UZ

Сўнгги янгиликлар

18:47Левандовски учун учта даъвогар бор  1 18:24Месси Гризманнинг трансфери сабаб Бартомеуга ишончни йўқотган  1 18:06Суперлига. 7-тур лауреатлари  4 18:01"Боруссия" Санчони 90 млн евро атрофида сотишга тайёр. Хавбек ЧЛда ўйнамоқчи  3 17:38"Айнтрахт" Андре Силвани 40 миллион евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га қўйиб юборишга тайёр  2 17:19Қашқадарё вилояти ҳокими вокзалда "Насаф"га омад тилади  50 17:16"Атлетико" президенти: "Месси - дунёнинг энг кучли футболчиси"  18 16:52"Арсенал" ва "Эвертон" "Шеффилд" ярим ҳимоячиси учун курашмоқда  2 16:28Европа Лигасининг ҳафта жамоаси тақдим этилди  0 16:04"Милан" Влашичнинг трансфер имкониятларини ўрганмоқда  1 15:40Жоржиньо "Челси"да қолмоқчи, ёзда унга учта топ-клуб қизиқиш билдирганди  4 15:38Coca Cola Суперлига. 7-тур рамзий терма жамоаси  21 15:26Фақатгина Ди Маттео "Челси" билан ЕЧЛда ғолиб бўлган. Мураббийнинг кейинги тақдири нима бўлди?  13 15:18Кроос Маунтга чемпионларга хос тарзда жавоб берди: "Яхши ухлаяпман. Биринчи ЧЛ финалингда омад"  63 15:02Olamsport: Флойд Мэйвезер жанжаллашиб кетди, Вердум нокаутга учради ва бошқа хабарлар  0

А Серия. Роналду "Ювентус"ни 3-ўринга олиб чиқди Янгиликлар

А Серия. Роналду "Ювентус"ни 3-ўринга олиб чиқди

Италия чемпионати 34-туридан ўрин олган "Удинезе" – "Ювентус" учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Удинезе – Ювентус 1:2 

«Фриули»

Голлар: Молина 10' – пенальти Роналду 84', 90'

Удинезе – Скуффет, Молина, Нюйтинк (Ауэян, 90+2), Бонифаци (Самир, 84), Ларсен, Уолас, де Пауль, Перейра, Арслан (Форестери, 72), Родриго Бекао, Окака Чука.

Ювентус – Шенсни, де Лигт, Данило, Бонуччи, Алекс Сандро, Куадрадо (Корреа, 86), Маккенни (Рабьо, 86), Бентанкур, Бернардески (Кулусевски, 59), Дибала (Мората, 66), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Арслан (44), Перрейра (55), де Пауль (81).


Баҳс якунланди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+2. "Удинезе"да ўзгариш: Нюйтинк ўрнига Ауэян тушди. 

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди. 

90. ГОООООООООООООООООООООООЛ!  Роналду!!!!!  Криш бош билан гол уриб, "Ювентус"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:2!

88. Бентанкур Уоласга нисбатан қоидани бузди, ҳакам бунга бефарқ бўла олмади. 

86. "Ювентус"да 2 та ўзгариш: Маккенни ўрнига Рабьо, Куадрадо ўрнига Корреа ўйинни давом эттиради.

84. "Удинезе"да алмаштириш: Бонифаци ўрнига Самир тушди. 

84. ГООООООООООООООООООЛ! Роналду пенальтини голга айлантириб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1

82. Пенальти!  Роналдунинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси жонли девордаги де Паулнинг қўлига тегди. Унга сариқ карточка берилди. 

81. Куадрадо жамоаси фойдасиги жарима зарбаси ишлади, тўп ёнига Роналду яқинлашди. 

80. Куадрадо Кулусевскига қулай пас тақдим этди, аммо Кулусевскининг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

79. Сандронинг кучли пасини Бекар қайтаришга эришди. 

76. Бемалол айтиш мумкинки, "Ювентус"нинг ўйини жуда абгор ҳолатда. 

74. Маккенни тўпни йўқотди ва "Удинезе" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Якунда мезбонлар бурчак тўпи ишлашди. 

72. "Удинезе"да ўзгариш: Арслан ўрнига Форестери ўйинни давом эттиради. 

69. Қанотдан олдинга интилган Де Пауль қўполлик эвазига тўхтатиб қолинди, Бонуччи – айбдор. 

66. Уууух!  Ларсен дарвоза тўққизлигини нишонга олди, бироқ ноаниқ. 

66. "Ювентус"да алмаштириш: Дибала ўрнига Мората тушди. 

63. Маккеннининг зарбаси манзилга аниқ етиб бормади. 

62. Де Паулнинг паси Сандро томонидан қайтарилди, "Юве" ҳужумга ўтади. 

59. Зарба!  Роналдунинг ерлатиб тепган зарбаси Скуффетга қийинчилик туғдирмади.  

59. "Ювентус"да ўзгариш: Бернардески ўрнига Кулусевски ўйинга қўшилди. 

57. Дибаланинг бурчакдан узатган тўпи Уолас томонидан бартараф этилди. 

55. Перрейра Кадрудога нисбатан қўпол ўйин кўрсатгани боис сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

54. Роналдунинг чап оёқда йўллаган зарбаси зарбага ўхшамади ва нариги қнотага кетиб қолди, "аут". 

52. Уууух!  Арсланнинг хавфли зарбаси ўткир бурчак томон йўналтирилди, сал ноаниқ. 

51. Де Паулнинг ҳаволатиб узатган пасидан кейин Данило тўпни узоқлаштирди.  

49. "Ювентус"нинг узоқ вақтдан бери ташкил этаётган ҳужуми Дибаланинг хатоси туфайли поёнига етди. 

47. Окакада яхши вазият юзага келиши мумкин эди, бироқ у офсайдда қолди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

44. Арслан Куадрадога нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

41. Дибаланинг хавфли кўриниш олиши мумкин бўлган зарбаси "блокланди" ва манзилга етиб бормади. 

38. Криштиану Роналдунинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

36. Молинанинг узатмаси Данило томонидан узоқлаштирилди. 

34. Пауло Дибаланинг олис масофадан берган зарбасини Скуффет қайтарди. 

31. Сандро Окакани қўполлик эвазига тўхтатиб қолди, ҳакам Сандрони кечирди ва огоҳлантирмади. 

29. Криштиану Роналду Бонифазига нисбатан қўпол ўйнади, аммо ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини тушунтирди.

27. Родриго Бентанкурнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси рикошет орқали йўналишини ўзгартирди. 

25. Дибаланинг бурчакдан амалга оширган узатмасидан кейин Окака тўпни қайтарди. 

24. Окака тўпни қўл билан ўйнагани боис ҳакам ўйинни тўхтатди. 

22. Куадрадонинг узатмасини Нюйтинк бартараф этди. 

19. Тўп назорати "Ювентус"да. Статистикага кўра, 45% - 55%. 

17. Маккенни Молинанинг оёғига терди, ҳакам жарима қайд этди,  Маккенни ҳужумда фоль ишлатди.

14. Арслан "подкат" қўллаб, Куадрадони йиқитди, ҳакам ҳуштаги чалинди. 

13. "Ювентус" тўпга эгалик қилган ҳолда вазият яратишга ҳаракат қилмоқда.  

10. ГООООООООООООООООООООООООЛ!  Молина "Ювентус" дарвозасини ишғол қилди – 1:0! 

8. Бернардескининг паси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди, "Юве" бурчак тўпи ишлади. 

6. Ларсен ўйиндаги дастлабки зарба муаллифига айланди, Шенсни ўз ўрнида! 

5. Бентакнурнинг ичкарига узатмаси ноаниқ кўриниш олди. 

3. Маккенни де Пауль билан тўп учун кураш олиб борди, аммо қоидани бузди.

2. Хуан Куадрадо Толгай Арсланга нисбатан қўполлик ишлатди.

1. Ўйин бошланди! 

- Ўйин Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Италия А Серияси 34-турида "Удинезе" – "Ювентус" тўқнашуви бўлиб ўтади. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

+14   
02 май 22:49:41
⚽Toni___Kr8s⚽
Ronaldubl
+13   
02 май 22:58:27
FIFA777
"Ko't Ronaldu san aybdorsan hammasga, kotigga tixtin kamandani, 100 ta gol urasanmi, 1-0 ni bir o'zin 1-2 qilasanmi, lyuboy holatta, biz Messini singillari uchun PENALDUSAN, PENALDUUUUUUUUU" deb hozi yig'lavotti kimdirla!
+12   
02 май 23:01:52
ŞʊռռɑԵ
Журналист ва Ибрагимович сухбати:
-Ибра, тасаввур килинг ЖЧ финали, хисоб 1:1 ва охирги дакикада пенальти! Месси ёки Роналдудан кайси бири тепишини хохлардиз?
-Месси!
-Нима учун?
-Чунки кушимча таймларни кургим келаяпти!!!)))))
(Бу шунчаки хазил бироз кайфиятни кутариш максадида))
+12   
02 май 22:49:47
11 vs 11
Ronaldu gol urdi va antironalduchilarni saytdan chiqarib yubordi.
+8   
02 май 22:49:58
Usmonov A
Vazirkhan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Айбдор демадим, борган пайти Юве кучли жамоа эди дедим.
U payt allegri bor edi. Undan keyin norm murabbiy kemadi yuvega. Ronaldu esa xohlagan klubda uynolishini isbotlab bugan
+8   
02 май 22:49:34
Рахматилло Исманов
ГОООООООООООЛ Роналдууу 1:2
+7   
02 май 23:02:39
Кенглик к,илинг тенглик к,илинг
Udineze 1:2 Ronaldo fc
+6   
02 май 23:01:32
12-sektordan mc_air
Роналду уз урнида. Етакчи футболчи шундай вазиятда жамоасини асосийси Пирлони куткариб колди. Коил.
+6   
02 май 22:57:47
Qirol Zidan
36 yoshda 27 ta gol. Yomon natija emas.
+6   
02 май 22:53:48
Usmonov A
Bechora Ronaldu! Yuventusni qutqaruvchi ham uzi va yuventusning muhlislaridan dashnom eshituvchi ham uzi.Hurmatli Juve muhlislari. Agar hozir sizlarda Ronni bumaganda jamoangiz ahmoq murabbiyiga qushilib mag‘lubiyat bilan Turinga qaytardi
+5   
02 май 23:11:26
Sera_MyU
Bosh b.n yorvordi lekin
+4   
03 май 00:19:56
МAKS
Рахматилло Исманов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мени фикримхам Роналдуни тезрок сотиш керак Юве. Бугун куткарди дийишиз мумкун лекин уйин бу даражада булишига шу футболчига караб колишидадур. Юве Роналдусиз жамоавий уйнайди! Юве харкандай футболчидан юкори мен учун!
Юведа Алегри ўзи билан жамоавий ойиниям обкетди ... Агар есласез Алерги пайити Юве анчагача ютқизми кевотуди ... Чиройли ва жамоавий ўйини билан ... Ўша пайт ЛЧда Ювени Мавирино ўзини Мачестири билан тўхтатганди 2 - 1 бўлуди ... У пайитла каманда зўр ўйнавотган вақтлади ... Ўша пайитаям Ювени таркибда СР7 бориди ... Етмоқчи бўлганим , Ювени омадсизлигига фақат СР7 айибдорамас ... Хозир бутун бошли Камандада пасайиш бўвоти ... Буни тўғри қабул қилиш кере ... Бунда фақат СР7 айибдор қилиш тўғри бўмиди ...

Ср7 2020 / 2021 мавсум Юведа Ситатистика ...
40 ойин 34 гол ...

Ср7 шу мавсум Юведа 7 марта майдонга тушмади ...
Шу ойинлада Юве ...
3 - дурранг ... 2 - мағлубият ... 2 - ютуғ ... еришди ...

★ Кўрвосми ? Раналду сиз 5 ўйин хоаога кетган .... ★
Енди шу 5 - ўйинладаям Раналду тушиб камдасига , Хозиргига ўхшаб ( Ср7 дан дубил ) 3 ачко оберарди диб хисобласе ... Ювентус 2 ўрин учунмас , Чемпионли учун курашвотган бўларди ... Интер билан фарқ 13 ачко ... Хали Интер билан 37 турда , Туринда , А Серияда ўйин бориди ......
+4   
02 май 23:18:15
AC Milan 1889
Рахматилло Исманов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Уйиндан олдин катта кетаётган милан ва уни мухлисларига ачинишдан бошка иложим йук. Хайр ЕЧЛ.....(((
Ой чиксаям Милан Кун чиксаям Миланаканда? Милан арпайизни хом урганми?
+4   
02 май 23:13:05
AC Milan 1889
Рахматилло Исманов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Уйиндан олдин катта кетаётган милан ва уни мухлисларига ачинишдан бошка иложим йук. Хайр ЕЧЛ.....(((
Биродар командайиз ютиб колса пайдо булиб колас юткизиб колса Миланни комментларида пайдо булиб колас котта гапирмен курвоммиз командайиззи ахволини.
+4   
02 май 22:25:10
Ўзбекчилик
Роналду кучли экан барибир. Ўйнашини кўринглар Удинезе химоячиларини тўзитиб юборяпти.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика