RU

Последние новости

15:45ЖЧ-2026 саралаши. Япония - Австралия (Матнли трансляция)  1 14:59Про лига 23-турига ҳакамлар тайинланди. Марказий учрашувда ВАР ишлайди  0 14:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди, лекин футболчининг бундан хабари йўқ  2 13:31Мюллер фаолиятини 2025 йилнинг ёзида якунлаши мумкин  0 13:00"Ал Қодисия" Руй Виторияни ишга таклиф қилмоқчи  0 12:34Жирков: "РПЛда 99,9% эҳтимол билан "Зенит" чемпион бўлади"  0 12:27Ўзбекистон, Корея ва Япония пешқадам, Хитой ва қўшниларимиз ҳали очко олишмади. Бугунги ўйинлар ва гуруҳлардаги ҳолат  13 12:06"Милан" устози эски танишини Италияга олиб келмоқчи  0 11:45Марко Ройс нима сабабдан Саудия Арабистони клублари таклифини қабул қилмаганини айтди  1 11:20Дидье Дешам: "Тўпни ҳужумга етказишда муаммога дуч келдик"  0 11:00Ўзбекистон терма жамоасининг БАА билан ўйин учун тахминий таркиби  30 10:37"Барселона" ёзда бомба трансферни амалга оширмоқчи  20 09:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  0 09:20"Реал Мадрид"нинг 32 ёшли футболчиси жароҳатлар сабаб фаолиятини якунламоқчи  2 08:40"Андижон" бош директори Рубин Хебайнинг жамоага келиши ҳақидаги саволга жавоб берди  6

Зангиота - чемпион! Новости

Зангиота - чемпион!

Кеча Тошкент вилояти ҳокимияти ва вилоят футбол федерацияси билан ҳамкорликда ҳокимлик мутасаддилари ўртасида анъанавий мини-футбол турнири ўтказилди.

Мусобақада вилоятнинг 14та тумани ҳокимияти ва Нурафшон шаҳри ҳамда вилоят ҳокимлиги мутасаддиларидан иборат жамоалар ғолиблик учун кураш олиб борди. Қизиқарли кечган турнирнинг ярим финалига Оҳангарон, Бекобод, Зангиота ва вилоят ҳокимлиги жамоалари етиб келди. Финал остонасидаги баҳсларда Оҳангарон ҳокимияти вакиллари бекободлик ҳамкасбларини 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, зангиоталиклар вилоят ҳокимлиги мутасаддиларини аяб ўтирмади – 3:0.

Турнир давомида рақибларидан етарлича устунлик қилган зангиоталиклар якунда ғолибликни қўлга киритишди. Ярим финалда рақиб дарвозасини уч бор нишонга олган Зангиота ҳокимияти вакиллари финалда ҳам оҳангаронликларни уч бор майдон марказига таклиф қилишди.

Айтиш керак, мусобақа самимий, дўстона кайфиятда ўтди. Вилоят футбол федерацияси учрашувларни холис ўтишини таъминлаш мақсадида мусобақага тажрибали ҳакамларни бириктирди. Хусусан, ўйинларни Халқаро тоифадаги ҳакам Андрей Цапенко, Хусан Худойбердиев, Саидхон Бойхужаев, Азизжон Каримов, Равшан Мавлонов, Холмурод Тўлагановлар бошқариб борди.

ЯРИМ ФИНАЛ
ОҲАНГАРОН – БЕКОБОД – 1:0
ЗАНГИОТА – ВИЛОЯТ ҲОКИМИЯТИ – 3:0

ФИНАЛ
ЗАНГИОТА – ОҲАНГАРОН – 3:0

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика