UZ

Сўнгги янгиликлар

18:47Аспиликуэта фаолиятини "Челси"да якунламоқчи  0 18:24"Милан" Пеллегрини "Монако"дан харид қилмоқчи ва ўйинчини "Торино"га ижарага бермоқчи  0 18:01"Манчестер Юнайтед" Перейрани қўйиб юборишни рад этди  0 17:38"Ювентус" Закарияни нишонга олди  0 17:16"Ювентус" Марсьялга қизиқмоқда. МЮ футболчини фақатгина унинг бутун маошини ўз зиммасига оладиган клубга ижарага беради  0 16:53"Эвертон" хўжайини клубни сотишга тайёр  3 16:37 Бир ўйин тарихи. Сардор Рашидов Саудия Арабистонини "тиз чўктирган" кеча   20 16:28"Атлетико" ва А Сериянинг икки клуби "Тоттенхэм" хавбеки учун курашмоқда  1 16:21"Шўртан" Ғузордаги қароргоҳини қайтариб ололмаяпти  1 16:04Марлен Чобанов "Турон" футболчисига айланди  7 16:00Olamsport: Ўзбек боксчиларининг WBO рейтингидаги ўрни, Хабиб Ўзбекистонда бизнесини йўлга қўйиши мумкин  0 15:28Азар қишда "Реал"дан кетиши мумкин. Анчелотти унга ишонч билдирмаяпти  3 15:05"Реал" афсонаси Хенто вафот этди. У Европа чемпионлари Кубогини 6 марта ютган ягона футболчи  26 14:57Эшитдик-да! “Насаф” яна жаримага тортилди  39 14:50Миржалол Қосимов: "Рақобатдан қўрқмайман, фақат у ҳақиқий бўлса"  2

А Серия. "Рома" ўз майдонида "Интер"га йирик ҳисобда ютқазди, Шомуродов тўлиқ ўйнади Янгиликлар

А Серия. "Рома" ўз майдонида "Интер"га йирик ҳисобда ютқазди, Шомуродов тўлиқ ўйнади

Теглар :  РомаИнтер
Италия чемпионати 16-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

Рома – Интер 0:3

Гол: 0:1 – 15 Чалханоглу, 0:2 – 24 Жеко, 0:3 – 39 Думфрис.

22.00, «Стадио Олимпико»

Рома – Руй Патрисиу, Рожер, Смоллинг, Манчини, Кумбула (Бове, 61), Винья, Мхитарян, Верету (Вольпато, 90), Кристанте, Заньоло, Шомуродов.

Интер – Ханданович, Думфрис, Д`Амброзио, Шкриньяр, Бастони (Димарко, 76), Перишич, Брозович, Чалханоглу (Сенси, 83), Барелла (Видаль, 59), Корреа (Санчес, 59), Жеко (Весино, 76).

Огоҳлантиришлар: Рожер (37), Барелла (47), Манчини (63), Заньоло (75).


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. "Рома" ўз майдонида "Интер"га йирик ҳисобда имкониятни бой берди. Римликлар бугунги ўйинда ҳеч нарса қила олишмади. Элдор Шомуродов эса учрашувни тўлиқ ўтказди.

90+1. "Рома"да ўзгариш: Волпато Верету ўрнига майдонга тушди.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

86. ЗАРБА! Сенси Перишичнинг чап қанотдан узатмасини тўхтатмасдан дарвозага "михлаб" қўйишига бир баҳя қолди. Зарба ноаниқ.

83. Меҳмонларда сўнгги ўзгариш: Сенси Чалханоглу ўрнига ўйинга қўшилди.

82. ЗАРБА! Заниолонинг чап оёқда йўллаган кучли зарбаси дарвозанинг ён тарафига тегди. Трансляциядагилар гол деб ўйлади шекилли, 1-3 ёзиб қўйишди.

80. "Интер"да хавфли вазият юзага келди, Дюмфриснинг ўнг қанотдан узатмасига Санчес зарба берди, тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди.

78. Заниоло Ханданович билан тўқнашиб кетди. "Рома" футболчилари норози кайфиятда, бироқ такрорий лавҳа қўполлик бузилмаганини исботлади.

76. "Интер"да ўзгаришлар: Жеко ва Бастони ўрнига Димарко ҳамда Бесино майдонга тушди.

75. Заниоло Брозовични йиқитгани учун огоҳлантирилди.

73. "Интер" яна бир хавфли ҳужум уюштирди. Чап қанотдан узатмани Дюмфрес марказдаги шеригига оширди, бироқ танаффусда устозидан роса дакки эшитган ҳимоячилар вазиятни бартараф этишди.

Элдорнинг ўзини тополмасак ҳам суратини зўрға топа олдик.

70. Иккала жамоа ҳам иккинчи бўлимни расмиятчилик учун ўтказишаётгандек таассурот уйғотмоқда.

66. Видалга зарба бергани имкон беришмади, акс ҳолда чилилик футболчи чап оёқда "бўрилар"ни жазолаши муқаррар эди.

65. Шомуродов тўпга охиригача югурмади, натижада "Интер" футболчилари тўпни сақлаб қолишди.

62. Манчини Санчесга қарши қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

61. "Рома"да ўзгариш: Бове Кумбулани алмаштирди.

59. "Интер"да ўзгаришлар: Санчес ва Видал ўйинга қўшилди, улар Барелла ҳамда Корреани алмаштиришди.

57. "Рома" ҳимоячилари Корреанинг зарба беришига йўл қўймади. Ҳужумчи жароҳат олган кўринади.

54. Виньянинг узатмасига Шомуродовнинг бўйи жирафа тенги бўлганда ҳам етмасди.

53. Жекога нисбатан қўполлик ишлатилди. Босниялик ҳужумчи бугун "Рома"да бор аламим маним дея майдонда шиддатли ҳаракат қилмоқда.

52. Веретуга нисбатан майдон марказида қоида бузилди.

50. Иккинчи бўлимда Шомуродовни қидирувга беришни истамасдик. Ҳозирча у якка ҳолда рақибларига прессинг уюштирмоқда.

46. Барелла жамоаси огоҳлантириш борасида ҳам жамоасининг ортда қолишини истамади. Футболчи қўполлик учун жазоланди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Жозе амаки иккинчи бўлимда Чўст пичоғини ишга солмаса бўлмайди, шекилли, албатта, яхши маънода)

Дастлабки таймда сўнг "Рома" ҳар тарафдан ортда қолмаяпти, римликлар қўполлик ишлатиш ва огоҳлантириш бйича олдинда бормоқда.

Биринчи бўлим якунланди. Танаффусда "Рома" футболчиларига футбол ўйнаётганларини эслатиб қўйиш керак, акс ҳолда меҳмон жамоа футболчилари тўпурарлар пойгасидаги натижаларини янада яхшилаб бораверишади.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Чалханоглу тўртинчи голни ургиси келмади, унинг зарбаси ноаниқ кетди.

42. Шомуродов ўнг қанотдан олдинга бориб, марказдаги Заниолога тўпни оширди, бироқ Заниоло дарвоза томомн зарба бера олмади.

39. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дюмфрис ҳисобни айтиб бўлмас даражага олиб келмоқда. Чап қанотдан оширилган тўпни катта тезликда келаётган Дюмфрис учиб келиб боши билан зарба йўллаб, ўзиям дарвозага кириб кетай кетди. Ҳисоб йириклашди.


38. Рожер қарши ҳужумда қочиб кетаётган рақибини ўтказиб юборгиси келмагани учун огоҳлантирилди.

37. "Рома" яхши ҳужум ташкиллаштирганди, якунловчи футболчи топилмади. Қаерларда юрибсан, Элдор...

33. Ниҳоят "Рома" ҳужум ташкил қилди, бурчак зарбасидан йўлланган зарбани зерикиб ўтирган Ханданович эгаллаб олди.

