UZ

Сўнгги янгиликлар

17:14Суперлига. Тур футболчиси - Фарруҳ Сайфиев  0 16:48Расмий хабар: Жасурбек Яхшибоев бошқа клубга кўчиб ўтди  17 16:43Суперлига. Тур мураббийи - Вадим Абрамов  0 16:12Суперлига. Тур голи - Санжар Турсунов  3 15:51Суперлига. Тур дарвозабони - Исломжон Абдуллаев  4 15:32Суперлига. Саккизинчи тур рамзий терма жамоаси  2 14:55Ўзбекистон Супрелига ва ПРО лига баҳслари давом этадими?   8 14:47"Севилья", "Ювентус" ва "Интер" Бельерин учун курашмоқда  2 14:23"Тоттенхэм" "Челси" футболчисига шартнома тайёрламоқда  7 14:00Хаверц "Байер"дан уни "Челси"га сотишларини сўради  3 13:39Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:34"Челси" Эмерсон Палмьери учун 25 миллион хоҳламоқда. "Интер" билан музокаралар олиб борилмоқда  0 13:10РПЛда бугун "ўзбек дербиси"  8 13:00Olamsport: UFC'даги яна бир жанг бекор қилинди, Конор яна Хабибга оид фикр ёзиб ўчириб ташлади  0 12:5123 июль куни Coca Cola Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи учун қуръа ташланади  3

8 ой олдин 5 йилга футболдан четлатилган Илҳом Мўминжонов кейинги йил мураббийликка қайтиши мумкин Янгиликлар

8 ой олдин 5 йилга футболдан четлатилган Илҳом Мўминжонов кейинги йил мураббийликка қайтиши мумкин

2019 йил 1 апрель куни ЎФА Этика қўмитаси “Навбаҳор лочинлари” ПФКнинг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов борасида қарор қабул қилган эди.

Унга кўра Мўминжонов 2017 йил мавсумида келишилган ўйинларни ташкил қилиш, жумладан, ўйин натижасига таъсир қилиш мақсадида “Навбаҳор лочинлари” ПФКнинг бир қатор футболчиларини ўйинни сотишга ундагани учун, ЎФА интизом кодексининг 5.44. бандига асосан 50.000.000 (эллик) миллион сўм миқдоридаги жаримага тортилган ва 5 (беш) йил муддатга футболдаги ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилган эди. 


"Катта эҳтимол келаси йили Илҳом Мўминжоновга қўйилган дисквалификация олиб ташланади ва мутахассис мураббийлик фаолиятини расман давом эттириши мумкин бўлади. Агарда мураббий дисквалификацияси ечиладиган бўлса, унда Мўминжонов унга даъвогарлик қилаётган иккита жамоадан бирига ўтиши мумкин", - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов телеграмдаги ўз каналида. 


Шу йилнинг июнь ойида Илҳом Мўминжонов championat.asia сайтига видеоинтервью берган ҳамда айбдор эмаслигини маълум қилган эди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг