мухлислик киладиган патхакорга жуда мос.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон МТЖнинг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз беринг Ўзбекистон МТЖнинг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз беринг
Хабарингиз бор, келаси йилнинг 5 январь – 1 февраль кунлари Бирлашган ...  139
"Тўқнашув": Қосимовни мағлуб этган Беғамовга энди янги рақиб топилди - Хайрулла Холиқов "Тўқнашув": Қосимовни мағлуб этган Беғамовга энди янги рақиб топилди - Хайрулла Холиқов
Хабарингиз бор, сайтимизда янги "Тўқнашув" номли рукн...  119
Суперлига. Бикмаев "Навбаҳор"ни мағлуб этган голни урди Суперлига. Бикмаев "Навбаҳор"ни мағлуб этган голни урди
Суперлиганинг 27-туридан ўрин олган "Локомотив" -...  79
Месси қўлини синдириб олди ва энди "Реал"га қарши ўйнай олмайди Месси қўлини синдириб олди ва энди "Реал"га қарши ўйнай олмайди
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси жиддий жароҳат олди.  62
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг