ОЧЛ-2022. "Насаф" гуруҳ босқичига чиқиш учун БАА клуби билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
7 янв 2022, 14:42
ОФК 2022 йилги Осиё чемпионлар лигасида иштирок этувчи клубларни эълон қилди.

Эроннинг "Персеполис" ва "Истиқлол" клублари лицензиядан мосуво бўлишди, Ироқ ва Ливан давлатлари плей-оффдаги ўз ўрнидан айрилди.

Шундай қилиб "Насаф"нинг рақиби бўлиши кутилган Қатарнинг "Ал Гарафа" клуби гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олди.

"Насаф" плей-офф босқичида 15 март куни сафарда БААнинг "Банияс" клубига қарши ўйнайди. Ушбу баҳс ғолиби гуруҳ босқичига чиқади", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Маълумот учун, "Насаф" ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олса Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ОФК кубоги гуруҳ босқичида қатнашади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia