34 ёшли Навас ПСЖ билан шартномасини узайтирди
26 апр 2021 22:15
Янгиликлар
34 ёшли Навас ПСЖ билан шартномасини узайтирди
ПСЖ посбони Кейлор Навас клуби билан янги келишувга эришди.
34 ёшли посбон билан янги келишув 2024 йилга қадар давом этади. Коста-рикалик дарвозабон 2019 йилда "Реал"дан Париж жамоасига ўтганди. Шу вақтдан буён у жамоаси таркибида 72 ўйинда қатнашиб, шуларнинг 34тасида гол ўтказиб юбормади.
ПСЖ билан у Франция чемпиони, мамлакат Кубоги ва Лига Кубоги совринларини қўлга киритди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар