

Ўйин ҳақида
Барча Андижон халқини бугунги ғалабамиз билан табриклайман. Ўйин оғир руҳда ўтишини кутгандик, сабаби "Бухоро" Суперлигага йўл олиш учун курашаётган асосий рақибларимиздан бири ҳисобланарди. Муҳими, уч очкога эга чиқдик.
— Андижонликлар ўйин давомида негадир фаол ҳаракат қилишмади. Айниқса, биринчи бўлимда ҳимояга кўпроқ урғу берди. Бу мураббийнинг кўрсатмаси билан боғлиқми?
— Тўғри, учрашув бошида ўйинга мослашиш бироз қийин кечди. Бироқ бизнинг тактикамиз шундай эди ва бу ўзини оқлади.
— "Андижон" дарвозасига белгиланган иккита пенальти ҳаққоний тарзда белгиландими?
— Қарор қабул қилиш ҳакамларнинг иши. Улар пенальти белгиладими, биз хоҳласак-хоҳламасак ҳакамнинг қарорини бекор қила олмаймиз. Бу вазиятларни кўриб чиқиш керак. Ўйлашимча, пенальтилар тўғри белгиланди, деди андижонликлар ҳимоячиси.