31. ЗАРБА! Чап қанотдан оширилган тўпга тиниб-тинчимас Жеко бош билан зарба берди. Тўпнинг дарвозага киришига сантиметрлар етмади. Моринью шогирдларига ҳужумга ўтманглар дея кўрсатма берган чоғи...

29. Жеко чап оёқда яна бир хавфли зарба йўллади, Патрисиу дастлаб тўпни қайтарди, кейин эса уни ушлаб олди.

28. Чалханоглу бурчак зарбасидаги голини такрорлашига бир баҳя қолди.

28. "Интер"нинг ҳужумларига қараб, қайси жамоа ортда қолаётганини адаштириб қўяяпман.

25. Шомуродов ўйин қоидасини бузди. У ҳам воқеалар ривожи бундай давом этишини кутмаганди.

24. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жеко собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилмоқда. "Интер"она комбинация ва жарима майдонидаги фаол  Чалханоглунинг пасидан сўнг Эден Патрисиу қўриқлаётган дарвозани тўп билан савалади.

21. Жеко ўз омадини синаб кўрди, ноаниқ. Биз нариги томонга ҳужумлар бўлиши тарафдоримиз биринчи бўлимда.

20. Бастони мақтовларимиздан эриб кетди шекилли, чап қанотдан ташкиллаштирилган ҳужумни кўкка совурди.

19. Шомуродов бошлаган ҳужумни Заниоло давом эттирди, Мхитарянга узатилган тўпни камида 2 метр келадиган Бастони қайтарди.

17. Дюмфрис рақиб жарима майдонида йиқилиб тушибди. Ҳаммаси жойида, асабийлашишга ўрин йўқ.

15. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Чалханоглу бурчак зарбасидан сўнг тўғри дарвозани ишғол қилди. Патрисиу ҳам "очко"сидан тўпни ўтказиб юборди.

14. Меҳмонлар бурчак тўпи ишлаб олишди.

13. "Рома" футболчиси белгиланган вақтда аутни амалга оширмагани учун рақиб жамоага тўп олиб берилди.

10. Винья рақибидан тўпни олиб қўйиб, олдинга қараб илдамлаши, бироқ унинг зарбаси рақиб мудофаа деворига тегиб қайтди, ваҳоланки, чап қанотда Шомуродов очилаётганди.

8. "Рома" да хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, Верету ўнг қанотдан катта тезликда олдинга борди ҳамда марказдаги Шомуродовга тўпни етказганди, "Интер" ҳимоячилари ҳужумни бартараф этишди.

6. Меҳмонлар ўнг қанотдан ҳужум ташкиллаштирди. Қанотдан узатилган тўп ҳеч кимга тегмади.

5. Шомуродов тўп учун курашда "Интер" ҳимоячисига ютқазди.

4. "Интер" ташаббусни ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда. "Рома" эса ҳозирча ҳужумларни бартараф этишга шай турибди.

1. ЗАРБА! Шомуродов илк ҳужумни бош билан зарба йўллаш орқали бошлади. Заниолонинг чап қанотдан узатмасига Элдор бош билан зарба берди, бироқ зарба кучсиз ва ноаниқ чиқди.

1. Учрашув бошланди.

Айни дамда А Серияда кучли бешлик қуйидагича кўриниш олган

Мана шу тўр ўзбекистонлик форварднинг зарбаларидан титрашига умид қилиб қоламиз

"Рома" ўз майдонидаги сўнгги 11 ўйиннинг 10 тасида ютқазмаган

"Интер" охирги 12 баҳсдан буён гол уриб келмоқда

Жамоалар ўртасидаги сўнгги 7 ўйиннинг 6 таси дуранг натижа билан якунланган

Бугунги учрашувга иккала жамоа ҳам йўқотишлар билан ташриф буюрди, айниқса, мезбонларда бу жиҳат яққол намоён бўлади. Бироқ йўқотишларнинг ўрнини майдондаги футболчилар билдирмасликка ҳаракат қилишади.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Италия футболининг ёрқин баҳсларидан бирининг гувоҳи бўлиб борамиз. Бугун учрашувни бошидан охирагача кузатсангиз арзийди, сабаби ўзбек томошабинларига маълум, Элдор Шомуродов асосий таркибда ўйинни бошлайди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+14   
04 дек 22:52:21
Real.M & Chelsi.
Markaz va himoyani to'g'irlamasa Shomurodov tugul ronaldu ham gol uromiydi
+10   
04 дек 22:50:01
Akmaljon Yo'lchiyev
Эден Джеко Элдордан уч калла устун экан, тугри йулда хам агдарилиб тушадими одам деган
+8   
04 дек 23:48:20
barselona7
Шомуродовни ҳам Моуриньони ҳам айблаш унчалик ўринли эмас ҳозирда Интер Ромадан анчагина устун. Ҳалиям иккинчи таймда Интер гол уриш ҳақида унчалик ўйлагани ҳам йўқ.(Балки Моуриньони ҳурматигадир ахир Моуриньо ўз вақтида Интер билан требл қайд этган) Романи ҳозирги таркиби Интер олдида ҳеч нарсага қодир эмас. Майли Шомуродовга кейинги ўйинларида омад. Интерга ғалаба муборак. Наполи-Аталанта даҳшат ўйин бўлса керак.
+8   
04 дек 23:32:35
Forward77
Майдонда энг куп бефойдп югурган Эльдор.
+7   
04 дек 22:54:44
Fazliddin Usmonov
Yil oxirida Oʻzbekiston yil futbolchisi uchun Shomurodorga ovoz beradi hamma. Oʻyini uchun emas Romada zahirada oʻtirgani uchun.
+7   
04 дек 22:27:25
Гафур Нурматов
Элдор яна ишончни окламяпти
+6   
04 дек 23:28:03
Shoxrux
Mana nima uchun Abraxam asosiyda tushyapti, Abraxam Mavrinyoni erkatoyi deydiganlarga ushbu uyin javob buldi. Eldor Abraxamdan ancha kuchsiz ekan. Abraxam xarakatchang uynar ekan
+5   
04 дек 22:42:13
تيمورخن
maur oqsochli qora babayan
+4   
05 дек 00:44:59
Mersedes
Qani mahtamaysilami endi shomurodovdan bir arava buq dep, ushaning uchun bizni fudbolchila hechqachon yulduz bulolmiydi fizichniy nnnnnoooooolllllll
+4   
04 дек 23:29:34
. ::Abu Rayyon::.
Элдлр юртдошимиз бўлса хам хали унга анча бор, агар зўр бўганда фойда берарди хозир, хатта битта гол или пасс берарди, унга вакт керак у кучайиши керак, Маурни сўкиш бефойда Абрахам тажрибалироқ тан олайлик
+4   
04 дек 22:47:14
Forward77
Нега Эльдор собачка буп югуруб юрупти?? Оркарокдан прессингда уйнаса фойидалирок булармиди?? Ёки Моур режасими??
+4   
04 дек 21:58:22
admin
Ollox qullasin Eldorni omin
+3   
05 дек 06:25:14
Nasaf
Хаммаларинг Элдор Элдор дейсанлар Ноолку шунинг учун доим захирадан тушади мактагларинг мактаган курдик термадаям нол буни агенти билан чимпионат азиядаглар реклама килади доим
+3   
05 дек 00:16:00
Нуну 7
нимага танага ишламайди Элдор Интер химоячилари гавдали бакуват екан Элдор нимжон сал туртса ийкилвотти Ромадек буюк клубда уйнайман десанг тинмай машк кил фитнесга бор ука асабга уйнама бумаса орканга кайт нима киласан чичиб куйдинку бугунам
+3   
04 дек 22:29:06
UzBekistanTEAMFCCC
Хозирча Романи ўйини расво.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика