RU

Последние новости

19:33Гравенберх: "Слот ўз кучимга ишонишимга ёрдам бермоқда"  0 19:03Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"  12 18:31ПРО-Лига. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда "Машъал" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  7 17:53Эдер Милитао яна жароҳат олди  4 17:24"Барселона" эътиборини "Лилль" ҳимоячисига қаратди  3 16:53Артета Кай Хаверцнинг сирини ошкор қилди  1 16:28Эрон терма жамоаси делегацияси Тошкентга етиб келди  8 15:55Жанлуижжи Доннарумма: "Танқидлар билан ишим йўқ"  0 15:10Руни: "Эрик тен Хаг – ажойиб мураббий, аммо ҳозир қийин даврни бошдан кечирмоқда"  1 14:45Упамекано ҳам сафдан чиқди ва Франциянинг ўйинларини ўтказиб юборади  1 14:14Остон Ўруновнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади ва у терма жамоага ёрдам бера олади   15 13:56"Goal" АПЛнинг XXI асрдаги энг яхши мураббийлари рейтингини тузди  7 13:39Бугун Тошкентга учиб келадиган футболчи Италия А сериясига кўчиб ўтмоқда  3 13:07"Барселона" "Камп Ноу" абонементларининг сотувини бошлади  0 12:40Эрон билан ўйинда ишлайдиган ҳакам Даврон Ҳошимовга қизил карточка кўрсатган  6

Юпп Хайнкес "Бавария" бош мураббийи сифатидаги илк матбуот анжуманида нималар деди? Новости

Юпп Хайнкес "Бавария" бош мураббийи сифатидаги илк матбуот анжуманида нималар деди?

Бугун "Бавария"га бош мураббий сифатида қайтган Юпп Хайнкес иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Бавария"дан миннатдорман. Бу клуб менинг мураббийлик фаолиятим учун трамплин вазифасини бажарган. Айнан шу нарса сабаб қайтишга қарор қилдим. Қийин вазиятга қарамай, ишончим комилки, жамоа яқин орада ўзини кўрсата олади.

Биринчи навбатда, мен таҳлил қилиб чиқишим керак. Сўнгги 10 йил ичида жамоа ажойиб натижалар кўрсатди. Ўйин Лам, Швайнштайгер, Боатенг, Нойер, Рибери, Роббен, Мюллер ва Алонсо каби футболчилар атрофида қурилди. Бизнинг футболчилар ҳақиқий профессионаллардир. Мен яна кучли жамоа яратишим керак. Жамоа яхши натижалар кўрсатишни бошлаши лозим.



Биз ўз олдимизга катта мақсадлар қўйишимиз керак. Айни пайтдаги асосий ва дастлабки вазифамиз - бошқача ўйин кўрсатиб, ғалабалар қозониш.

Бу қарорга келиш осон бўлгани йўқ. Мен шаҳсий ҳаётда жуда фаолман. Лекин, аёлим ва қизим мени қўллаб-қувватладилар ва буни уддалай олишимни айтишди. Жисмоний ва рухий томонлама мен тайёрман.

Мен жамоадаги вазиятни юмшатмоқчиман. Футболчилар яна ўз ритмларига тушиб олишлари керак. Йигитлар ўз кучларига яна ишона бошлашлари жуда муҳим.

Жамоада савия ва салоҳият бор. Мен буни юзага чиқаришим керак", - дейди Юпп Хайнкес.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика