UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Олтин тўп-2019. Номзодлар маълум бўлмоқда (онлайн)  9 21:45Бугун АПЛ 9-турининг сўнгги учрашуви ўтказилади. Мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг  0 21:20Хамид Сахари Моуриньонинг ўзига хос фикрига атаб карикатура чизди  2 20:59Асрор Алиқулов: “Олдинда қийин баҳслар бор”  1 20:58Тен Хаг: "Ҳеч нарсани истисно қилмайман, лекин ёшим 50 да ва ҳаёлпараст эмасман"  4 20:50"Нефтчи" - халқаро мусобақа ғолиби!  3 20:35"Боруссия" Санчони жаримага тортди  3 20:15Деле Алли: "Тоттенхэм" ўйинчилари саросимага тушишмаяпти. Ўзимиз ва мураббийлар штабига ишонамиз"  0 19:50Маурицио Сарри: "Локомотив" кутганимиздан яхшироқ ўйнамоқда"  3 19:20Роналду шахсий совринлар ҳақида: "Муҳими – жамоанинг ғалабаси"  12 18:41Голландия терма жамоаси Куманни ЖЧ-2022га қадар "Барселона"га қўйиб юбормасликни хоҳламоқда  6 18:40А ПРО-Лига. 25-тур. "Машъал" - "Истиқлол" 2:0 ва қолган натижалар  31 18:14Суперлига-2019. Охирги учта тур саналари ўзгарди, Лига Кубоги финали номаълум муддатга қолдирилди  18 18:11Бир клуб тарихи: Туриннинг "Кекса синьора"си  7 17:45Осиёнинг энг қиммат таркибга эга 10та клуби билан танишинг  41

29та клубда ўйнаган "футбол саёҳатчиси" Янгиликлар

29та клубда ўйнаган "футбол саёҳатчиси"

Уругвайнинг "Бостон Ривер" клуби Себастьян Абреу билан шартнома имзолаганини маълум қилди.

Жамоа уни эркин агент сифатида қўлга киритди. Абреу бунга қадар 29та (!) жамоада тўп тепишга улгурган.

Вашингтон Себастьян Абреу 1976 йилнинг 17 октябрида Уругвайнинг Минас шаҳрида дунёга келган. У ЖЧ-2010 ярим финалчиси, Копа Америка-2011 ғолиби ҳисобланади. Терманинг энг самарали ўйинчилари орасида еттинчи ўринни эгаллаган.

Абреу 2018 йил декабрда фаолиятини якунлаган ва 2019 йилнинг апрель ойида Сальвадорнинг "Санта-Текла" клубига бош мураббий этиб тайинланган эди. Бироқ бир ой ўтиб, ҳали футбол ўйнай олишга ишонган ўйинчи футболга қайтишга қарор қилди. Яна бир гап: октябрда у 43 ёшни қаршилайди.

Хўш, Себастьян Абреунинг ўзи қайтишини қандай нишонлади? Жуда оддий: "Бостон Ривер" раҳбарияти билан биргаликда мате ичди. Ҳа, айтганча, Абреуда барча ўйнаган клублари логотипи тушурилган калебас бор (мате ичиш учун махсус идиш). Абреу қайтганини шундай изоҳлади: "Ҳали ҳам футбол ўйнамоқчиман. Энг асосийси, мен бунга тайёрман. Оила аъзоларим билан суҳбатлашганимдан сўнг, "Бостон Ривер" сафига қўшилдим. Мен учун бу янги ва жуда жиддий қарор".

Абреунинг фаолияти билан боғлиқ қизиқарли фактлар:

• Лақаби — Эль Локо (ақлдан озган)

• 29та профессионал клуб – футбол тарихидаги мутлақ рекорд натижа. Умуман олганда, у 34та жамоага ўтган. Бироқ баъзиларида фақат бир неча маротаба ўйнашга улгурган: "Насьональ" (3 марта), "Сан-Лоренцо" (2 марта), "Текос" (2 марта).

• 11дан ортиқ мамлакатда тўп тепган (Уругвай, Аргентина, Испания, Бразилия, Мексика, Исроил, Греция, Эквадор, Парагвай, Сальвадор, Чили).

• Абреу ҳеч қачон собиқ жамоалари ҳақида салбий фикр билдирмаган. Аксинча, уларга нисбатан ҳурмати юқори эканини бир неча бор таъкидлаган. Ёрқин мисол – 2012 йил "Фламенго"га қарши баҳсда "Фигейренсе" сафида Абреу захира ўриндиғидан жой олди. Майдондан чиқиш пайтида у "Фигейренсе" футболкасини ечиб, термо кийимидаги "Фламенго" эмблемасини ўпиб қўйди. Табиийки, мухлислар футболчининг бу ҳаракатидан қаттиқ ғазабландилар. Интизом қўмитаси эса Абреуни Бразилия чемпионати доирасидаги 1та ўйиндан четлатди. Чунки унинг бу ишидан сўнг тартибсизлик келиб чиқиши мумкин деб ҳисоблаган.

Қизиғи шундаки, у "терма кийими"га ўйнаган клублари логоси, рақами ва ҳаттоки фарзандларининг суратини ҳам тушурган...


• Ҳужумчи 3та Копа Америка турнирида иштирок этган — 1997, 2007 ва 2011 йилларда. 2011 йил Уругвай 15-маротаба турнир ғолиби бўлган.

• Жамоаларини тез-тез алмаштириш "анъанаси" туфайли Абреу Гиннес рекордлари китобига ҳам киритилган. Эътиборлиси шундаки, бор йўғи 25та профессионал клубда ўйнаб — Сальваднинг "Санта-Текла" клубидан кетиб Бразилиянинг "Бангу" жамоаси билан шартнома имзолаганида унинг исми китобда қайд этилган.

• Абреу фаолиятида 3та Европа жамоаси бўлган: "Депортиво", "Арис" (Греция) "Реал Сосьедад". 2004 йил, Абреу "Насьональ"да тўп тепган йиллар, унга "Интер" таклиф билдирди. Лекин Абреу Италияга бормади ва Уругвайда ўйнашни хоҳлаётганини айтди. Қизиғи шундаки, орадан бир неча ой ўтиб у Мексиканинг "Дорадос" клубга кўчиб ўтди.

• Себастьян Абреу фаолият юритган барча клублар:

• Абреу фаолиятидаги муҳим воқеалардан бири – ЖЧ-2010даги иштироки. Бунга қадар Уругвай 1970 йилдан буён мундиалнинг 1/8 финал босқичидан уёғига ўтолмаётган эди. 2010 йил уругвайликлар тўртинчи ўрингача чиқдилар. Ўша турнирнинг чорак финалида Уругвай термаси пенальтилар сериясида Гана устидан ғалаба қозонди. Абреу эса пенальтидан ҳал қилувчи голни уришга муваффақ бўлганди.

"Пенальтилар сериясида бош мураббийимиз Табарес шундай деди: "Навбатда тур. Учинчи бўлиб тепасан". Лекин мен охирги бўлиб туриб олдим. Ҳал қилувни голни уришни хоҳладим" — дейди Абреу.

Футбол дунёси турли туман спортчиларни кўрган, лекин Себастьян Абреудакасини топиш мушкул вазифа.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг