UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58“Атлетико” президенти: “Ёзда Хамес билан шартнома тузмоқчи эдик, аммо...”  0 22:43Азар, Рамос ва Кросс “Брюгге”га қарши майдонга тушишмайди  1 22:21Рамосни икки марта четлатган ҳакам эл классикони бошқаради  12 21:5813 ёшли мухлис Сон Хен Минни ирқий ҳақорат қилганликда айбланмоқда  4 21:42Златан "Болонья"га ўтадими? Клуб спорт директори саволга жавоб берди  0 21:27Дербида Фредни ирқий камситган мухлис бугун гаров орқали озодликка чиқарилди  1 21:12"Барселона"га "Арсенал" ҳимоячиси керак  0 20:56Кассано - Саррининг "Ювентус"даги фаолияти ҳақида: "Биз 4 ойдан буён кутяпмиз"  2 20:43"Шеффилд" 120 йил олдинги рекордини такрорлади  1 20:29Гаттузо чоршанба куни мураббийликка қайтади  1 20:14Витцель уйида жароҳатланди. У 2019 йилда бошқа ўйнамайди  3 19:58Рэшфорд - АПЛда устун ва тўсинларни энг кўп пойлаётган футболчи  8 19:40"Барселона"нинг "Интер"га қарши ўйин учун қайдномаси маълум. Месси...  30 19:27Гвардиола: "Биз "Ливерпуль", "Ювентус", "Барселона" ва "Реал" билан рақобат қила олмаймиз"  33 19:11Ана ҳолос! Футболка учун "Милан" мухлисини пичоқлаб қўйишди  12

Абдусалом Азизов: "Тотализатор, келишилган ўйинлар каби иллатларни йўқотиш биринчи даражадаги вазифамиз бўлади" Янгиликлар

Абдусалом Азизов: "Тотализатор, келишилган ўйинлар каби иллатларни йўқотиш биринчи даражадаги вазифамиз бўлади"

Бугун ЎФАнинг навбатдан ташқари Конференциясида Абдусалом Азизов ташкилотнинг янги раҳбари этиб сайланди.

Азизов ушбу лавозимга тайинланганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Аввало менга билдирилган ишонч учун катта раҳмат айтаман. Ўзбекистонда футбол биринчи рақамли спорт тури. Давлатимиз раҳбари футбол ёшларимизнинг кайфиятига таъсир қилади, футболда ҳалоллик ва адолат бўлиши керак деган топшириқни қўйдилар. Биргаликда ушбу топшириқни бажарамиз. Адолат ҳалолилик бўлмаган жойда ривожланиш бўлмайди. Футболни ривожлантириш бўйича ҳукуматимиз томонидан бир қатор қарорлар қаблу қилинди. Янгидан янги спорт саройлари қурилди, айрим хатолар туфайли ундан унумли фойдана олмадик. Тотализатор, келишилган ўйинлар каби иллатларни йўқотиш биринчи даражадаги вазифамиз бўлади. Янги Ижроқўм доим спорт принципларига асосан ишлайди. Ҳудудий, болалар, аёллар футболини ривожлантириш ЎФАнинг бош мақсадларидан бири бўлиши керак. Ҳудудларда сарфланаётган маблағларни мақсадли йўналтириш, унинг негизида ёшлар, олимпия терма жамоаларини кучайтириш ҳам асосий вазифа бўлиши керак. Кўплаб футбол фидоийларини, фахрийларини биламан. Улар билан биргаликда албатта натижа учун курашишимиз керак. Ўйлайманки биргаликда ишлаб давлатимиз Раҳбари томонидан қўйилган барча вазифаларни қўлдан келганича бажарамиз", - дейди ЎФА янги президенти Азизов Абдусалом Абдумавлонович.


Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг