UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22Лионель Месси Гризманн ҳақидаги саволга жавобан атиги 6та сўз айтди  13 11:00"Эвертон" "Арсенал" футболчисини харид қилишга яқин  0 10:40Суперлига. Бугун 10-турнинг дастлабки 4та ўйини бўлади  31 10:39Криштиану Роналдунинг қимматбаҳо машиналари (ТОП-10)  8 10:32Аёллар чемпионати: 7-тур якунига етди  1 10:30U-21 Биринчилигида 10-тур учрашувлари старт олди  2 10:25"Қўқон-1912" 9-турдан сўнг икки легионер билан хайрлашди  8 09:49Рафаэль Бенитес “Ньюкасл”да фақат битта шарт билан қолишини маълум қилди   3 09:43А Серия, Лига 1 ва Бундеслига клублари “Арсенал” ҳимоячиси учун курашади   0 09:23Ришарлисоннинг трансфер нархи маълум бўлди   7 08:48“Лион” Депайнинг “Ливерпуль”га ўтишига қаршилик қилмайди   7 08:44“Тоттенхэм” “Борнмут”нинг икки ўйинчисига кўз тикди   0 08:25“Челси” Азарнинг нархини ошириб юборди   9 07:55"Реймс" - "ПСЖ" 3:1  0 07:50U-20 Уругвай - Норвегия 3:1  0

А ПРО-Лига. “Нефтчи” сўнгги дақиқада гол ўтказди ва “Оқтепа”га мағлуб бўлди (батафсил шарҳ) Янгиликлар

А ПРО-Лига. “Нефтчи” сўнгги дақиқада гол ўтказди ва “Оқтепа”га мағлуб бўлди (батафсил шарҳ)

Про-Лига "А" гуруҳи 5-турида “Нефтчи” ўз майдонида “Оқтепа”ни қабул қилди.

Учрашув ҳар икки жамоа вакилларирингинг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Биринчи бўлим 6-дақиқасида мезбонлар жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Бу вазиятда Исломбек Каримовнинг жаримадан йўллаган зарбаси “жонли девор”га тегиб қайтди. 18-дақиқага келиб меҳонлар хавфли жарима зарбасини амалга оширишди, жаримадан йўллаганга зарбани “Нефтчи” посбони Музаффар Абдуллаев қийинчилик билан қайтарди, қайтган тўпга меҳмонлар футболчиси зарба берди, бир оз ноаниқ. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа вакилларида рақиб дарвозасини ишғол этиш учун вазиятлар юзага келган бўлса-да, ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимни “Нефтчи” вакиллари фаол ҳужумлар билан бошладилар. 46-дақиқадаёқ ҳисоб очилиши мумкин эди,бу вазиятда меҳмонлар жарима майдони ичида рақиб дарвозасини ишғол этиш учун “Нефтчи”нинг 7-рақамли футболчиси Исломбек Тошпўлатовда қулай имконият юзага келди, лекин унинг зарбасини меҳмонлар посбони қийинчилик билан қайтариб қолди. Шу куни ввалиг учрашувларда жарима зарбаларидан гол киритиб келаётган Исломбек Каримовнинг бир неча бор йўллаган зарбаларига аниқлик етишмади. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнги дақиқалар ўтиб бораётган паллада заҳирадан ўйинга қўшилган меҳмонлар вакили Ирисдавлат Ҳакимовнинг зарбасидан сўнг “Нефтчи” посбони Музаффар Абдуллаев ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди - 0:1. Учрашув шу тариқа меҳмонларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

ПРО-лига. "А" гуруҳи.
5-тур
“Нефтчи”-“Оқтепа” 0:1 (0:0)
Гол:
Музаффар Абдуллаев автогол 90+3 (0:1)
Ҳакамлар: И.Исмоилов, Р.Фозилов,М.Нехочин, Ш.Азамов
Назоратчи: Р.Айтеков.
Комиссар: О.Юнусов.
"Нефтчи": 12. Музаффар Абдуллаев, 3. Даврон Маматов, 4. Шодиёр Хожиматов, 7. Исломбек Тошпўлатов, 10. Хуршид Асқаралиев, 11. Хамидулло Абдухамидов, 13. Жамшид Қобулов, 15.Миржалол Неъматов, 18.Даврон Исоқов, 20. Дилёр Ирматов, 77. Исломбек Каримов.
Захира: 21. Фаррух Турдалиев, 2. Асилбек Ғойибжонов, 8. Достон Абдураҳмонов, 9. Носирбек Отақўзиев, 14. Абдужалил Маназаров, 16. Хуршид Мухаммадов, 17. Илхом Вахобов, 19. Алишер Абдувохидов, 23. Шахзодбек Усмонов
“Оқтепа”: 1.Рустам Дадабоев, 2.Алишер Саматов, 3.Алишер Мирзаев, 5.Шахбоз Таджиев, 9.Мирзохид Мирсаидов, 10. Саиджамол Давлатжонов , 17. Савелий Абрамов, 19.Ойбек Мирзохидов, 21.Орифхўжа Абдухолиқов, 28.Искандар Сиддиқжонов, 97. Жамшид Юсупов.
Захира: 1.Акром Хожатев, 7.Шерзод Қодиров, 11. Ирисдавлат Хакимов, 24.Хамидхон Рустамхонов, 71.Дилмурод Қодиров, 77. Билолхон Тошмирзаев

Бекзод Толибов тайёрлади.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

+3   
09 май 12:30:51
Ahrorbek Islamov
Fargonalik ogaynilar bu kimnidir mahsus topshirigi bilan bulyapti klubni nomini ham yuq qilishmaguncha tinchishmaydiyov(andijondan)
+2   
09 май 16:05:03
Анвар Рахимов
Нефтчидай клуб йўқолиш арафасига тушиб қолиши яхши эмас. Ҳеч вазиятни ўнглай олмасдан келишига сабаблар борга ўхшайди.
+2   
09 май 11:55:38
Зоиржон Капаянги.
Фарғонага футбол керак эмас шекилли.
+2   
09 май 11:51:26
оскар
Куннинг энг ЕМОН хабари
+2   
09 май 11:45:06
Atxam
Agar 10 yil oldin Neftchi shunaqa stadionda Oq tepaga yutqazadi dsa iwonmagan bolardim.Bu xayotta hamma narsa bolarkan.Neftchi jamoasi muxlislariga sabr.(Paxtakor muxlisi).
   
09 май 15:37:12
Anasxon Ibragimov
Хаммен нефтчини тушиб кетишида куконди ёмонлардин булиши шу узи нефтчини
   
09 май 11:52:55
Fc.Neftchi Fergana
Oz qoldi SABR...
   
09 май 11:38:01
SHAYXON FC
Neftchi nimalar bulyapti bu ketishsa pro b ga tushib ketmasa buldi ehhh
   
09 май 11:20:06
Javohir Safarov
Oqtepa darvozaboni 1 raqammi yoki 35?
   
09 май 11:18:11
***
Esiz neftchi sendan faqat nom qoldi.Qachonlardir yana qad rostlashinga umid qilaman.
   
09 май 11:17:58
***
Esiz neftchi sendan faqat nom qoldi.Qachonlardir yana qad rostlashinga umid qilaman.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг