RU

Последние новости

00:53ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 0:0 (матнли трансляция)  4 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  3 00:09ЕЧЛ. "Арсенал" – "Байер". Бошланғич таркиблар маълум!  8 00:04ЕЧЛ. "Челси" – ПСЖ. Бошланғич таркиблар аниқ!  4 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  41 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 22:04"Спортинг" — "Будё Глимт". Таркиблар маълум  16 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  1 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4 19:52"Арсенал" ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи эмас  2 19:24Кувайт FIFA Series мусобақасида иштирок этмайди  1

Зидан Бензема ҳақида: "У жамоавий футболчи ва ҳужумда балансни таъминлашда муҳим ролни ўйнаган" Новости

Зидан Бензема ҳақида: "У жамоавий футболчи ва ҳужумда балансни таъминлашда муҳим ролни ўйнаган"

"Реал" собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан "Ливерпуль"га қарши Чемпионлар лигаси финалидаги (3:1) тактика ҳақида гапириб берди.

- Финал учун тактика ва таркиб танлаш қийин бўлдими? Сиз ўтган йил финалда ўйнаганларни майдонга туширдингиз, аммо улар бошқа ролларда эди. Бу йилги кўрсатмангиз Кардиффдагидан қанчалик фарқ қилди?

- Ҳақиқатдан ҳам бу сафар режамиз бошқача эди. Бу сафар ярим ҳимояда ромб шаклида ўйнадик. Искодан марказда ҳаракат қилишни сўрадим ва биз икки ҳужумчилик схемага ўтдик. Шу билан бирга Марселони олдинроққа ўтказиб, ҳудудни назорат қилишга уриндик. У ҳужумларга қўрқмай қўшилди, Серхио Рамос эса унинг қанотини ёпди.

- Киев ва Кардиффдаги финалларда таркиб бир хил бўлди, Миландаги баҳсда ҳам ушбу футболчиларнинг 9 нафари майдонда бўлган. Муваффақиятнинг калити катта ўйинлардаги тажриба ва барқарорлик дейиш мумкинми?

- Албатта! Тажриба йирик турнирларда ўз сўзини айтади. Фақат шундагина футболчилар вазиятга баҳо беришда қийналишмайди.

- Кўпчилик Касемиро, Модрич ва Кроос таъминлаган "Реал" ярим ҳимоячидаги балансга юқори баҳо беришди. Уларнинг вазифалари ҳақида гапириб берсангиз.

- Мен Кроос ва Модричдан ҳимояланиш, рақибни бўш зонадан айириб тўғри ҳаракатланишни сўрадим. Касемиро эса бу вақтда прессингдаги ҳамкасбларини ўрнини беркитиб, майдон марказидаги мувозанатни ушлаб турди. У иккинчи қаватлардаги курашларда ҳам фаол бўлди.

- Замонавий форвардни қандай тасвирлаган бўлардингиз? Масалан, Бенземани кўп танқид қилишади, аммо унинг жамоага ишлаши ҳақида нима дея оласиз?

- Бензема ҳужумдаги ҳаракатларимизда балансни ушлаб туриш учун муҳим ролни ўйнаган. У тўп назоратига асосланган тактикамизни амалга оширишга ёрдам берган. Бензема доимо тўпга очилади, уни ҳақиқий жамоавий футболчи деб ҳисоблайман.

- Тўпга эгалик қилиш қанчалик муҳим?

- Агар тўп сизда бўлса, уни қайтариш учун куч сарфлаш шарт эмас. Демак, сиз хавфсизроқ холатда бўласиз. Тўп билан рақибларни кўпроқ югуришга ва куч йўқотишга мажбур қиласиз. Футболчиларимнинг сифатларини яхши билганим учун шундай қарор қабул қилдим. Аммо тўпни шунчаки ўзимизда сақламадик, ушбу услубдан ҳужумдаги мақсадларимизда фойдаландик. Аммо ёдда тутинг, тўпга эгалик қилиш ғалабани таъминламайди! - дейди Зидан.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика