RU

Последние новости

17:00Перес мегатрансферни режалаштирмоқда  0 16:37"Динамо" – "Навбаҳор" беллашувига ҳакамлар тайинланди  2 16:153 та клуб "Милан" футболчиси билан боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда  0 15:44АПЛ сентябрь ойининг энг яхши футболчисини аниқлади  1 15:22Шу кунлар ҳам келди: Англия терма жамоасида "Манчестер Юнайтед" футболчиси йўқ  6 14:55Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ЖЧ-2026 саралашининг 3-тур рамзий жамоасидан жой олди  15 14:31Ўзбекистон бир киши кам Эронни ютолмаган, аммо гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  5 14:10Киммих: "Ўйинлар камайса, жароҳатлар ҳам камаяди деб ўйламайман"  0 13:42"Ньюкасл" Франция чемпионати голеадорига қизиқиш билдирмоқда  0 13:13"Жирона" спорт директори "Манчестер Сити" таклифини рад қилди  0 12:47"Мени дарвозабон сифатида муҳокама қилишларини хоҳлайман" — Шенсни  0 12:20Дурангдан қониқмадим  49 12:12БАА терма жамоасида Ўзбекистон билан ўйиндан аввал жиддий йўқотиш бор  8 12:01А Сериянинг сентябрдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 11:36Катанец нега ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи, ярим ҳимоячи ўрнига эса ҳимоячини чақиради?   23

"Юве", "Милан" ёки "Наполи"? (турнир жадвалидаги мураккаб вазият ҳақида) Новости

"Юве", "Милан" ёки "Наполи"? (турнир жадвалидаги мураккаб вазият ҳақида)

"Милан" кутилмаганда "Кальяри" билан ўйинда очко йўқотди ва Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини хавф остида қолдирди.

Энди "Милан", "Наполи" ва "Ювентус" сўнгги турда ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб боради. Топ-4'га кириш учун бир қатор эҳтимолий комбинациялар мавжуд. Қуйида шу ҳақда маълумот берамиз. 

Айни пайтда 3 ва 4-ўринлар "россонери" ҳамда "адзуррилар"да (76 очко), кейинги поғонада "кекса синьора" - 75. 

Турнир жадвали

"Милан" 38-турда "Аталанта" меҳмони бўлади, "Наполи" "Верона"ни қабул қилса, "Ювентус" "Болонья"га сафар қилади. 

• "Милан" 76 очко:

- Агар "Милан" "Аталанта"ни мағлуб қилса, нафақат Чемпионлар Лигасига йўлланма олади, балки бергамоликлардан ўзиб кумуш медалларни кафолатлайди. 

- Ўзаро ўйинлар натижаси инобатга олинадиган бўлса, "Милан" "Наполи" ва "Ювентус"дан яхшироқ ҳолатда. 

• "Наполи" 76 очко:

- Агар "Наполи" "Верона"ни мағлуб қилса, кучли тўртликка кириши кафолатланади. 

- Ўзаро учрашувлар натижаси инобатга олинса, "Наполи" "Милан"га ютқазган, "Ювентус" билан эса тенглик қайд этилган. 

- Ўзаро ўйинлар натижаси тенг келган ҳолатда тўпларнинг умумий нисбатига мурожаат қилинади. Бунда "Наполи" (+45) "Ювентус"дан (+36) юқорида. 

• "Ювентус" 75 очко:

- "Ювентус" "Болонья"ни мағлуб қилиши ва тўғридан-тўри рақибларининг очко йўқотишини кутиши керак. 

- Яна бир муқобил вариант бор: "кекса синьора" "Болонья" билан дуранг ўйнаши, "Милан" ва "Наполи"нинг мағлубияти. 

 

Бундай ҳолатда уччала жамоанинг очколари тенглашади (76) ва "Аvulsa" классификацияси бошланади. Бу жамоаларнинг фақат бир-бирига қарши ўйинлари инобатга олинадиган мини-лига. 

Натижада, "Милан", "Ювентус" ва "Наполи"нинг ҳар бирида 6 тадан очко бўлади. Шу туфайли ўзаро баҳслардаги тўплар нисбатига мурожаат қилинади ва "Наполи" 5-поғонага тушиб кетади. Гап шундаки, "Милан"да тўплар нисбати идеал ҳолатда (+2), "Юве" ва "Наполи"да эса -1. Шу туфайли "бьянконерилар" "Наполи"га нисбатан кўпроқ гол ургани туфайли юқорига жойлашади. 

• Ўзаро натижалар: 

- "Милан" 

"Милан" 1:3 "Ювентус" 

"Ювентус" 0:3 "Милан" 

"Наполи" 1:3 "Милан" 

"Милан" 0:1 "Наполи" 

 

- "Наполи"

"Наполи" 1:3 "Милан" 

"Милан" 0:1 "Наполи" 

"Наполи" 1:0 "Ювентус" 

"Ювентус" 2:1 "Наполи" 

 

- "Ювентус"

"Милан" 1:3 "Ювентус" 

"Ювентус" 0:3 "Милан" 

"Наполи" 1:0 "Ювентус" 

"Ювентус" 2:1 "Наполи"  

• "Аvulsa" классификацияси жадвали: 

1. "Милан" 6 очко — (урилган: 7, ўтказилган: 5, нисбат: + 2);

2. "Ювентус" 6 очков (урилган: 5 ўтказилган: 6, нисбат: -1);

3. "Наполи" 6 очков (урилган: 4 ўтказилган: 5, нисбат: -1).

Автор :
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика