UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05ЕЧЛ. "Порту" - "Олимпиакос" 2:0  0 07:00ЕЧЛ. "Боруссия М" - "Реал Мадрид" 2:2  0 06:55ЕЧЛ. "Атлетико Мадрид" - "Зальцбург" 3:2, Феликснинг дубли "Атлетик"ка ғалаба келтирди  1 06:50ЕЧЛ. "Шахтёр" - "Интер" 0:0  0 06:45ЕЧЛ. "Локомотив" - "Бавария" 1:2  0 03:05ЕЧЛ. Мёнхенгладбахда камбэк қилган "Реал" сўнгги (!) поғонада қолди  37 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" қийинчилик билан ғалаба қозонган бўлса, "Аякс" Бергамода дуранг ўйнади  0 02:52ЕЧЛ. "Ливерпуль" Дания клубини мағлуб этди   9 02:50ЕЧЛ. "Ман Сити" ва "Порту"дан ғалабалар  4 02:02"Барселона" Бартомеунинг истеъфоси ҳақидаги хабарларни тасдиқлади  16 01:24Марко ван Бастен: Ван де Беек "Манчестер Юнайтед"га ўтмаслиги керак эди  2 01:10Роналду "Барселона" билан ўйнамайди  9 00:54ЕЧЛ. "Бавария" Москвада ғалаба қозонди  15 00:49"Шахтёр" - "Интер" учрашувида ғолиб номи аниқланмади  9 00:34Breaking: "Барселона" президенти истеъфога чиқди  17

Абрамов Қосимовдан реванш оладими? Сайтимиз ходимларидан бугунги ўйин учун ажойиб тахминлар Янгиликлар

Абрамов Қосимовдан реванш оладими? Сайтимиз ходимларидан бугунги ўйин учун ажойиб тахминлар

Суперлига 16- туридан ўрин олган “Бунёдкор” ҳамда АГМК жамоалари ўртасидаги тўқнашув турнинг марказий учрашуви ҳисобланади.

Бугун биз нафақат жамоалар балки мураббийлар ўртасидаги ажойиб қарама қаршилик гувоҳи бўламиз. Яъни бунда Абрамов ва Қосимов номлари ўзаро куч синашишади.

Назарий жиҳатдан АГМК жамоасида устунлик бор. Аниқроғи, таркибдаги футболчиларнинг тажрибаси, маҳоратли легионерлар ҳамда тактик томондан Абрамовга муаммо туғдириши кутилаётган Миржалол Қосимов жамоасида қисман устунлик мавжуд. Қосимов шогирдлари барча ўйинларда оҳиригача курашмоқда ва гол ўтказиб юборган тақдирда ҳам вазиятни ўнглай олишмоқда. Олмалиқликлар тўрт турдан бери ғалаба нималигини билмаяпти ва рақибларига муҳим бўлган очколарни улашмоқда. Боз устига бу икки жамоанинг турнир жадвалидаги очколар ўртасидаги фарқ биттани ташкил қилмоқда. Бу эса ўз ўзидан учрашувга бўлган қизиқишни оширади. Миржалол Қосимов футболчиларини бугунги баҳсга жанговар тарзда тайёрлаганини кутиш мумкин. Ғалаба эса икки жамоага ҳам керак. 

“Бунёдкор”ни эса ички муаммолар ҳамон қийнаб келмоқда. Шунда ҳам Абрамов шогирдлари майдонга чиқиб ўз ишларини аъло даражада бажармоқда. “Қалдирғочлар” 10та ўйиндан бери мағлуб бўлаётгани йўқ. Агарда бугун “Бунёдкор” ғалаба қозонадиган бўлса иккинчи ўринга чиқиб олишади ва бу қайсидир маънода футболчиларга навбатдаги ўйинларда руҳий устунлик беради. Лекин, бу жамоаларнинг сўнги ўйинлардаги натижалари тарози палласи Қосимов томонда эканлигини кўрсатмоқда. Оҳирги учта учрашувнинг барчасида олмалиқликлар ғалаба қозонган. Бироқ, ҳозир вазият бошқача. Футбол кутилмаган натижалари билан қизиқ, унда сиз истамаган ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Сўзимни шу ерда якунлаб сайтимиз ходимларининг бугунги қизиқарли ва шиддатли ўтиши кутилаётган учрашувга билдирган тахминларини эътиборингизга ҳавола этаман.

Камолиддин Алимов(қўшни маҳалла olamsport.com бош муҳаррири, самимий инсон) - Тўрт ойдан бери маош олмай келаётган "Бунёдкор" жамоаси футболчилари мардонавор ўйин намойишда давом этмоқда. Клуб сўнгги бор 19 июнь куни "Пахтакор"га имкониятни бой берган. Ўшандан бери Абрамов жамоаси мағлубият нималигини билмай келяпти. Дуранг кўпайиб кетмаганида "Бунёдкор" ҳозир АГМКдан турнир жадвалида юқорироқда жойлашган бўлар эди. Лекин бугун бу ишни амалга ошириш имконияти бор. Жамоаларни бир очко ажратиб турибди. Улар жадвалда ёнма-ён боришяпти. Бугунги ўйиндан кейин жамоаларнинг ўрни катта эҳтимол билан алмашиб қолса керак. АГМК иккинчи даврада очко улашувчи ролини "ижро" этмоқда. Хуллас, бугунги учрашувда "Бунёдкор"нинг имконияти юқорироқ ва жамоа минимал ҳисобда ғалаба қозонса керак. Дарвоқе, биринчи даврада АГМК 2:0 ҳисобида зафар қучган эди. Ўшанда голлардан бирига муаллифлик қилган Хожимат Эркинов эса "Пахтакор"га қайтган.

Нарзулла Сайдуллаев(бир сўз билан айтганда сайтимиз мотори, ажойиб иш бошқарувчи) – Қисқа ва лўнда фикр билдираман. Қизиқарли ўйин кечиши шубҳасиз. “Бунёдкор” ўз майдонида мағлуб бўлмаяпти. Менимча 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилса керак.

Жаҳонгир Файзуллаев,  (Сайтимизнинг фотографи) – Бугунги ўйин ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, АГМК жамоасига кўз тегди деб ўйлайман. Албатта, бу жамоаларни таққослаш нотўғри. Лекин, АГМК иккинчи даврани мағлубият билан бошлади. Олмалиқликларнинг мағлубиятсиз серияси Бекободда барҳам топди. Ўтган турда эса сўнги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди. “Бунёдкор” жамоаси эса барқарор ўйин намойиш этмоқда. Абрамов жамоасида тики-такани ажойиб тарзда йўлга қўйган. Аммо, статистикага назар ташлайдиган бўлсак Қосимов Абрамовдан анча устунлигини кўришимиз мумкин. Фикримча, АГМК катта бўлмаган ҳисобда ютади. Ушбу ўйин кўп нарсани ҳал қилиб беради. 

Шерзод Нурматов(“Футбол ретро талқинда” лойиҳасининг муаллифи, талаба) - Чемпионат давомида фақат икки марта ютқазган пойтахт жамоасига қарши турнир мобайнида бор-йўғи бир марта мағлуб бўлган пойтахт вилояти жамоаси саф тортади. Шубҳасиз, майдонда жанг кўрамиз. чунки бугун шунчаки ўйин эмас, балко Абрамов-Қосимов қарама-қаршилиги гувоҳига айланамиз. Тахминимча, учрашувда олмалиқликлар битта тўп фарқи билан ғолиб чиқадилар.

Ниғмонхўжа Нозимов(“Бунёдкор” иштирокидаги ўйинларда рақиб ғалабасини кутадиган, қўшни маҳалла olamsport.com сайтининг меҳнаткаш ходими) - Бугунги учрашув биринчи даврадаги сингари АГМКнинг ғалабаси билан якунланса керак. Сабаби жамоа сўнгги тўртта учрашувда ғалаба қозона олмаяпти. Шунингдек, Қосимов Абрамов бошқарувидаги жамоаларига қарши қандай ўйнаш кераклигини яхши билади. Менимча, кичик ҳисоб билан олмалиқликларнинг қўли баланд келади.

Фаҳриддин Рўзиев(“Милан”нинг ғалабаларидан руҳланиб таътилда куч тўплаётган ижодкор) - Мураббийлар учун принципиал аҳамиятга эга бўлган баҳс. Жамоаларнинг турнир жадвалида ёнма-ён бораётгани ҳам ғалаба қийматини оширади. Шу туфайли баҳс кескин ва муросасиз ўтади. Якунда Қосимов шогирдлари минимал ҳисобда ғалаба қозонса керак.

Шуниси аниқки, бугунги ўйиндан фақат мухлислар ютади. Икки жамоа ҳам ҳужумкор ва очиқ футбол кўрсатади, икки жамоа ҳам ғалабага чанқоқ тарзда майдонга чиқади. Футболимиздаги шахслар учрашувида ғалабани ким ўз томонига оғдиришини эса ўйин давомида билиб оламиз. Бизни кузатишда давом этинг!

Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +12   

Фикрлар

+2   
22 сен 14:28:18
Азамат Одилов
Миржалол бу Миржалол.
+1   
22 сен 17:43:37
International
Абдулазиз Искандаров "Пойтахт вилояти" деган тушунча йўқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 6-моддасида "Ўзбекистон Республикаси пойтахти - Тошкент шаҳри" деб ёзилган. Умуман бошқа маъмурий-ҳудудий бирлик ҳақида ёзибсиз, фарқини тушунасиз деган умиддаман.
   
21 окт 19:58:30
Yashavor Vasiliy
Dilshodbek0303 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Raxmat kattakon!!! AGMK har doimgiday so'nggi daqiqalarda hal qildi...
Брааат қанисиз куринмей колдиз
   
26 сен 19:53:41
Dilshodbek0303
Yashavor Vasiliy фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Галабала бн табрик
Raxmat kattakon!!! AGMK har doimgiday so'nggi daqiqalarda hal qildi...
   
26 сен 19:52:33
Yashavor Vasiliy
Dilshodbek0303 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Raxmat!
Галабала бн табрик
   
26 сен 12:58:31
Dilshodbek0303
Yashavor Vasiliy фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Иее калейсиз акам насиб буса ютамиз. Сизларгаям омад
Raxmat!
   
26 сен 12:45:20
Yashavor Vasiliy
Dilshodbek0303 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Tuzukmisiz!? Qani bugun bir Navbahorni yutinglarchi... Biz ham Qizilqumni mehmon qilib turasiz...
Иее калейсиз акам насиб буса ютамиз. Сизларгаям омад
   
26 сен 12:04:35
Dilshodbek0303
Yashavor Vasiliy фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жужани кузда санеймиз ака командезга омад)))
Tuzukmisiz!? Qani bugun bir Navbahorni yutinglarchi... Biz ham Qizilqumni mehmon qilib turasiz...
   
22 сен 19:55:30
Farhod_bek1990
Bunyodkor zo'r o'ynadi. Latta Abdumavlon o'yinni buzib qo'ydi. Agar AGMK ga qilinayotgan xarajatni yarmini Bunyodkorga ishlatilsa Super Liga chempioni bo'ladi. Olg'a Abramov va Binyodkor.
   
22 сен 18:53:04
Dilshodbek0303
Yashavor Vasiliy фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жужани кузда санеймиз ака командезга омад)))
Mana bu o'g'il bolani gapi bo'ldi... Raxmat!
   
22 сен 18:10:13
Оддий инсон
PITSTOP фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қосимов Абрамовни командасини хар дойим ютиб юрган⚽
Тугри . Косимов Абрамовдан анча устун туради.
   
22 сен 17:35:58
Polatbek87
Ikkisini ham muhlisi emasman ko'pchilik Bunyodkorga past baho beribti manimcha Bunik yutadi
   
22 сен 16:58:29
PITSTOP
Қосимов Абрамовни командасини хар дойим ютиб юрган⚽
   
22 сен 15:37:14
Yashavor Vasiliy
Dilshodbek0303 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Uyda o'tirvolib karillashga nima yetsin-a? Qarshidayam yutqasilarooov...
Жужани кузда санеймиз ака командезга омад)))
   
22 сен 15:19:10
Yashavor Vasiliy
Dilshodbek0303 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Durang o'ynasa adolatdan bo'ladi emas, Nasaf 2-o'ringa ko'tariladi deb ayting. Boshqa jamoalarning natijalaridan kelib chiqib emas, o'zilar yaxshi o'ynab olinglar shu kumush medallarni.
Керак булса оламизаям. 2чи даврада Агмкка Каршига келадии ушанда реванишни оламиз
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика