RU

Последние новости

15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  0 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  1 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  1 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  12 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  8 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  6 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  13 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  9 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0

Жаъфар Ирисметов: "Тошкентда иккита ҳужумчи билан ўйнаса ҳам бўлади" Новости

Жаъфар Ирисметов: "Тошкентда иккита ҳужумчи билан ўйнаса ҳам бўлади"

Ўз вақтида голеадор ҳужумчи сифатида қаралган Жаъфар Ирисметов бугунги кунда бутсаларини михга илганлигини айтиб ўтиш керак.
Эндиликда ўзини мураббийлик соҳасида синаб кўришни мақсад қилган собиқ футболчи миллий терма жамоамиз сафида 36 ўйин (2312 дақиқа) ўтказиб, рақиблар дарвозасига 15 бор йўл топа олган.

"Учрашув ҳамюртларимизнинг устунлиги остида ўтди", - дея гап бошлади Ирисметов. "Очиғи, Иорданиядан бундай даражада бўш ўйин кутмагандим. Сабаби улар ўз мухлислари қаршисида икки хисса куч билан ҳаракат қилишади деб ўйлагандим. Рақибнинг сустлигидан вакилларимиз унумли фойдаланишга ўтишди. Бу албатта қониқарли натижани келтирди. Тан олиш керак, футболчиларимиз баҳсда асосан биринчи навбатда натижа учун ўйнади. Ҳисобни 1:1 кўринишга келтирганидан сўнг, йигитлар кўпроқ натижани ушлаб қолиш ва сафардан камида дуранг билан қайтишни ўйлаб тўп суришди".

"Менимча учрашувнинг энг яхши футболчиси Жасур Ҳасанов бўлди. Чап қанот ярим ҳимоячимиз бошқаларга нисбатан фаол ўйин намойиш этди. Ўз қанотидан рақиб ҳимоячиларига катта қийинчилик туғдира олди. Қолаверса ўйиндаги ягона голимиз ҳам айнан Ҳасановнинг тўп оширишидан сўнг юз берди".

"Аммандаги ўйинда ҳужум чизиғда ҳаракат қилган Насимов ва Бақоевга ортиқча эътироз йўқ. Улар қўлдан келганича яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилди. Уларнинг ҳеч бирига ўйин давомида голга айлантира оладиган даражада паслар оширилмади. Лекин шунга қарамай олдинги чизиқ вакилларининг фойдаси тегди деб ўйлайман. Хусусан Баҳодир Насимов биринчи бўлимда ҳимояга қайтиб ҳам бурчак тўпи амалга оширилаётган чоғларда анча ёрдам берди. Унинг ўрнига туширилган Улуғбек Бақоев эса ўзи учун оширилган тўпларни ушлаб туриб, рақиб футболчиларини чалғита олди. Менимча энди Тошкентда бўлиб ўтадиган жавоб баҳсида мураббийлар бу иккала ҳужумчини ҳам бошланғич таркибда туширса бўлади. Чунки бўлажак ўйинда ҳам гол уришимиз муҳим саналади.

Умуман олганда, жавоб учрашувида имкониятларимиз юқори. Умид қиламанки, йигитларимиз Иорданияни Тошкентда мағлубиятга учрата олади. ЖЧга чиқиш имкониятларимиз ҳақида эса ҳозирдан бир нима дейиш қийин. Чунки кейинги босқичда ким билан рўбарў келишимиз ноъмалум бўлиб турибди. Агарда Уругвай билан тўқнаш келадиган бўлсак, биз учун осон бўлмаслиги аниқ".

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика