RU

Последние новости

14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  0 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  20 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3

Юрген Клинсманн: "Керак бўлса ярим финалда ҳам 120 дақиқа футбол ўйнашга тайёрмиз" Новости

Юрген Клинсманн: "Керак бўлса ярим финалда ҳам 120 дақиқа футбол ўйнашга тайёрмиз"

Осиё кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган Корея Республикаси ва Иордания термалари ўртасидаги баҳсдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида корейслар бош мураббийи Юрген Клинсманн иштирок этди.

"Ярим финалга ҳам етиб келдик. Бу турнирни энг юқори натижа билан тугатишни мақсад қилганмиз. Иордания терма жамоасини ярим финалга чиққани билан табриклайман. Биз гуруҳда ўзаро тўқнаш келгандик. Энди яна тўқнаш келмоқдамиз, бу гуруҳимиз қанчалик кучли эканини англатади. Финалга тайёрмиз. Кайфиятимиз зўр, футболчилар барчасига тайёр. Қийин ўйин бўлиши кафолатланган.

Ҳа, Европада энг катта ютуқларни қўлга киритганман, лекин ҳаёт кейинги мақсадларни кўзлашдан иборат. Корея Республикасини бошқараётганимдан фахрланаман. Осиёда ҳам ўз номимни қолдиришни мақсад қилганман. Осиё кубогини қўлга киритишимиз керак. Бу мусобақанинг ҳар бир лаҳзасидан баҳра оляпман.

Ўзига бўлган ишонч ва олдинги қадам қўйиш ҳозирги паллада энг муҳими. Мусобақанинг олдинги босқичлари ўтиб кетди. Энди бунинг аҳамияти йўқ. Ярим финалга 100% шаймиз. Керак бўлса ярим финалда яна 120 дақиқа футбол ўйнашга тайёрмиз. Пенальтилар сериясига ҳам. Финал ҳақида ўйлашга эса ҳали эрта. Бор эътиборимиз ярим финал ўйинида.

Ўтказиб юборилган голлар, олдинги қониқарсиз натижаларимиз ўтмишда қолган. Бошидан тарих ёзамиз. Агар сиз Корея Республикаси 8 та гол ўтказгани сабаб мусобақада ғолиб бўла олмайди деб ўйлаётган бўлсангиз адашасиз. Биз буни майдонда исботлаймиз. Келинг, ижобий нарсалар ҳақида гаплашамиз. Биз кўп гол ўтказган бўлсак, унданда кўпроқ голлар урдик. 

Мусобақанинг бошида ҳаммаси қийин бўлади. Мослашиб олиш ҳар бир жамоага ноқулайлик туғдиради. Ярим финалгача бўлган вақт давомида биз Осиё кубогига тўлиқ кўникиб олди. Аргентина қандай қилиб Жаҳон чемпиони бўлганини эслашимиз кифоя. Бу бутун бир жараён. Бизда ўзимизга бўлган ишонч шаклланиб бўлди. Саудия Арабистони ва Австралияга қарши ўйинда нима бўлганини кўрдингиз. Барчаси руҳиятга боғлиқ. Мақсадимиз чемпионлик, ортга йўл йўқ", -дейди Юрген Клинсманн.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика