UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25"Бенфика" Фелишни 100 млн. еврога ҳам сотмаслигини маълум қилиб, унинг трансфер нархини белгилади  5 23:55Роналду янги автомобилини намойиш қилди  14 23:30Энди ПСЖнинг захира жамоаси бўлмайди  2 23:05"Интер" сайти Мауро Икардининг расмларини ўчириб ташлади  12 22:35Пике фаолиятидаги энг ёмон воқеани эслади ва жамоасининг трансфер сиёсати ҳақида гапирди  5 22:17Серхио Рамосга Европа грандлари ҳамда Осиё жамоаси қизиқмоқда  16 21:40Месси: "Ливерпуль"дан учралган мағлубият оғриқли бўлди"  24 21:20Карл-Хайнц Румменигге: "Ковачнинг шартномаси 2021 йилга қадар амал қилади"  3 21:00Аллегри "Ювентус"га қайси шаҳардан мураббий тайинланишини айтиб ўтди  13 20:40Гризманн учун курашга "Манчестер Юнайтед" ҳам қўшилди  7 20:20Косьельнига А Серия вакилидан қизиқиш бор  1 20:00"Наполи" клуби "Ливерпуль" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 19:40Фалькао "Монако"дан кетиши мумкин, унга иккита Испания клуби қизиқмоқда  6 19:38"Ливерпуль" Чемпионлар лигаси финалига Испаниядаги курорт шаҳарда тайёрланмоқда  16 19:22Olamsport: Ўзбек бокси юлдузи учун 2 хонали уй, Мэйвезер Пакьяо билан реваншдан қўрқмоқда  0

А ПРО-Лига. Исломбек Каримовнинг голи “Ифтихор”ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

А ПРО-Лига. Исломбек Каримовнинг голи “Ифтихор”ни мағлубиятга учратди

А ПРО-лиганинг 4-турида “Нефтчи” Қиргулида “Ифтихор” жамоасини қабул қилди.

Учрашув ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган марҳум Игорь Буровнинг хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланди. Фарғона вилояти “дерби”си мақомида ўтказилган мазкур учрашув кутилганидек шиддатли ва муросасиз тарзда ўтди. Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ ҳар икки жамоа вакиллари фаол ўйин намойиш этдилар. Биринчи бўлим давомида “Нефтчи” вакиллари кетма-кет ҳужумлар ташкил этиб, рақиблари дарвозасини ишғол этиш учун кўплаб имкониятлар юзага келтирган бўлсалар-да, “Ифтихор” жамоаси посбони Малик-Абдулазиз Бурхонов маҳорат кўрсатиб, зарбаларни бартараф этди. Мезбонлар томонидан таклиф этилаётган ҳужумкор ўйин услубидан келиб чиққан холда “Ифтихор” вакиллари қарши ҳужумда кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатдилар. Танаффусга қадар ҳар икки жамоа вакилларида гол киритиш учун вазиятлар юзага келган бўлса-да, биринчи бўлим 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг натижа билан якунига етди.

Иккинчи бўлим “Нефтчи” вакилларининг ҳужумлари билан бошланди. Айтиш мумкинки, шу куни учрашувда кўплаб вазиятларда “Нефтчи” вакилларига омад етишмади. “Ифтихор” жамоаси вакиллари қарши ҳужумда иккинчи бўлим давомида бир неча бор “Нефтчи” дарвозасини ишғол этиш учун қулай вазиятларга эга бўлдилар, лекин вазиятлар самарасиз якунланди. Рақиб дарвозасини ишғол этиш учун кетма-кет ҳужумлар ташкил этаётган “Нефтчи” вакиллари учрашувнинг 83-дақиқасида “Ифтихор” жарима майдони яқинида жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Жарима зарбасини мезбонларнинг 77-рақамли футболчиси Исломбек Каримов ажойиб тарзда ижро этиб, ҳисобни очди – 1:0. Қизиқарли ўтган учрашув “Нефтчи” жмоасининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
Муроcасиз ва шиддатли ўтган мазкур учрашувда ноқулай об-ҳаво бўлишига қарамасдан ўз севимли жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун ҳар икки жамоанинг кўплаб мухлислари ташкриф буюрганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.


А Про-Лига. 4-тур.

“Нефтчи” – “Ифтихор” 1:0 (0:0)
Ҳакамлар:
Ғ. Жўраев, А. Абдураимов, М. Фозилов
Назоратчи: Ф. Хасанов
Комиссар: О. Юнусов
Гол: Исломбек Каримов 83 (1:0)
"Нефтчи": 12.Музаффар Абдуллаев, 4.Шодиёр Хожиматов, 5.Руслан Мелзиддинов, 6.Баҳодир Акрамов, 7.Ислом Тошпўлатов, 9.Носирбек Отақўзиев, 10.Хуршидбек Асқаралиев, 11.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 13.Жамшид Қобулов, 20.Дилёрбек Ирматов, 77.Исломбек Каримов
Захира: 21.Фаррух Турдалиев, 2.Асилбек Ғойибжонов, 3.Даврон Маматов, 8.Достон Абдураҳмонов, 15.Миржамол Неъматов, 17.Илҳомжон Ваҳобов, 18.Давронбек Исоқов
"Ифтихор": 1.Малик-Абдулазиз Бурхонов, 4. Давронбек Қорабоев, 5.Асрорбек Тиловолдиев, 9.Достонжон Рашидов, 10.Достонбек Бобожонов, 14.Бекзод Алиев, 18.Нодирхон Камолов, 20.Иззатбек Ғаниев, 21.Жамшидбек Тўрақулов, 25.Шохрух Йўлдошев, 77.Абдумалик Тошпўлатов
Захира: 16.Дилҳушбек Мўйдинов, 2.Аҳмадхон Рўзибоев, 3.Жавоҳир Аъзамов, 13.Шуҳратжон Ўринбоев, 17.Нурулло Мирзажонов, 22.Озодбек Давронбеков, 90.Ғиёсжон Турсунов


Бекзод Толибов тайёрлади


Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
24 апр 22:10:43
Turdali Qo'shaqov
Про лигани хам жадвалини курсатинглар, колаверса туп урарлар хам булса
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг