UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27"Олтин бутса" учун кураш якунига етди. Жадвал билан танишинг  0 12:16Польшада бўлиб ўтаётган U-20 жаҳон чемпионатига атрофлича назар  1 12:13"Бавария"нинг яна бир етакчи футболчиси жамоадан кетиши мумкин  2 12:11"Насаф" - "Локомотив" 0:1. Гол ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  1 12:03"Манчестер Сити" Бельгия терма жамоаси футболчисини сотиб олмоқчи  1 11:56Olamsport: Исроил Мадримовнинг жанг санаси маълум, бугун 8 боксчимиз финалда жанг қилади  1 11:49Ўзбекистон Лига кубоги. 1-турнинг бошланиш вақтлари  6 11:44Эктор Купер миллий терма жамоага жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Таркибда янги номлар бор  130 11:35Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 11:32Отабек Шукуров ва "Шаржа" чемпионликни қандай нишонлади?  4 11:10Роналду сўнгги 12 йилда биринчи марта мавсум тўпурарлари учлигига кирмади  10 11:06"Металлург" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  5 11:03Карикатура: "Қизил қуш" ва "кўршапалак" "Барса"ни треблдан маҳрум қилди  7 10:48"Пахтакор" - АГМК 4:1. Барча голларни томоша қилинг  6 10:45"Ливерпуль" Салоҳга жароҳат етказган Рамосни сотиб олмоқчи эмас  14

А ПРО-Лига. “Ифтихор” - “Машъал” учрашувида дарвозаларга 4та гол урилди (батафсил шарҳ) Янгиликлар

А ПРО-Лига. “Ифтихор” - “Машъал” учрашувида дарвозаларга 4та гол урилди (батафсил шарҳ)

Теглар :  МашъалИфтихор
Про-Лига "А" гуруҳи 6-турида «Ифтихор» жамоаси Фарғона давлат университети стадионида “Машъал”ни қабул қилди.

Учрашув “Ифтихор” жамоасининг тезкор ҳужумлари билан бошланди. Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида мезбонлар устунликка эга бўлган бўлсаларда, орадан бир оз вақт ўтиб “Машъал” жамоаси вакиллари ўйин тизгинини қўлга олдилар. Биринчи бўлим якунланиб бораётган вақтда муборакликлар сардори Баҳодир Муртазоев гол киритиб, жамоасини олдинга олиб чиқди – 0:1. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунига етди.

Иккинчи бўлимни “Ифтихор” жамоаси вакиллари ҳужумкор ўйин билан бошладилар. Мезбонларнинг 21-рақамли футболчиси Жамшидбек Тўрақулов учрашувнинг 66-дақиқасида ҳисобни тенглаштирди. Орадан бир оз фурсат ўтиб, аниқроғи 82-дақиқада яна ўша Жамшидбек Тўрақулов гол уриб, “Ифтихор”ни олдинга олиб чиқди – 2:1. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда захирадан ўйинга қўшилган муборакликларнинг 11-рақамли футболчиси Мўминжон Мелиев ҳисобни тенглаштирди – 2:2. Учрашув шу ҳисоб билан якунига етди.

ПРО-Лига. "А" гуруҳи.
6-тур
«Ифтихор» – «Машъал» 2:2 (0:1)
Голлар:
Баҳодир Муртазоев 43 (0:1), Жамшидбек Тўрақулов 66 (1:1), Жамшидбек Тўрақулов 82 (2:1), Мўминжон Мелиев 90+2 (2:2)
Ҳакамлар: А.Шукруллаев, О.Калахўжаев, Ш.Азимов.
Назоратчи: Ғ.Каримов.
Комиссар: Ф.Ҳожимуҳаммедов.
"Ифтихор": 16.Дилҳушбек Мўйдинов, 4. Давронбек Қорабоев, 5.Асрорбек Тиловолдиев, 8. Оллоёр Солижонов, 9.Достонжон Рашидов, 10.Достонбек Бобожонов, 18.Нодирхон Камолов, 20.Иззатбек Ғаниев, 21.Жамшидбек Тўрақулов, 25.Шохрух Йўлдошев, 77.Абдумалик Тошпўлатов
Захира: 1.Малик-Абдулазиз Бурхонов, 2.Аҳмадхон Рўзибоев, 3.Жавоҳир Аъзамов, 13.Шуҳратжон Ўринбоев, 14.Бекзод Алиев, 17.Нурулло Мирзажонов, 22.Озодбек Давронбеков
"Машъал”: 35. Дотон Тўхтабоев , 2. Зафарбек Акрамов, 5. Муҳаммад Тошпўлатов, 7. Турсунмурод Ҳамдамов, 8. Аҳроржон Иноятов, 10. Баходир Муртазоев , 17. Санжарбек Зокиров, 18. Ойбек Жўраев, 23. Шокир Йўлдошев , 45. Самандар Шукуриллаев, 55. Элбек Отақулов
Захира:1. Раҳимжон Абдуқодиров, 6. Жонибек Мирзақулов, 11. Мўминжон Мелиев, 21. Маъруф Жумаев, 22. Сирожиддин Қўзиев, 25. Дониёр Умаров, 90. Асадбек Алиқулов


Бекзод Толибов тайёрлади




Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
16 май 10:34:38
ddfghbbbnbnng‘bo‘
Mawaldi 11 raqamdagi uyinchi zur uyniydi pitir kravucga uxwiydi
   
16 май 07:00:02
Fc.Neftchi Fergana
Iftihor Neftchini haqiqiy ukasi...qolganlardan ochko olib Neftchiga yordam beradi Istiqlolga o'xshab nokasmas...
   
15 май 22:39:55
Farhod89
Boshqa uyinlar natijasi yoqmi
   
15 май 22:26:18
Munchen BAYER
CA juda sust ishlayopti SPORTS.UZda 4-soat buldi bu xabar chiqqaniga
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг