RU

Последние новости

18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон". Таркиблар маълум  0 17:48Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  11 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  3 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  12 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  3 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0

"Зарангари" клубининг бир қатор футболчилари тотализаторда иштирок этган" Новости

"Зарангари" клубининг бир қатор футболчилари тотализаторда иштирок этган"

ЎзПФЛ В Про-лига иштирокчиси бўлган "Зарангари" футбол клуби аъзоларининг тотализаторда иштирок этганидан шубҳаланишни бошлади.

"Зарангари" футбол клуби бунгача В Про-лиганинг 3–туридан жой олган "Зомин"га қарши ўйинига ўз вақтида етиб келмагани учун техник мағлубиятга лойиқ кўрилганди. Мазкур клуб бугун бўлиб ўтадиган "Орол"га қарши учрашувда ҳам иштирок этмайди. Регламентга кўра, жамоа мусобақадан четлаштирилиши керак. Клуб лицензиясининг қайтариб олиниши масаласи ЎФА тегишли қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.

Клуб расмийларининг ЎзПФЛга маълум қилишича, 5-турдан ўрин олган Навоийнинг "Иттифоқ" клубига қарши учрашувда бир қатор футболчилар тотализаторда иштирок этган. Шундан келиб чиқиб, ЎФА махсус инспекцияси мазкур жамоалар ишини ўрганишни бошлайди. "Зарангари" клубидан рўйхатдан ўтган футболчилар бу иш бўйича якуний хулоса чиқарилмагунига қадар бошқа клублардан рўйхатдан ўтказилмаслиги катта эҳтимол.

Хуллас, футбол ривожига болта ураётган футболчи ва мураббийлар секин-секин чиқиб келяпти", - деб ёзади ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида. 

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин ПФЛ расмий сайтида "Зарангари" клубига иккинчи бор техник мағлубият ёзилгани ҳақида хабар чоп этилди


Қуйида "Зарангари"нинг ПФЛ учун рўйхатдан ўтказган футболчилари билан танишинг:

Шамсиддинов Шаҳзод
Ражабов Рустам
Фозилов Саиддостон
Ҳасанов Наримон
Қурбонов Озод
Ражабов Нурбек
Ҳасанов Саид
Шарипов Азамат
Хасанов Хуршид
Асадов Саиджон
Янгиев Равшан
Умуров Нозим
Холиқов Ислом
Музаффаров Нуржахон
Сайлиев Жасур
Кочнев Евгений
Ашуров Нозим
Нарзуллаев Баҳром
Раҳматуллаев Нуриддин
Раҳматуллаев Раҳматулло
Жалолиддинов Диёрбек
Йўлдошев Ҳусанжонн
Қосимов Ҳусанжон

Бош мураббий: Комил Самиев
Ёрдамчи мураббий: Рашидов Абдурасул

Рейтинг: -18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика