RU

Последние новости

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  188 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  16 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Зидан Азарнинг жароҳатлари ҳақида гапирди Новости

Зидан Азарнинг жароҳатлари ҳақида гапирди

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Эден Азарнинг жароҳатлари сабаб юзага келган ҳолат ҳақида гапирди.

"Биз Эденни муаммолар ва жароҳатларсиз кўришни истаймиз, аммо бу борада унга омад кулиб боқмаяпти. У қийин вазиятда, чунки Азар ўзини кўрсатиб, "Реал" сафида яхши ўйнаб кетишни истайди. 

Қачонлардир унинг яхши, жароҳатларсиз ўйнаётганини кўрамиз. Умид қиламанки, у ҳозирги жароҳатидан фориғ бўлганидан сўнг ўша кунлар келади. Эденнинг омади келмади, унга оғир бўлди. Аммо позитив кайфиятни сақлаб қолиш лозим. 

Эденнинг нималарга қодирлигини, қандай футболчи эканлигини биламиз. У бизга аниқ керак бўлади. Ҳозирги вазиятдан Азарнинг ўзи ҳам норози ва энг яхши формага кириб олиш учун қўлдан келган барча ишни қилмоқда. 

Бундай ҳолатлар футболнинг бир қисми. У буни қабул қилиши лозим. Ишонаманки, келажакда барчаси ўзгаради", - деди Зидан. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика