UZ

Сўнгги янгиликлар

04:25Ўзбекистон U23 Марокашга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  7 01:53Евро-2024 саралаш. 8та баҳс натижаси билан танишинг  0 01:23Нагельсманн - "Тоттенхэм"нинг асосий мақсади  0 00:29"Ман. Сити" Гюндоган билан шартномани узайтирмоқчи, аммо футболчи "Барселона"га ўтмоқчи деб ўйлашяпти  0 23:40"Тоттенхэм" сўнгги 10 йил ичида ҳайдалган мураббийларга 55 млн. фунт тўлаб берди  1 23:10Нагельсманн АПЛ клуби шорт-листидан ўрин олди  2 22:52Евро-2024 саралаш. Ирландия - Франция ва бошқа ўйинлар учун асосий таркиблар эълон қилинди  1 22:21ПСЖ кореялик футболчини 53 млн. еврога сотиб олиши мумкин  6 22:13Olamsport: Дмитрий Медведев Россиянинг Осиёга ўтиши ҳақида, Тайсоннинг севимли боксчиси ва бошқа хабарлар  0 21:47Фатининг отаси "Барселона" раҳбарияти билан учрашди  2 21:33Ферран "Барселона"нинг муҳим футболчиси бўлишига ишонади ва жамоани тарк этмоқчи эмас  0 21:05Мессига 3та юлдузли бутса совға қилишди  19 20:54Роналду терма жамоадаги голлар бўйича Месси билан фарқни катталаштирди  23 20:13"Атлетико" яна "Реал" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўрмоқчи  0 19:48Гринвуд МЮни тарк этадиган кўринади. Мэйсонга боғлиқ турли миш-мишлар тарқалмоқда  2

А Серия. Шомуродовнинг дебют учрашувида "Наполи" йирик ҳисобда ғалаба қозонди Янгиликлар

А Серия. Шомуродовнинг дебют учрашувида "Наполи" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

А Сериянинг 21-тури доирасидаги "Специя" - "Наполи" баҳси бўлиб ўтди.

"Специя" – "Наполи" 0:3
5 февраль, "Альберто Пикко" ўйингоҳи
Голлар
: 0:1 – 47, Кварацхелия пенальти, 0:2 – 68 Осимхен, 0:3 – 73 Осимхен.

"Специя" – Дронговски, Амьян, Николау, Кальдара (Ципот, 76), Ампаду, Реца, Бурабия, Агудело, Эспозито (Висьневски, 86), Шомуродов (Кроллис, 76), Верде (Мальдини, 76).

"Наполи" – Мерет, Ди Лоренцо, Ррахмани, Ким Мин Жэ, Мариу Руй (Оливера, 74), Лоботка, Зелиньски (Элмаз, 62), Замбо-Ангисса, Лосано (Политано, 46), Осимхен (Симеоне, 82), Кварацхелия (Ндомбеле, 74).

Огоҳлантиришлар: Ампаду (16), Лосано (19), Кальдара (50), Зелиньски (52), Реца (85).


Специя

Серия А . 21-тур

05/02/2023, 15:30

3
:
0
Тугади

Наполи

Хвича Кварацхелия - 47', Виктор Осимхен - 68', Виктор Осимхен - 73'

Стадион: Stadio Alberto Picco, 10336 томошабин

Бош ҳакам: Marco Di Bello

45'
90'
16'  Итан Ампаду
51'  Маттиа Кальдара
76'  Маттиа Кальдара (Раймондс Кроллис)
77'  Элдор Шомуродов (Даниэль Мальдини)
77'  Даниэле Верде (Tio Cipot)
85'  Аркадиуш Реца
86'  Salvatore Esposito (Przemyslaw Wisniewski)
19'  Ирвинг Лосано
46'  Ирвинг Лосано (Маттео Политано)
47'  Хвича Кварацхелия
52'  Петр Зелиньский
62'  Петр Зелиньский (Элиф Элмас)
68'  Виктор Осимхен
73'  Виктор Осимхен
73'  Хвича Кварацхелия
74'  Мариу Руй (Матиас Оливера)
74'  Хвича Кварацхелия (Танги Ндомбеле)
82'  Виктор Осимхен (Джованни Симеоне)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакам қўшиб берган дақиқалар ҳам ортда қолди ва финал ҳуштаги чалинди. Тахмин қилганимиздек, "Наполи" ишончли ғалабага эришди. Шу фақатгина кутганимиз, Шомуродовнинг голини кўрмадик.

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

86-дақиқа. Ўзгариш! Сальваторе Эспозито ўрнини Пшемислав Вишневскига бўшатиб берди. 

85-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳакам Аркадиуш Рецага сариқ кўрсатди.

82-дақиқа. Ўзгариш! Виктор Осимхен учун ҳам ўйин тугади. Унинг ўрнини Жованни Симеоне эгаллади  

81-дақиқа. "Наполи" тўп билан. Ўйин картинаси деярли ўзгармаяпти. 

76-дақиқа. ЎзгаришларЭнди чиндан тарқаламиз. Элдор Шомуродов ўрнига Даниэле Мальдини ўйинга қўшилди. Шунингдек, Даниэле Верде ва Маттиа Кальдара ўрнига Раймонд Кроллис ва Ципот тушди.       

75-дақиқа. Маттео Палитано Эспозитога нисбатан ўйин қоидасини бузди.  

74-дақиқа. Ўзгаришлар! Лучано Спалетти ўйин тақдири ҳал қилинганига ишонди чоғи, Хвича ва Мариу Руй ўрнига Танги Ндомбеле ҳамда Матиас Оливейра туширилди. 

73-дақиқа. ГОООООЛ! Энди Маттиа Кальдара рақибга гол совға қилди. Кварацхелиянинг узатмасидан кейин Осимхен тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 

73-дақиқа. Осимхен ва Хвичанинг навбатдаги юришини Дранговский тўхтатиб қолди.

70-дақиқа. Футболчилар тобора чарчаб, асаблари ҳам таранглашиб боряпти. Бир нечта футболчи бир-бири билан нимадирларни талашмоқда. 

68-дақиқа. ГОООООЛ! "Наполи" орадаги фарқни оширмоқда. Гол муаллифи Виктор Осимхен. Бу голда Дранговский ҳам айбнинг катта қисмини ўзига олса арзийди. 

66-дақиқа. Аркадиуш Реца узоқдан зарба берди, Мерет ўз ўрнида.

66-дақиқа. Виктор Осимхен ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганлиги маълум қилинди. 

65-дақиқа. Аркадиуш Реца тўп учун курашда фаоллик кўрсатди. 

62-дақиқа. Ўзгариш! Петр Зелински ўрнини Элиф Эльмасга бўшатиб берди. 

61-дақиқа. "Специя" тўп билан рақиб дарвозасига яқинлашишга уринмоқда.  

Даниэле Верде зарба беришга қарор қилди, лекин унинг уриниши ноаниқ чиқди. 

59-дақиқа. "Специя" қарши ҳужумга ўтди.

56-дақиқа. "Наполи" ҳужумда, Димитрис Николау ва Маттиа Кальдара ҳимояда фаоллик кўрсатишмоқда.   

Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич 32% - 68% меҳмонлар фойдасига.

52-дақиқа. Огоҳлантириш! Петр Зелински Кевин Агуделога нисбатан фол учун огоҳлантирилди. 

51-дақиқа. Огоҳлантириш! Маттиа Кальдара Виктор Осимхенга нисбатан ишлатган қўполлиги туфайли ҳакам чўнтагидан карточкани олишга мажбур бўлди.

Андре-Франк Замбо-Ангисса меҳмонлар дарвозаси олдидаги хавфни йўққа чиқарди.

50-дақиқа. Сальваторе Эспозито бурчак зарбасини амалга оширди.  

47-дақиқа. ГОООООЛ! Хвича Кварацхелия ўнг оёқдаги аниқ зарбасини Дранговский қайтаришга жуда яқин эди...  

ПЕНАЛЬТИ! Ва у пенальтидан бошланадиган кўринади. Аркадиуш Река тўпни қўли билан ўйнагани учун ҳакам ўн бирметрлик жарима зарбаси белгилади. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Меҳмонлар таркибида ўзгариш - Ирвинг Лосано ўрнига Матео Политано ўйинга қўшилди.

Иккинчи бўлимда жамоалардан хавфли ҳужумлар ва голлар кутиб қоламиз. 

Бўлди, ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди ва жамоаларни танаффусга таклиф қилди.

45+1-дақиқа. Ким Мин Же мезбонлар посбонига нисбатан хавфли ўйнади ва ҳакам фол қайд этди. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди!

44-дақиқа. Ҳакам Шомуродов ўйиндан ташқари ҳолатдалигини таъкидлади. 

43-дақиқа. Элдор Шомуродов рақиб ҳужумини бузишда фаоллик кўрсатди.  

42-дақиқа. Мариу Руй бурчак зарбасини амалга оширди, Димитрис Николау хавфни бартараф этди.

40-дақиқа. Аркадиуш Реца Ди Лоренцога нисбатан қўполлик ишлатди.

39-дақиқа. Жованни Ди Лоренцо ҳаводаги курашда Элдор Шомуродовдан устун келди. 

38-дақиқа. Маттиа Кальдара курашда Осимхенга нисбатан фол ишлатди деб ҳисоблади ҳакам.

37-дақиқа. Хвичанинг зарбасига аниқлик етишмади.

37-дақиқа. Жованни Ди Лоренцонинг зарбаси йўлига Маттиа Кальдара тўсиқ бўлди. 

35-дақиқа. Кельвен Амьен-Аду яна фаоллик кўрсатиб тўпни жаомасига олиб берди. 

33-дақиқа. Жованни Ди Лоренцо тўп учун курашда Димитрис Николауга нисбатан қоидани бузди.  

32-дақиқа. Амир Ррахмани жарима майдончаси томон йўналтирилган узатмани қайтаришга эришди 

Кельвен Амьен-Аду ҳаводаги курашда Хвича Кварацхелиядан устун келди.

30-дақиқа. Ўйиннинг учдан бир қисмида ҳар ҳолда "Специя" етакчи "Наполи" билан ёмон ўйнамади. Жамоа ўз имкониятлари, кучли ва заиф томонларини тушуниб ҳаракат қиляпти.

 

27-дақиқа. "Наполи" тўпни назорат қилмоқда. 

Аркадиуш Реца рақиб узатмасини тўхтатиб қолди.

26-дақиқа. Кевин Агудело жарима майдончасига яқин ҳудудда Хвичага нисбатан фол ишлатди. Жарима зарбаси, хавфли бўлиши мумкин.

24-дақиқа. Виктор Осимхен бош билан зарба берди, лекин Кальдара тўп йўлига тўғаноқ бўлди.  

23-дақиқа. Хвича чарчаб қолиб майдонни тарк этяптими, бу мезбонлар учун яхши янгилик десак, шунчаки бутсасини алиштириши зарур экан.

22-дақиқа. Амир Ррахмани Шомуродовни қўполлик билан тўхтатди, жарима зарбаси. 

22-дақиқа. Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич 34% - 66%. Устунлик неаполликлар томонида. 

21-дақиқа. Мариу Руйнинг бурчакдан узатган тўпи шерикларига етиб бормади.

Сариқ карточкалар бўйича ҳисоб 1:1. Биз эса гол кутяпмиз, айниқса ўзбекистонликлар.

19-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳакам Лосанони тинчланишга чақирди ва унга сариқ карточка кўрсатди.

19-дақиқа. Ирвинг Лосано ҳужумда фол ишлатди, Кевин Агудело жабрланувчи. 

18-дақиқа. Наполи ҳужумда, рақиб дарвозаси олдида вазият яратишга уринмоқда.  

17-дақиқа. Петр Зелински узоқ масофадан зарба беришга уриниб кўрди, аммо Бартломей Дронговский вазиятни назорат қилаётганини кўрсатди.

17-дақиқа. Даниэле Верде ҳимоячилар ёрдамга етиб келди ва жарима майдончасига йўлланган тўпни қайтарди.

16-дақиқа. Огоҳлантириш! Хвича Кварацхелияга нисбатан фол учун ҳакам Итан Ампадуга сариқ карточка кўрсатди.

Футболчилардан бирига тиббий ёрдам зарур, шу боис бахс тўхтатилди. 

15-дақиқа. Андре-Франк Замбо-Ангисса ҳаводаги курашда Сальваторе Эспозитодан омадлироқ чиқди.  

14-дақиқа. Ирвинг Лосано ҳужумда фол ишлатди, Аркадиуш Реца майдонга йиқилди.

Энди Петр Зелинскининг ўзи Вердега нисбатан қўпол ўйнади. 

12-дақиқа. Виктор Осимхен ўйиндан ташқари ҳолатдалиги қайд этилди. 

11-дақиқа. Марио Руй бурчакдан тўпни жарима майдончасига узатди, Ким Мин Женинг бош билан берган зарбаси ноаниқ чиқди.   

10-дақиқа. Маттиа Кальдара ҳимояда қўпол хатога йўл қўйди. 

9-дақиқа. Итан Ампаду Зелинскига нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

8-дақиқа. Димитрис Николау муваффақиятли ҳаракат қилди ва тўпни олиб қўйди.

7-дақиқа. "Наполи" тўпни назорат қилмоқда.   

6-дақиқа. Мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олишди. Даниеле Верде бурчак зарбасини амалга оширди. 

5-дақиқа. Итан Ампаду ҳаводаги курашда Виктор Осимхендан устун келди. 

5-дақиқа. Кевиннинг ўзи ҳужумни зарба билан якунлади, аммо жарима майдончаси ташқарисидан йўлланган тўп мўлжалга аниқ етиб бормади. 

4-дақиқа. Кевин Агудело "подкат"да тўпни жамоасига олиб берди ва "Специя" қарши ҳужумга ўтди.  

2-дақиқа. Майдон марказида Кварацхелияга нисбатан фол. Меҳмонлар стандартни чўзиб ўтирмай амалга оширишди, лекин тезкор ҳужум амалга ошириш нияти амалга ошмади.   

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга тушиб келишди. 

Биринчи даврада "Наполи" фақатгина Распадорининг голи эвазигагина "Специя"ни таслим қила олган. Бугун қандай бўлади, чемпионлик сари одимлаётган Спалетти шогирдлари ишончли ғалабага эришадими ёки Шомуродов бунга қаршилик қила оладими? 


Рейтинг: +15   

Фикрлар

+12   
05 фев 18:57:59
Soccerland777
Специяни 8 тв асосий ўйинчиси жарохат олган эди, яна биттасида дисквалификац ия. Шомуродов ЯНГИ. Камига А серияни бугунги кундаги ЭНГ кучли жамоаси рақиб. Дебют шу вазиятга тўғри келди. Шунинг учун шунақа ўйин ва шунақа хисоб.
+9   
05 фев 18:07:34
Nodirhon
Элдор узи судья булиши керак экан. На дриблинг килиб химоячиларни алдайди на туп сураб буш худудга очилади. Тупсиз майдонда югуриб юраверади. Узига ишонч йук
+9   
05 фев 18:02:49
®⚽⚽⚽⚽®
Spetsiya kamanda emas ekanu Eldor qayerga kelib qolding?
+7   
05 фев 16:38:29
Nazarov Sodiq
Элдор учун асосан ўйин амалиёти , бугунги рақиб Италиянинг энг зўри . Албатта гол урса жуда яхши бўларди
+7   
05 фев 16:24:17
Демпинг
Бисмиллохир Рохмонир Рохийм Ё оллох бугунги уйинда специя галаба козонсин ва барча голларни Элдор урсин кадами кутлуг булсин. Элдорни куллагин оллох. Шунда барча узбекистонлик мухлислар кайфияти зур булади.
+6   
05 фев 18:10:00
Otabek_701
Шомуродов куркок ва иш ёкмас булиб копти , шунча бошка чемпионтардан таклифлар тушди , бу эса иссик курорт Италиядан кеткиси келмади , ва нихоят тахтага айланиб бир туда тахта клубга кушилди.
+6   
05 фев 18:07:23
®⚽⚽⚽⚽®
Bu klubni qutqarish uchun Supermen kerak) Eldordan koʻpini kutish notoʻgʻri Joze qaysidir maʼnoda xaq edi!
+6   
05 фев 18:04:34
Samatov
TÒP KELDIMI BILGANINI QIL DEGAN KOMANDA EKANU SPETSIYA
+6   
05 фев 17:59:51
The Gentlemano ☆
Специя жуда кучсиз жамоа екан дарвозабондиям савияси жуда паст
+6   
05 фев 17:44:24
UFA bu UFA
Eldorni oʻzida boʻlmasayam qiyinde
+6   
05 фев 16:55:11
ДИНАМО_МОРАКАНД
Жудаям Хурсандман Элдорди асосийда бошлаганидан.Хамма катори.Лекини борда факат тугри тушунинглар.Италияни айсаудер жамоасида асосийда УЗБ ТЕРМАСИ да энг фаворит уйинчимиз уйнаса шунча хурсанд булаяпмиз.ДАРАЖАМИЗ пастлигидан одам хафа буб кетади.Япон Корея Эрон уйинчиларини каранглар кайда уйнап юрипти.Лекин барибир хурсандман
+6   
05 фев 16:33:29
Бахтийор Ашуров
Илоҳим дебють омадлий бошлансин. Амийн!
+6   
05 фев 16:31:13
Elyor1991
Демпинг фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бисмиллохир Рохмонир Рохийм Ё оллох бугунги уйинда специя галаба козонсин ва барча голларни Элдор урсин кадами кутлуг булсин. Элдорни куллагин оллох. Шунда барча узбекистонлик мухлислар кайфияти зур булади.
Дуоингиз қабул бўлсин
+5   
05 фев 19:21:10
Fc Muynak sity
®⚽⚽⚽⚽® фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Spetsiya kamanda emas ekanu Eldor qayerga kelib qolding?
Шунисига шукур килсин бу туришига
+5   
05 фев 17:14:10
admin
Uyin boshlandi deganda sevet uchdi mana xaqiqiy uzbekiston
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика