RU

Последние новости

21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:13"Женоа" — "Интер". Таркиблар маълум  0 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  26 21:04"Самсунспор" — "Башакшехир". Таркиблар маълум  11 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  1 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  7 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  3 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  14 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4

Юрген Клопп: "Мен "Боруссия"га шайдо бўлганман" Новости

Юрген Клопп: "Мен "Боруссия"га шайдо бўлганман"

"Боруссия" Дортмунд ва Юрген Клопп. Бу икки ном сўнгги вақтларда тез-тез биргаликда тилга олинмоқда.
Мана беш йилдирки Клопп сариқ-қоралар жамоасида фаолият юритиб келмоқда. Ўтган ҳафтада жамоа маъмурияти 46 ёшли мутахассис билан ўртадаги шартномани 2018 йилга қадар узайтирди. Хўш, аслида 2016 йилгача мўлжалланган шартномани яна икки йилга узайтиришга нима сабаб бўлди? Немис журналистларига берган интервьюсида мураббий шу масалага тўхталиб ўтди.

- Ҳали якунига етмаган шартномани узайтиришга қандай омил туртки бўлди?
- Шу ўринда клуб томонидан менга билдирилаётган ишончдан мамнунлигимни айтиб ўтмоқчиман. Ҳа, якунланишига 2,5 йил бор бўлган шартномани яна қўшимча 2 йилга узайтириш  ноодатий ҳол саналади. Аммо менда жамоани янада юксакроқ поғоналарга кўтариш учун иштиёқ бор ва айнан шу сабабдан «Боруссия» билан ҳамкорликни давом эттиришга рози бўлдим.

- Нега клуб билан бу қадар узоқ муддатли шартнома имзоладингиз? Ахир, сизга Европанинг бир қатор етакчи клублари томонидан ҳам қизиқиш билдирилмоқда…
- Шартномани узайтирганим кўрсатиб турибди-ки, яқин 5 йил ичида бошқа шаҳарлардан қўнғироқ қилишларини орзиқиб кутаётганим йўқ. Кўплаб топ-клубларнинг фаолиятимга юқори баҳо бераётганлари  мен учун қувонарли, албатта. Лекин мен меҳнатимни чиндан қадрлайдиганлар ёнида бўлишни афзал кўраман.

- Бир неча йил аввал берган интервьюларингиздан бирида "Боруссия" Дортмунд да ўзингизни жуда ҳам яхши ҳис қилишингизни айтгандингиз. Бунга нималарни омил сифатида кўрсата оласиз?
- Биласизми, ҳаётда керакли вақтда керакли жойда бўла олиш жуда ҳам муҳим саналади ва мен учун «Боруссия» мана шундай жойдир. Бу ердалигимдан жуда ҳам бахтлиман. «Боруссия» том маънода «менинг жамоам» га айланиб қолди…

- Қандай режаларга асосланган ҳолда шартнома муддати узайтирилди?
- Биз жамоа билан биргаликда ажоиб тарих ёза олдик ва у балки сўнгги йиллардаги энг яхшисидир. Аммо мен унинг интихоси ҳақида шунчаки эслашларинигина хоҳламайман. Ҳали ўз ривожининг чўққисига етиб улгурмаган, бунданда яхшироқ ўйин кўрсата оладиган клубга ёрдам бера олишимдан жуда ҳам шодман. Биз аста-секинлик билан жамоа келажагини қуриб бормоқдамиз. Мана жамоа ўтган мавсумда Европа миқиёсида 28-ўринда қайд этилган бўлса-да, якунда биз Чемпионлар Лигаси финалига қадар етиб бора олдик. Бу  чиндан ҳам жуда ажоиб. Балки шу сабаб мен "Боруссия" га шайдо бўлгандирман… 


bundesliga.de сайтидан Зохирбек таржимаси
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика