UZ

Сўнгги янгиликлар

15:44"Сурхон" ўртоқлик учрашувида ПРО Лига дебютантига ютқазиб қўйди  0 15:40Туркия чемпионати. "Сивасспор" — "Пендикспор" (Онлайн натижа)  3 15:34“Қўқон-1912” жамоаси янги мавсумнинг биринчи ярмини Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказади  3 15:10Артета: "Жоржиньо — дунё даражасидаги футболчи"  0 14:28"Бордо" ҳужумчиси ўйин вақтида ҳушидан кетди — шифохонада уни сунъий равишда кома ҳолатига туширишди  1 13:54Юлиан Нагельсманн "Ливерпуль" бош мураббийига айланиши мумкин  2 13:30Абдуқодир Ҳусанов, Элдор Шомуродов, Азизбек Турғунбоев... Бугун яна қайси легионерларимизнинг жамоалари ўйнайди?  0 13:15Трансфер ойнаси ёпилди. Суперлига жамоаларидаги барча келди-кетдилар билан танишинг  54 12:54Хаби Алонсо "Реал" учун "Бавария" ва "Ливерпуль" таклифини рад этади  4 12:30Жим Рэтклифф Каземирога АПЛнинг ўзидан ўринбосар топди  2 12:12"Арсенал" дарвозабони ёзда "Челси"га кўчиб ўтади?  4 11:51"Ювентус" А Серия бозорини "назорат" қилишда давом этади  0 11:25Тео Эрнандес "Бавария"да Альфонсо Дэвиснинг ўрнини эгаллаши мумкин  0 11:01Раҳим Стерлинг янги уйида бункер қурмоқчи  2 10:40Гвардиола: «Бундай шароитда АПЛни юта оламизми? Йўқ»  7

А Серия. Шомуродовнинг дебют учрашувида "Наполи" йирик ҳисобда ғалаба қозонди Янгиликлар

А Серия. Шомуродовнинг дебют учрашувида "Наполи" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

А Сериянинг 21-тури доирасидаги "Специя" - "Наполи" баҳси бўлиб ўтди.

"Специя" – "Наполи" 0:3
5 февраль, "Альберто Пикко" ўйингоҳи
Голлар
: 0:1 – 47, Кварацхелия пенальти, 0:2 – 68 Осимхен, 0:3 – 73 Осимхен.

"Специя" – Дронговски, Амьян, Николау, Кальдара (Ципот, 76), Ампаду, Реца, Бурабия, Агудело, Эспозито (Висьневски, 86), Шомуродов (Кроллис, 76), Верде (Мальдини, 76).

"Наполи" – Мерет, Ди Лоренцо, Ррахмани, Ким Мин Жэ, Мариу Руй (Оливера, 74), Лоботка, Зелиньски (Элмаз, 62), Замбо-Ангисса, Лосано (Политано, 46), Осимхен (Симеоне, 82), Кварацхелия (Ндомбеле, 74).

Огоҳлантиришлар: Ампаду (16), Лосано (19), Кальдара (50), Зелиньски (52), Реца (85).


Специя

Серия А . 21-тур

05/02/2023, 16:30

3
:
0
Тугади

Наполи

Хвича Кварацхелия - 47', Виктор Осимхен - 68', Виктор Осимхен - 73'

Стадион: Stadio Alberto Picco, 10336 томошабин

Бош ҳакам: Marco Di Bello

45'
90'
16'  Итан Ампаду
51'  Маттиа Кальдара
76'  Маттиа Кальдара (Раймондс Кроллис)
77'  Элдор Шомуродов (Даниэль Мальдини)
77'  Даниэле Верде (Тио Чипот)
85'  Аркадиуш Реца
86'  Сальваторе Эспозито (Пшемыслав Вишневский)
19'  Ирвинг Лосано
46'  Ирвинг Лосано (Маттео Политано)
47'  Хвича Кварацхелия
52'  Петр Зелиньский
62'  Петр Зелиньский (Элиф Элмас)
68'  Виктор Осимхен
73'  Виктор Осимхен
73'  Хвича Кварацхелия
74'  Мариу Руй (Матиас Оливера)
74'  Хвича Кварацхелия (Танги Ндомбеле)
82'  Виктор Осимхен (Джованни Симеоне)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакам қўшиб берган дақиқалар ҳам ортда қолди ва финал ҳуштаги чалинди. Тахмин қилганимиздек, "Наполи" ишончли ғалабага эришди. Шу фақатгина кутганимиз, Шомуродовнинг голини кўрмадик.

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

86-дақиқа. Ўзгариш! Сальваторе Эспозито ўрнини Пшемислав Вишневскига бўшатиб берди. 

85-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳакам Аркадиуш Рецага сариқ кўрсатди.

82-дақиқа. Ўзгариш! Виктор Осимхен учун ҳам ўйин тугади. Унинг ўрнини Жованни Симеоне эгаллади  

81-дақиқа. "Наполи" тўп билан. Ўйин картинаси деярли ўзгармаяпти. 

76-дақиқа. ЎзгаришларЭнди чиндан тарқаламиз. Элдор Шомуродов ўрнига Даниэле Мальдини ўйинга қўшилди. Шунингдек, Даниэле Верде ва Маттиа Кальдара ўрнига Раймонд Кроллис ва Ципот тушди.       

75-дақиқа. Маттео Палитано Эспозитога нисбатан ўйин қоидасини бузди.  

74-дақиқа. Ўзгаришлар! Лучано Спалетти ўйин тақдири ҳал қилинганига ишонди чоғи, Хвича ва Мариу Руй ўрнига Танги Ндомбеле ҳамда Матиас Оливейра туширилди. 

73-дақиқа. ГОООООЛ! Энди Маттиа Кальдара рақибга гол совға қилди. Кварацхелиянинг узатмасидан кейин Осимхен тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 

73-дақиқа. Осимхен ва Хвичанинг навбатдаги юришини Дранговский тўхтатиб қолди.

70-дақиқа. Футболчилар тобора чарчаб, асаблари ҳам таранглашиб боряпти. Бир нечта футболчи бир-бири билан нимадирларни талашмоқда. 

68-дақиқа. ГОООООЛ! "Наполи" орадаги фарқни оширмоқда. Гол муаллифи Виктор Осимхен. Бу голда Дранговский ҳам айбнинг катта қисмини ўзига олса арзийди. 

66-дақиқа. Аркадиуш Реца узоқдан зарба берди, Мерет ўз ўрнида.

66-дақиқа. Виктор Осимхен ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганлиги маълум қилинди. 

65-дақиқа. Аркадиуш Реца тўп учун курашда фаоллик кўрсатди. 

62-дақиқа. Ўзгариш! Петр Зелински ўрнини Элиф Эльмасга бўшатиб берди. 

61-дақиқа. "Специя" тўп билан рақиб дарвозасига яқинлашишга уринмоқда.  

Даниэле Верде зарба беришга қарор қилди, лекин унинг уриниши ноаниқ чиқди. 

59-дақиқа. "Специя" қарши ҳужумга ўтди.

56-дақиқа. "Наполи" ҳужумда, Димитрис Николау ва Маттиа Кальдара ҳимояда фаоллик кўрсатишмоқда.   

Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич 32% - 68% меҳмонлар фойдасига.

52-дақиқа. Огоҳлантириш! Петр Зелински Кевин Агуделога нисбатан фол учун огоҳлантирилди. 

51-дақиқа. Огоҳлантириш! Маттиа Кальдара Виктор Осимхенга нисбатан ишлатган қўполлиги туфайли ҳакам чўнтагидан карточкани олишга мажбур бўлди.

Андре-Франк Замбо-Ангисса меҳмонлар дарвозаси олдидаги хавфни йўққа чиқарди.

50-дақиқа. Сальваторе Эспозито бурчак зарбасини амалга оширди.  

47-дақиқа. ГОООООЛ! Хвича Кварацхелия ўнг оёқдаги аниқ зарбасини Дранговский қайтаришга жуда яқин эди...  

ПЕНАЛЬТИ! Ва у пенальтидан бошланадиган кўринади. Аркадиуш Река тўпни қўли билан ўйнагани учун ҳакам ўн бирметрлик жарима зарбаси белгилади. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Меҳмонлар таркибида ўзгариш - Ирвинг Лосано ўрнига Матео Политано ўйинга қўшилди.

Иккинчи бўлимда жамоалардан хавфли ҳужумлар ва голлар кутиб қоламиз. 

Бўлди, ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди ва жамоаларни танаффусга таклиф қилди.

45+1-дақиқа. Ким Мин Же мезбонлар посбонига нисбатан хавфли ўйнади ва ҳакам фол қайд этди. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди!

44-дақиқа. Ҳакам Шомуродов ўйиндан ташқари ҳолатдалигини таъкидлади. 

43-дақиқа. Элдор Шомуродов рақиб ҳужумини бузишда фаоллик кўрсатди.  

42-дақиқа. Мариу Руй бурчак зарбасини амалга оширди, Димитрис Николау хавфни бартараф этди.

40-дақиқа. Аркадиуш Реца Ди Лоренцога нисбатан қўполлик ишлатди.

39-дақиқа. Жованни Ди Лоренцо ҳаводаги курашда Элдор Шомуродовдан устун келди. 

38-дақиқа. Маттиа Кальдара курашда Осимхенга нисбатан фол ишлатди деб ҳисоблади ҳакам.

37-дақиқа. Хвичанинг зарбасига аниқлик етишмади.

37-дақиқа. Жованни Ди Лоренцонинг зарбаси йўлига Маттиа Кальдара тўсиқ бўлди. 

35-дақиқа. Кельвен Амьен-Аду яна фаоллик кўрсатиб тўпни жаомасига олиб берди. 

33-дақиқа. Жованни Ди Лоренцо тўп учун курашда Димитрис Николауга нисбатан қоидани бузди.  

32-дақиқа. Амир Ррахмани жарима майдончаси томон йўналтирилган узатмани қайтаришга эришди 

Кельвен Амьен-Аду ҳаводаги курашда Хвича Кварацхелиядан устун келди.

30-дақиқа. Ўйиннинг учдан бир қисмида ҳар ҳолда "Специя" етакчи "Наполи" билан ёмон ўйнамади. Жамоа ўз имкониятлари, кучли ва заиф томонларини тушуниб ҳаракат қиляпти.

 

27-дақиқа. "Наполи" тўпни назорат қилмоқда. 

Аркадиуш Реца рақиб узатмасини тўхтатиб қолди.

26-дақиқа. Кевин Агудело жарима майдончасига яқин ҳудудда Хвичага нисбатан фол ишлатди. Жарима зарбаси, хавфли бўлиши мумкин.

24-дақиқа. Виктор Осимхен бош билан зарба берди, лекин Кальдара тўп йўлига тўғаноқ бўлди.  

23-дақиқа. Хвича чарчаб қолиб майдонни тарк этяптими, бу мезбонлар учун яхши янгилик десак, шунчаки бутсасини алиштириши зарур экан.

22-дақиқа. Амир Ррахмани Шомуродовни қўполлик билан тўхтатди, жарима зарбаси. 

22-дақиқа. Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич 34% - 66%. Устунлик неаполликлар томонида. 

21-дақиқа. Мариу Руйнинг бурчакдан узатган тўпи шерикларига етиб бормади.

Сариқ карточкалар бўйича ҳисоб 1:1. Биз эса гол кутяпмиз, айниқса ўзбекистонликлар.

19-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳакам Лосанони тинчланишга чақирди ва унга сариқ карточка кўрсатди.

19-дақиқа. Ирвинг Лосано ҳужумда фол ишлатди, Кевин Агудело жабрланувчи. 

18-дақиқа. Наполи ҳужумда, рақиб дарвозаси олдида вазият яратишга уринмоқда.  

17-дақиқа. Петр Зелински узоқ масофадан зарба беришга уриниб кўрди, аммо Бартломей Дронговский вазиятни назорат қилаётганини кўрсатди.

17-дақиқа. Даниэле Верде ҳимоячилар ёрдамга етиб келди ва жарима майдончасига йўлланган тўпни қайтарди.

16-дақиқа. Огоҳлантириш! Хвича Кварацхелияга нисбатан фол учун ҳакам Итан Ампадуга сариқ карточка кўрсатди.

Футболчилардан бирига тиббий ёрдам зарур, шу боис бахс тўхтатилди. 

15-дақиқа. Андре-Франк Замбо-Ангисса ҳаводаги курашда Сальваторе Эспозитодан омадлироқ чиқди.  

14-дақиқа. Ирвинг Лосано ҳужумда фол ишлатди, Аркадиуш Реца майдонга йиқилди.

Энди Петр Зелинскининг ўзи Вердега нисбатан қўпол ўйнади. 

12-дақиқа. Виктор Осимхен ўйиндан ташқари ҳолатдалиги қайд этилди. 

11-дақиқа. Марио Руй бурчакдан тўпни жарима майдончасига узатди, Ким Мин Женинг бош билан берган зарбаси ноаниқ чиқди.   

10-дақиқа. Маттиа Кальдара ҳимояда қўпол хатога йўл қўйди. 

9-дақиқа. Итан Ампаду Зелинскига нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

8-дақиқа. Димитрис Николау муваффақиятли ҳаракат қилди ва тўпни олиб қўйди.

7-дақиқа. "Наполи" тўпни назорат қилмоқда.   

6-дақиқа. Мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олишди. Даниеле Верде бурчак зарбасини амалга оширди. 

5-дақиқа. Итан Ампаду ҳаводаги курашда Виктор Осимхендан устун келди. 

5-дақиқа. Кевиннинг ўзи ҳужумни зарба билан якунлади, аммо жарима майдончаси ташқарисидан йўлланган тўп мўлжалга аниқ етиб бормади. 

4-дақиқа. Кевин Агудело "подкат"да тўпни жамоасига олиб берди ва "Специя" қарши ҳужумга ўтди.  

2-дақиқа. Майдон марказида Кварацхелияга нисбатан фол. Меҳмонлар стандартни чўзиб ўтирмай амалга оширишди, лекин тезкор ҳужум амалга ошириш нияти амалга ошмади.   

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга тушиб келишди. 

Биринчи даврада "Наполи" фақатгина Распадорининг голи эвазигагина "Специя"ни таслим қила олган. Бугун қандай бўлади, чемпионлик сари одимлаётган Спалетти шогирдлари ишончли ғалабага эришадими ёки Шомуродов бунга қаршилик қила оладими? 


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика