UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Бугун футбол. "Олимпик" - "Локомотив"  0 13:40Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:25"Интер" Суарес билан шартнома имзолаши мумкин  2 13:20Ҳаким Фузайлов: "Тўп дарвозага киришни истамади"  0 13:16Olamsport: Бугун 5 нафар боксчимиз ЖЧ чорак финалида рингга кўтарилади, хоккей бўйича ЖЧ натижалари ва бошқа хабарлар  0 12:55ПСЖ Мбаппенинг ўрнини Бундеслигадаги форвард билан тўлдириши мумкин  1 12:50Баҳодир Шаймардонов: "Ҳар нарсанинг охири бор"   0 12:34"Жаноб Вест Хэм" фаолиятини якунлади  5 12:31АПЛ клуби скаути: "Холандни 70 минг еврога харид қилишимиз мумкин эди"  4 12:10Про Лига. Тўртта гол урилган "Янгиер" - "Хоразм" ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  1 11:50Ислом Тўхтахўжаев: "Қизилқум"га келиб ўйин сотилиши ҳақида эшитдим" (Интервью)  7 11:46Про Лига. "Зомин" ва "Арал Самали" ўртасидаги жанговар дурангдан ГАЛЕРЕЯ  6 11:31“Сўғдиёна” охирги дақиқаларда пенальти тепиши керак эди. Россиялик ҳакам - Суперлига 8-турининг баҳсли вазиятлари ҳақида  31 11:27"Барселона" яна "Вулверхэмптон" ўйинчисига жиддий тарзда қизиқмоқда  1 11:16Диёр Мирзабоев: "Раҳбарият яратиб бераётган шароитлар учун ҳам ютмасак бўлмасди"  0

Абдумалик Тошпўлатов: “Машъал” билан Суперлигага қайтмоқчимиз” Янгиликлар

Абдумалик Тошпўлатов: “Машъал” билан Суперлигага қайтмоқчимиз”

Бу йил “Машъал” жамоаси Про-лигада иштирок этади.

 Айни вақтда “газчилар” ўз қароргоҳида тайёргарликни давом эттирмоқда ва янги мавсум олдидан ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда. Хусусан, “Машъал” ўтган мавсумларда “Янгиер” сафида тўп тепган Абдумалик Тошпўлатовни қўшиб олди. Шундан кейин Тошпўлатов фикрларига қулоқ тутдик. 

“Хабарингиз бор, ўтган мавсум “Янгиер” сафида тўп тепган вақтимдаёқ “Машъал”дан таклиф бўлди. Аниқроғи, биринчи даврадан кейин таклиф бўлган эди. Бироқ “Янгиер” жамоаси раҳбарияти мени қўйиб юбормаганди. Мавсум якунига етганидан сўнг “Машъал” сафига келиб қўшилдим ва 2 йиллик шартномани имзоладим. 

“Янгиер”ни тарк этиш осон бўлгани йўқ. Шу ўринда жамоа раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман ва келгуси мавсумда омад ёр бўлишини тилаб қоламан. 

Бошқа жамоалардан таклиф бўлди. Дадам билан масҳатлашиб “Машъал” вариантини танладим. Ўзим учун ҳам шу тўғри қарор бўлди дея оламан. “Газчилар” мақсадимиз Суперлигага қайтиш ҳисобланади. Айни вақтда янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқдамиз.”, - дея сўзини якунлади Тошпўлатов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика