UZ

Сўнгги янгиликлар

23:09Владимир Андреев: "Сурхон" олдига чемпионатни 3-ўринда якунлаш вазифаси қўйилган"  2 22:50"Реал"да ҳамма нарса ўзгар... Тўхтанг. "Реал"га нима бўляпти?  3 22:45Компани ўйин кунлари мураббийлик вазифасини бажармайди, "Андерлехт" 4 турдан сўнг 2 очко тўплади  0 22:20Франк Рибери: "Фиорентина"га ёрдам бериш учун келдим, Роналду билан рақобатлашиш учун эмас"  12 21:55Сарри "Ювентус"нинг А Сериядаги дастлабки икки ўйинини ўтказиб юборади  3 21:25Ракитич "Барселона"да қолади  5 21:02Ўзбекистон кубоги. "Насаф" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратди, сайтимиз мухбирига матбуот марказида жой топилмади  73 21:00Нико Ковач: "Коутиньо – жаҳон даражасидаги футболчи ва жуда камтар йигит"  3 20:53Coca-Cola Ўзбекистон кубоги. "Насаф" ва "Пахтакор" ярим финалда  253 20:35Лукаку МЮга қандай ўтганини айтиб берди  0 20:15"Ливерпуль" "Энфильд" стадиони сиғимини кенгайртириш учун ҳаракатни бошлади  8 20:06Денисов, Ашурматов, Рашидов ва бошқалар Купернинг "қора рўйхати"дами?!  38 19:50Расман: Такефусо Кубо ЛаЛига дебютанти футболчисига айланди  5 19:25"Реал" вакиллари Парижда Неймарнинг трансфери бўйича ПСЖ билан музокара ўтказмоқда  22 18:57Пепе Рейна "Реал"га ўтиши мумкин  3

Абдусамад Дўрмонов: "Игорь Таран билан шартномани бекор қилдик" Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: "Игорь Таран билан шартномани бекор қилдик"

А Про-Лига 6-туридан ўрин олган “Нефтчи”- “Шердор” (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов қуйидагича фикрларни билдирди.

Бугун қийин учрашув ўтказдик. Ўтган турда “Оқтепа”га ютқазгандик, шу сабаб бугун ғалаба қозониш учун астойдил ҳаракат қилдик. Жамоамиз футболчиларини руҳий босимга тайёргарлигини оширишимиз керак, улар ўз имкониятлари даражасида ўйин намойиш этишлари учун бу жуда зарур жиҳат. Яна такрорлаяпман, илгариги “Нефтчи” фақат ғалаба учун майдонга чиқар эди. Ҳозирги “Нефтчи” футболчиларида ҳам мана шундай характерни шакллантиришимиз керак.

А ПРО-Лигада даражаси юқори бўлган жамоалар иштирок этишади, лекин барибир Суперлигадан анчагина фарқ қилади. Ҳозирги футболчиларимизнинг кўпчилиги Суперлигада ёшлар биринчилигида иштирок этишган, шунингдек таркибимиз деярли янгиланган.

Хамидулло Абдуҳамидов? Унинг жароҳати бор эди, шу сабаб бугунги ўйин қайдномасига киритмадик. Тажрибали футболчиларимиз ҳақида? Уларнинг жамоамизда ўз ўринлари бор, тажриба ҳар доим асқотган ва доим шундай бўлиб қолади, ҳали олдимизда ўйинлар кўп.

Игорь Таран? Унинг ўзи ёнимизга келиб, қўйиб юборишимизни сўради. Биз унга жамоамизга кераклигини, тажрибаси ёрдам беришини айтдик. Лекин шундай бўлиши керак экан, ҳозир Игорь Таран жамоамизда эмас, у билан шартномани бекор қилдик.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг