RU

Последние новости

23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  0 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  11 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  26 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28

Юрагидаги муаммо сабаб мундиалдан мосуво бўлгани, Бабаян томонидан кўрсатилмаган ёрдам, қийинчиликларни енгиб ўтаётган Муҳиддин Одилов ҳақида Новости

Юрагидаги муаммо сабаб мундиалдан мосуво бўлгани, Бабаян томонидан кўрсатилмаган ёрдам, қийинчиликларни енгиб ўтаётган Муҳиддин Одилов ҳақида

2012 йил Эронда ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ғолибликни қўлга киритган эди.

Терма жамоа сафида  Муҳиддин Одилов етакчи футболчилардан бири бўлиб, финал ўйинига қадар сардор сифатида жамоадошларини майдонга етаклаб чиққанди. “Пахтакор” тарбияланувчиси бўлган Одилов терма жамоанинг етакчиси, терма жамоадаги аксарият голлар у томонидан киритиларди.  Ўша кезлари “Пахтакор”нинг келажаги сифатида қаралган Одиловнинг юрагида юзага келган муаммолар туфайли у мундиалда иштирок эта олмади. Қолаверса, бир неча йиллар футбол ўйнаши учун тақиқ қўйилди. Ҳозирда Одилов фаолиятини Тожикистонда ўтказмоқда. Футболчи билан боғланган ҳолда, айрим саволларимизга жавоб олдик. 

- Сиз мавсумни Биринчи лига иштирокчиси “Зомин”да бошлаган эдингиз. Кейинчалик яна собиқ жамоангиз “Кўктош”га қайтдингиз...

- Аслида йилни бошида “Кўктош”да  фаолиятимни давом эттирмоқчи эдим. Лекин оилавий сабабларга кўра, Ўзбекистонда қолишимга тўғри келди. “Зомин” бу орада менга таклиф билан чиққани туфайли у клуб сафига бориб қўшилдим. Бироқ “Зомин”да ўзим истаган даражада ўйнай олганим йўқ. Кейинчалик “Кўктош” яна таклиф билан чиққанидан фойдаланиб, ушбу жамоага қайтишга қарор қилдим. 

- Бир неча йилдирки, “Кўктош”да тўп суриб келмоқдасиз. Бу клубда узоқ вақт тўп суришингизнинг сири нимада?

- Очиғи, Тожикистондаги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилмоқдаман. Бу клубда барча мени ҳурмат қилади. Шу сабабли тўрт йилдирки, битта жамоа шарафини ҳимоя қилиб келмоқдаман. Жамоадошларим билан муносабатларимиз ҳам аъло даражада бўлиб кетган. 

- Бир вақтлар сиз ўсмирлар терма жамоаси билан Осиё чемпиони бўлгансиз. Ўша вақтларни қандай хотиралар билан эслайсиз?

- Жуда яхши дамлар эсимга тушади. Биз ахил оила эдик. Терма жамоага кучли ва иқтидорли йигитлар жалб қилинганди. Чемпион бўлишимизда ҳам аҳил бўлиб ўйнаганимиз орқали эришилганди. 

- Ўша терма жамоада ўйнаган кўпгина футболчилар фаолиятини тугатди. Айримлари эса юқори савияга кўтарила олди...

- Тўғри айтдингиз, кўплари фаолиятини аллақачон тугатди. Баъзилари эса юқори даражага чиқишди дейиш мумкин. Менга келсам, бирдан тўсиқ юзага келиб, фаолиятимни тўхталиш қилишга мажбур бўлдим. Тўғриси, бошида ҳафа бўлдим. Тушкунлик ҳолатига тушиб қолдим. Кейинчалик ўйлаб кўрсам, ҳаёт шундай синовлар билан қизиқ экан. Нима бўлганда ҳам таслим бўлмаслик, охиригача ҳаракат ва курашишдан тўхтамасликга қарор қилдим. 

- Юрагингизда пайдо бўлган муаммони ечимини топишда “Пахтакор” сизга ёрдам бермадими?

- Тўғриси, ўша вақтлар мен Самвел Бабаян билан кўп маротаба гаплашганман. Мени даволатиш учун ёрдам беришларини сўраганман. Келажакда “Пахтакор” учун бор кучим билан ёрдам беришга тайёр эканлигимни айтганман. Афсуски, ҳеч ким ёрдам бермади. Ҳозирда ҳам ўзимизнинг Суперлига ва терма жамоамиз сафида ўйнашни истайман. 

- Футболни тўхтатиб қўйганингиздан сўнг асосан нималар билан банд бўлдингиз?

- Адашмасам, 3-4 йил давомида фаолиятимда узилиш кузатилди. Шу орада жисмоний тарбия институтида ўқидим. Тушкунликга тушиб, ҳамма нарсани йиғиштирганим йўқ. Аксинча, босқичма-босқич олдинга қадам ташлашда давом этдим. “Кўктош”да ўйнаётганимдан хурсандман. Ҳозиргача ўтказган фаолиятимдан ҳеч қачон нолимайман. Аллоҳ мени тўп тепишга имконият бераётганидан мамнунман.

- Қачондир Суперлигада ўйнаш имконияти пайдо бўлса, бунга тайёрмисиз?

- Албатта. Суперлига даражасида ўйнашга кучим ва салоҳиятим етади. Қачондир бу воқеа амалга ошишига умид қиламан.


Маълумот учун, Тожикистон чемпионатининг 22-турида “Кўктош” ўз майдонида “Эсхата”ни қабул қилди. Баҳс 5:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди ва голлардан бири айнан Одилов ҳисобига ёзилди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика