UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40“Лестер”нинг асосий футболчиларидан бири операция қилинади  1 22:30Моуринью: “Бу мавсумдаги энг зўр Бэйл эди”  2 22:30АПЛ. "Челси" - "Манчестер Юнайтед" 0:0 (матнли трансляция)  41 22:20Венгер фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  3 22:10А Серия. “Наполи” ўз майдонида ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:53Бэйл: “Тоттенхэм”га ўтишимнинг сабаби...  5 21:28Нидерландия чемпионати. Тадич "Аякс"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  0 21:17Миленкович “Манчестер Юнайтед”га ўтмоқчи  2 21:03АПЛ. "Тоттенхэм" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Бэйлдан дубль!  8 20:54А Серия. "Интер" "Женоа"ни йирик ҳисобда таслим этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  96 20:39АПЛ. "Челси" – "Манчестер Юнайтед": Рэшфорд ва Жиру асосий таркибда!  35 20:09Махачев 9 кг ортиқча вазндан қутила оладими? UFC юлдузларидан яна кимлар шундай муаммога дучор бўлишган?  0 20:06“Барселона” ва “Боруссия” талашаётган футболчини “Ман Сити” илиб кетиши мумкин  0 19:50“Лестер” Барнс билан шартномани узайтирмоқчи  1 19:33"Интер Майами" Месси ва Роналдуни АҚШга олиб келмоқчи  10

А Серия. "Женоа" ўз майдонида кичик ҳисобда ғалаба қозонди, Шомуродов 77 дақиқа ўйнади Янгиликлар

А Серия. "Женоа" ўз майдонида кичик ҳисобда ғалаба қозонди, Шомуродов 77 дақиқа ўйнади

Италия чемпионати 19-туридан ўрин олган баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Женоа – Кальяри 1:0 

«Луижи Феррарис»

Гол: Дестро 10'

Женоа – Перин, Кришито, Заппакоста, Масьелло, Чиборра (Онгене, 56), Стротман (Бехрами, 63), Радованович, Бадель, Зайц (Мелегони, 77), Дестро (Пандев, 63), Шомуродов (Пьяца, 77).

Кальяри – Краньо, Ликояннис, Годин, Заппа, Чеппителли, Данкан (Соттил, 70), Наингголан, Марин, Нандес, Жоао Педро, Симеоне (Черри, 70).

Огоҳлантиришлар: Дестро (18), Нандес (20), Заппа (85). 


Баҳс якунланди.  Шомуродов 77 дақиқа ўйнаган баҳсда "Женоа" ғалабага эришди. Барчани табриклаймиз!  Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+4. "Кальяри" тинимсиз ҳужум уюштирмоқда. Охирги вазиятда Черрининг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

90. Зарба!  Черрининг қулай ҳолатдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.  

87. Нандеснинг ҳаволатиб узатган тўпини Перин эгаллаб олди. 

85. Мелегонига нисбатан қоидани бузган Заппа огоҳлантирилди. 

84. Уууух!  "Женоа" қарши ҳужумга ўтди, Пьяца Заппакостани ажойиб пас билан таъминлади, ҳимоячининг зарбасини Краньо қайтарди, қайтган тўпга эга чиққан тажрибали Пандев эса тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўяман деб унумли вазиятдан фойдалана олмади.

83. Кришито ўнг қанотда Соттилни йиқитди, стандарт вазият. 

81. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 43% - 57% 

79. Захирадан ўйинга қўшилган Пьяца адламчи ҳаракатларни амалга оширмоқчи бўлди, аммо тўпдан айрилди. 

77. "Женоа"да 2 та алмаштириш: Шомуродов ўрнига Пьяца, Зайц ўрнига Мелегони ўйинни давом эттиради. 

76. Элдор Шомуродовда ҳаммаси жойида, у майдонга қайтди, бироқ ўзгиртирилиш еҳтимоли катта. 

74. Хавотирли ҳолат, Шомуродовга тиббий ёрдам кўрсатилади. 

71. "Женоа" қарши ҳужум уюштирди, Шомуродов бош билан Зайц томон пас берди, унинг қулай вазиятдан йўллаган зарбаси эса блоклаб қўйилди. 

70. "Кальяри"да 2 та ўзгариш: Симеоне ўрнига Черри, Дункан ўрнига Соттил ўйинга қўшилди. 

68. Бугунги ўйинда жуда фаол ўйнаётган меҳмонлар сардори Жоао Педро бурчак тўри ишлади. 

65. Шомуродов бир рақибни алдаб, олдинга борди ва Пандев билан "девор" услубида ўйнади, кейин эса ҳамюртимизнинг зарбаси ҳимоячига тегди.  

63. "Женоа"да 2 та ўзгариш: Дестро ўрнига Пандев, Стротман ўрнига Бехрами туширилди.   

62. Жоао Педро ҳужумда Радовановичга нисбатан қўполлик ишлатди, ҳакам қоида бузиш қайд қилди. 

60. Зарба!  Дункан ижросидаги зарба анча ноаниқ кетди. 

58. Зарба!  Наингголаннинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

57. "Кальяри ўйинчиси пас беришда адашди, тўп Шомуродовга етиб келди, у эса рақиб ўйинчилари қаршсида қолди ва ортга пас берди. 

56. "Женоа"да ўзгариш: Чиборра ўрнига Онгене тушди. 

53. Зарба!  Нандеснинг зарбаси!  Перин ўз ўрнида!

52. Альфред Дункан ичкарги хавфли узатмани қайд этди. Ҳимоячилар тўпни дарвозадан узоқлаштиришди.

50. Дестро тўпни йўқотди, кейинги вазиятда Бадель Нандесга нисбатан қўполлик ишлатди.

48. Зарба!  Дестро ҳужумдаги шериги Шомуродов тезлик олганини кўрди ва пас берди, ҳамюртимизнинг зарбасини Краньо ушлаб олди.

47. Дункан чап қанотга Ликояннисга пас берди, у эса тўпни майдонда олиб қолишга улгурмади. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим ўз якунига етди. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

43. Зарба!  Ууух! Шомуродов яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмади. 

41. Зарба!  Заппакостанинг зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

40. "Кальяри" тезкор қарши ҳужумга ўтди, Педро ва Симеоненинг ҳаракатларидан кейин Масьелло ўз жамоаси жонига ора кирди.

38. Даҳшатли сейв!  Перииииин!   Симеоненинг яиқн масофадан йўллаган зарбасини италиялик посбон қайтарди ва "Женоа"ни қутқарди. Қойил! 

35. Зарбааа!  Наингголаннинг зарбаси кучли, аммо сал ноаниқ кўриниш олди, зарба идеал чиқиши учун гол етишмади... 

33. Наингголан ўнг қанотда фаллик кўрсатди, бироқ якунда тўпни йўқотди, алоҳида айтиш керакки, Ражанинг тезлиги ҳали ҳам юқори даражада. 

31. Хавфли вазият!  Мариннинг бурчак зарбасидан амалга оширган узатмасидан сўнг Чеппителли бош билан зарба берди, сал ноаниқ. 

30. Заппакостанинг ҳаводан узатмасини ҳимоячилар қайтаришди, тўп Шомуродовга қадар етиб келмади. 

28. Наингголан ичарига пас узатди, аммо мезбонлар ҳимоя қўрғони вакиллари хавфни бартараф этишди. 

26. Заппакоста ўнг қанотдан олдинга интилди ва тўпни ичкарига оширишга уринди, бироқ ҳимоячи бунга йўл қўймади. 

24. Жоао Педро Баделга нисбатан қўполлик ишлатди. 

21. Чап қанотда Дестрога нисбатан қўполлик ишлатилди, жарима зарбасини Зайц ижро этди, ичкарида эса Дестро офсайдда қолиб кетди.  

20. Бу гал Дестрога нисбатан қўпол ўйнаган Нандес огоҳлантирилди. 

18. Дестро Жоао Педрога нисбатан жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

16. Масьелло яқин масофадан жуда ноаниқ зарба йўллади. 

15. Чиборрадан узатмаси ва Дестронинг зарбасидан сўнг Чеппителли тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 

13. Заппакоста Ликояннисга нисбатан қоидани бузишга мажбур бўлди. 

10. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Дестро!  Шомуродов бир ҳимоячини алдаб, Стротманга пас берди, у эса Дестрони тўп билан таъминлади ва ҳужумчи дарвозани ишғол этди – 1:0! 

7. Ликояннис бурчак тўпини ўйинга киритди, Годин ва Наингголан фаоллик кўрсатди. 

6. Жоао Педро "Женоа" жарима майдони ичида хавфли ҳолат содир этди, Масьелло ўз жамоаси фойдасига ҳаракат қилиб, тўпни майдондан чиқариш юборишга хизмат қилди. 

4. Стротмандан Дестрога ажойиб узатма етиб келди, бироқ форвард тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва олдирди. 

2. Ўйиндаги дастлабки бурчак зарбасини "Женоа" амалга оширди, ҳозирча самарасиз. 

1. Ўйинга старт берилди! 

Ўйинолди суратлар

Таркиблар маълум

- Ўйин Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Италия А Серияси 19-турида ҳамюртимиз тўп тепадиган "Женоа" клуби ўз майдонида "Кальяри"ни меҳмон қилади.  Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +51   

Фикрлар

+14   
24 янв 19:50:09
Одилжон Андижан
Элдор реализация борасида куп ишлаш керак экан
+13   
24 янв 18:42:32
Nasimov_13
Tongni Mahmudni udari bn bowladik. Tunni Eldorni goli bn yakunlasak mazzami o'zbeklarga mazzami bulardi.
+11   
24 янв 20:30:58
Badjio
Элдор сал совуккон булиши керак гол уришга интилиши керак фойдали уйнаяпти лекин хужумчи гол билан бахоланади
+9   
24 янв 19:16:31
Oybek9545
Женоа гол урди!Шархловчи:Шомуродов асист булмади-ю,асистга асист булди....
+8   
24 янв 20:58:03
footballer_12
Уйин тугагандан кейин Эльдор, Дестро, Стротманларнинг кучоклашиб туришганини куриб кунгил бир галати булиб кетди. Эльдор рахмат сенга биз мухлислар учун шундай лахзаларни бахш этаётганинг учун. ИншаАллох кейинги уйинларда голлар уриб бизларни янада хурсанд киласан. Омад!!!
+8   
24 янв 18:33:43
Рахматилло Исманов
Шомуродов ГООООООООООЛ деб ёзиш насиб этсин!
+7   
24 янв 20:56:30
obs
Термамизга Перин каби дарвозабон булганда эди койил лекин реакциясига
+6   
24 янв 20:48:09
Бекзод Андажон
Элдор ўйининг яхши кўз тегмасин. Илохим жарохат олмаган бўлгин. Фақат сендан битта илтимос жисмоний холатинг устида кўпор ишлагин. Балки бизга шунде кўринаётгандир, тез чарчаб қолаябсан. Сал кам 40 ёшга кетаётган Пандевни қара, 80 минутдаям ҳозир майдонга тушгандек югуриб юрибди
+6   
24 янв 19:47:55
Bu shunchaki o'yin
Яхши моментни расво килдингку Элдор. Майли 2 таймда яхши уйна ( уйнатса)
+6   
24 янв 18:34:27
Рахматилло Исманов
Негадур Элдор Шомуродов бугун гол уришини кунглим сезяпти!
+5   
24 янв 23:49:33
Миллий терма
Элдор укажон узрли сабабларга кўра ўйинингни кўролмадим, яна бир бора узр, мани фикримни ўқиётган бўлсанг мен натижани билдим, жамоанг ғалаба қозонибди, сен билан доим биргаман, ўйинларинг билан бутун Ўзбек халқини ўзингга ром қилгансан, узр кўп ёзолмайман хаммаси учун борингга шукур
+5   
24 янв 20:37:49
Aytmuratov
Eldor almashtirilishi bilan Elshe- barsa óyiniga óttik
+5   
24 янв 19:21:09
ELCAPITANО
Svetchilar trentdayuuuu xD
+5   
24 янв 19:16:29
Badjio
Светни учиришни буюрганларни харомиларни огзина к......,алам киладигон жойи уйин бошланиши билан учириб куйиши,янги узбекистон миш порахур лар
+4   
24 янв 21:01:54
Челси/Пахтакор
Шомуродовни жисмоний ҳолати ёмон, бу борада жиддий шуғулланмаса кўтарилиш амри маҳол. Элдор ўзини устинда ишла укааа
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика