UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Ювентус" уч очкони қўлдан чиқарди, "Бавария" ва "Сити"дан синхрон ғалабалар ва бошқа натижалар  41 01:54ПСЖ "Реал"ни янчиб ташлади  175 00:30"Атлетико" президенти - 300 минг евролик жарима ҳақида: "Ваҳима қиладиган нарса эмас. Бу ҳақида ўйлашни истамайман"  0 00:15"Манчестер Юнайтед"нинг 19 ёшли футболчиси саратонни енгиб ўтиб, машғулот ўтказди  1 23:49ЕЧЛ. "Тоттенхэм" тайёр ғалабани қўлдан чиқарди, иккинчи ўйинда ҳам дуранг  6 23:42Скоулз: "Погба кетаверсин"  5 23:23Гризманн: "Менга бир қанча вақт керак"  0 23:12ЕЧЛ. ПСЖ - "Реал" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  44 22:55Хави Месси ва Роналдудан кейин ким энг яхшиси бўлиши мумкинлигини айтди  9 22:41Витсель Мессини тўхтатиш йўлини айтди  6 22:26"Реал" Мбаппени дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантириши мумкин  8 22:10А ПРО-лига. 20-тур барча натижалар билан танишинг  1 21:56А ПРО-Лига. «Нефтчи» тўхтамаяпти! Навбатдаги қурбон «Шердор» бўлди  10 21:50ЕЧЛ. Зидан ПСЖга қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди  3 21:30Криштиану Роналду: "11 ёшимда "Макдоналдс"га борардим ва ..."  25

А ПРО-Лига. "Нефтчи" Фарғонада "Хоразм"ни мағлуб этди Янгиликлар

А ПРО-Лига. "Нефтчи" Фарғонада "Хоразм"ни мағлуб этди

А ПРО-Лиганинг 15-турида "Нефтчи" жамоаси ўз майдонида "Хоразм"ни қабул қилди.

Учрашув "Хоразм" жамоаси вакилларининг фаол ҳужумлари билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилган меҳмонлар учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ ҳисобни очишлари мумкин эди. Тимур Исмаиловдан ажойиб узатма қабул қилиб олган Сарварбек Жуманиязов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, зарба йўллади, унинг зарбасини "Нефтчи" посбони Шерзодбек Абдураимов маҳорат кўрсатиб қайтариб қолди. Орадан бир дақиқа ўтиб "Хоразм" жамоаси вакиллари ўз жарима майдонлари яқинида қўполлик ишлатишди. Жарима тўпидан узатиб берилган тўпни "Нефтчи"нинг 70-рақамли футболчиси Достбонбек Бобожонов боши билан аниқ зарба йўллаб, меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди - 1:0.

Шундан сўнг "Хоразм" жамоаси вакиллари учрашувда ҳисобни тенглаштириш учун кетма-кет ҳужумлар ташкил этган бўлсаларда, самара келтирмади.

Аксинча биринчи бўлим ўрталарига келиб, "Нефтчи" жамоаси вакиллари ташаббусни қўлга олишди. Мезбонлар томонидан ташкил этилган ҳужумлар натижасида дастлаб Жафъар Исмоиловнинг зарбаси дарвоза тўсинига теккан бўлса, орадан бир оз ўтиб ўтиб Жамшидбек Тўрақуловнинг зарбаси гол билан якунланди - 2:0. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган вақтда "Хоразм" жамоаси вакиллари мезбонлар дарвозасига гол киритишди, бироқ бу вазиятда ён ҳакам ўйиндан ташқари холатни қайд этди. Учрашувнинг биринчи бўлими "Нефтчи" жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи бўлимни ҳар икки жамоа вакиллари фаол ҳужумлар билан бошладилар. Учрашувнинг 57-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлдилар, гол муаллифи "Хоразм" жамоасининг 7-рақамли футболчиси Тимур Исмаилов бўлди - 2:1. Орадан бир оз ўтиб "Нефтчи" футболчилари ҳисобдаги устунликни янада мустаҳкамлашди. "Нефтчи"нинг 77-рақамли футболчиси Исломбек Каримов жаримадан меҳмонлар дарвозаси томон кучли зарба йўллади, тўп йўл-йўлакай "жонли девор"га тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва "Хоразм" дарвозасидан ўрин олди - 3:1

Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнги дақиқалари ўтиб бораётган вақтда "Хоразм" жамоасининг 2-рақамли футболчиси Жасур Атаджонов қанотдан етказиб берилган тўпни боши билан мезбонлар дарвозасига йўллади - 3:2.

Шу тариқа "Нефтчи" жамоаси ўз майдонида "Хоразм"ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

А ПРО-Лига. 15-тур.
"Нефтчи" СК ўйингоҳи.
"Нефтчи" - "Хоразм" 3:2 (2:0)
Ҳакамлар
: Жасур Мухторов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Фаррух Йўлдошев.
Назоратчи: Ғайрат Каримов
Комиссар: Акмал Раҳматов
Голлар: Достонбек Бобожонов 6, (1:0), Жамшидбек Тўрақулов 43, (2:0), Тимур Исмаилов 57, (2:1), Исломбек Каримов 59, (3:1), Жасур Атаджанов 90+3 (3:2)
"Нефтчи": 35. Шерзодбек Абдураимов, 4. Шодиёр Холматов, 7. Исломжон Тошпўлатов, 15. Миржамол Неъматов, 28. Жавоҳир Расулов, 32. Нодирбек Йўлдошев, 70. Достонбек Бобожонов, 77. Исломбек Каримов, 88. Жаъфар Исмоилов, 98. Жамшидбек Тўрақулов, 99. Иброҳим Нўмонов
Захира: 16. Хуршидбек Мухаммадов, 21. Фаррухбек Турдиалиев, 2. Асилбек Ғойибназаров, 14. Абдужалил Маназаров, 17. Илхомжон Ваҳобов, 20. Дилёрбек Ирматов, 24. Илхомжон Иброхимов, 26. Бобуржон Исроилов, 38. Ибоджон Абельфазов.
"Хоразм": 35. Ғайратжон Ўдаев, 2. Жасур Атаджанов, 3. Равшанбек Султонов, 4. Тимур Бекчанов, 7. Тимур Исмаилов, 11. Тимур Машарипов, 13. Сарварбек Жуманиязов, 14. Миржалол Қурбонов, 16. Рафиқбек Каримов, 44. Мақсуд Каримов, 77. Турсунмурод Хамдамов.
Захира: 1. Элдорбек Шуҳратбеков, 9. Хабибулла Матёқубов, 10. Сирож Рўзметов, 15. Дадахон Юсупов, 17. Фаррух Хайдаров, 22. Мухаммадқодир Раҳимберганов, 29. Мирас Карлибаев, 40. Ҳурматбек Юлдашев


Бекзод Толибов тайёрлади



Рейтинг: +12   

Фикрлар

   
19 авг 18:47:20
Узбекистон-Алпомишлар юрти
Телеграмда UZ_PROLIGA канали орқали ушбу учрашувнинг тўлиқ фотогалереясини томоша қилинг! Канал фаолияти қайтадан тикланди
   
19 авг 00:30:45
Фк Спартак
Нефтчига аввалги шон-шухратини тиклаб олиш йўлида омад!
   
18 авг 21:24:09
(qòqon-1912 prostasuper)
Qanday axvoldasan a exx Neftchi seni juda juda soģindik afsus. Teziroq qayt futbolga.
   
18 авг 21:22:50
Boymurod Neftchi
Галабаларинг тугамасин Нефтчи.
   
18 авг 21:20:48
☆Sadriddin☆
G‘ALABA muborak bo‘lsin Farg‘ona axli
   
18 авг 20:39:47
Rashidbek Raxmonov 141 Jismoniy madaniyat
Xorazmni Tubdan isloh qilish kerak Masharipov va Iskanderovlarni qaytarish kerak Xorazmga
-2   
18 авг 22:23:07
Liverpool&Barsa&Neftchi
ЕххххЕххххх жамоа сардорини либосида кани клуб емблемаси? Ана профессионаллилик
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг