RU

Последние новости

13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  0 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  1 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  0 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  0 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  14 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  2 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  6 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  5 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  1 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0

Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..." Новости

Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..."

Элит ОЧЛ тўртинчи туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Ал Райян" (0:1) учрашувидан сўнг қатарликлар бош мураббийи Юнус Али ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Ҳазим Аҳмад матбуот анжуманида қатнашишди.

"Пахтакор" учун омадсиз ўйин бўлди. Рақибимиз биринчи бўлимда кўп вазиятларга эга бўлди ва устунлик қилди. Танаффусдан кейин эса биз ўзгаришларга қўл урдик. Жамоамни ғалаба билан табриклайман. Биз бу ғалабага қадар кўп курашдик ва меҳнат қилдик. Энг муҳими дастлабки уч очкони қўлга киритдик. Мусобақа биз учун энди бошланди", - деди Юнус Али.

"Биринчи навбатда жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. Биз "Пахтакор"дек кучли жамоага қарши ўйнадик. Биз охиригача курашдик ва ғалабани ўзимиз билан олиб кетдик", - дея фикр билдирди учрашувнинг энг яхши футболчиси Ҳазим Аҳмад.

- "Пахтакор" намойиш этган ўйин сизни ҳайрон қолдирдими? Ўйиндан олдинги "Пахтакор" ҳақидаги таҳлилларингиз тўғри бўлиб чиқдими?

- "Пахтакор" шундай ўйин намойиш этишини кутгандим. Рақибимиз биринчи бўлимда асосан қанот паслари орқали ҳужум қилди. Танаффусдан кейин биз "кросс"ларни тўлиқ бартараф эта олдик. Рақиб жамоа ўйинида ҳеч қандай "сюрприз" кузатмадим.

- Рақиб жамоадан бундай ҳужумкор футбол кутганмидингиз? "Пахтакор" учрашувнинг дастлабки дақиқаларида ва биринчи бўлимда жуда кўп вазиятларга эга бўлди.

- Ҳа. Улар дастлабки 20 дақиқада кўпроқ устунлик қилишга интилишини кутгандим. Рақибимиз ўйинни 4-4-2 ёки 4-3-3 тактик схемаси билан бошлашини ҳам тахмин қилаётгандим, аммо жамоа 5-4-1да қолаверди. Биринчи бўлимдаги барча қанотдан амалга оширилган паслар хавфли чиқди, лекин иккинчи бўлимда биз бу хавфни бартараф эта олдик. Шундан сўнг, вазифамиз анча енгиллашди.

- Жамоангиз намойиш этган ўйиндан қанчалик қониқдингиз? Менинг фикримча, "Пахтакор" ўйин давомида устунлик қилди ва рақибдан кўра яхшироқ таассурот уйғотди.

- Ҳа. Бунга бир нечта сабаблар бор, аммо асосий сабаб - майдон ҳолати. Бундай майдонларда футбол ўйнаш жуда қийин. "Пахтакор" биринчи таймда бизни чуқурроқ ҳимояланишга мажбур қилди. Сафарда ўйин ўтказиш осон эмас. Биз "Ал Наср" ва "Ал Аҳли"ларга қарши жуда яхши ўйнагандик, аммо ўша баҳсларда мағлуб бўлганмиз. "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани ўлдириши мумкин эди, бироқ жамоа бундай қилмади. Кейин эса биз ғалабани илиб кетдик.

- Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Ҳазим Аҳмадга савол. Осиё Элит Чемпионлар лигасидаги дастлабки ғалабадан кейинги ҳиссиётларингиз қандай?

- Бу ғалаба бизга жуда керакли эди. Энди мусобақа жадвалида юқориладик. Дастлабки уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман. Курашга қайта олдик деб ўйлайман.

- "Пахтакор" жамоаси ҳақида илиқ фикрлар билдирдингиз. Тошкент жамоасининг келажаги бўйича фикр билдириб ўтсангиз? "Пахтакор"да плей-офф йўлланмаси учун курашиш имкониятлари сақланиб қолдими?

- Ҳа. "Пахтакор"да имкониятлар етарлича. Мусобақа жадвалида фарқ бор-йўғи бир ёки икки очко. Барча бир-бирига жуда яқин жойлашган. Барча жамоаларда ҳали ҳамон имконият бор деб ўйлайман.

- "Ал Райян" кутилмаган вазиятдан гол уриб кетди. Шунингдек, "Пахтакор" бугун кўпроқ устунлик қилгани ҳақида айтиб ўтдингиз. Бугунги ғалабанинг асосий сабаби омад деб ўйлайсизми?

- Йўқ. Биз уч очко учун кўп меҳнат қилгандик. Аввалроқ айтиб ўтганимдек, "Пахтакор" ўз имкониятларига эга бўлди, лекин барча вазиятлар кўкка совурилди. Биз эса ўз имкониятимиздан унумли фойдаландик. Футбол шундай. Ўз вазиятларидан фойдалана олмаган жамоа ҳар доим жазоланади.

Рейтинг:    

Комментарии

+1   
06 ноя 00:25:54
Davronbek Abduvaliev
Пойтахтда пахтакор хеч кимга керак эмас шеаилли. Эссиз.
+1   
06 ноя 00:25:35
Davronbek Abduvaliev
Пойтахтда пахтакор хеч кимга керак эмас шеаилли. Эссиз.
+1   
06 ноя 00:13:30
Azamat Turgunov
Ответ на комментарий пользователя Great Shokh
Paxta ekib qo'ydi, shunaqa o'yin bilan natija yo'q kvotalaniyam kamayishiga Paxta sabab
Kvotani eblasalarin ollarin mana OCHL2 ni yutsalarin pramoy chiqasanla aqllarin yetadimi?? Chorak finaldan uyogiga oʻtomagansanla kvota xaqida gapirasanla. Al Ayn chempion boldi nimaga BAA ga 2 ta dona kvota? Saudiyaga 3 ta?ancha yilladan beri xich nimani qoyillatmagan Eronga nimaga 2 ta kvota? Bilmasen nima qilasan aqllili qilib
   
06 ноя 17:05:48
Sodiq Nazarov
Ответ на комментарий пользователя Azamat Turgunov
Man oʻzimdan oʻzim xich qaysi klubga negativ yozmiman, xalqaro maydonda muxlislik qilaman kim oʻynashidan qatiy nazar mobodo taqdir boʻp yutqizib qoʻysayam kamsitib yozmagaman.. faqatgina Paxtakorri yerga urib yozganlaga atvet qaytarishim mumkin
Тўғри , ҳар хил одам бор кимдир тушиниб ёзади кимлардир калласига кеганини ёзади
   
06 ноя 16:46:21
Azamat Turgunov
Ответ на комментарий пользователя Sodiq Nazarov
2001/2002- йил Осиё чемпионлар кубоги Бошқаларни ҳурмат қилишни ҳам билиш керак ҳа деб ерга уравермасдан брат
Man oʻzimdan oʻzim xich qaysi klubga negativ yozmiman, xalqaro maydonda muxlislik qilaman kim oʻynashidan qatiy nazar mobodo taqdir boʻp yutqizib qoʻysayam kamsitib yozmagaman.. faqatgina Paxtakorri yerga urib yozganlaga atvet qaytarishim mumkin
   
06 ноя 15:47:28
Leicester City
Jurnalistni gapini qarela. "Paxtakor yaxshi taassurot qoldirdimish". Paxtakor yutqizib, yaxshi taassurot qoldiradimi?
   
06 ноя 08:28:21
Sodiq Nazarov
Ответ на комментарий пользователя Azamat Turgunov
Qachon chiqqan OCHLda faqat Bunyodkor bilan Paxtakor yarim finalga chiqqanligini bilaman bu aniq. Malaysiya jamoasi qanaqa qilib Elit ligada yuribti guruxda oʻynagani uchun kvota berilgan guruxdan chiqomagan boʻsayam. Chorak finalga chiqishti dib bayram qilasilami nechi yillab
2001/2002- йил Осиё чемпионлар кубоги
Бошқаларни ҳурмат қилишни ҳам билиш керак ҳа деб ерга уравермасдан брат
   
06 ноя 08:20:39
Azamat Turgunov
Ответ на комментарий пользователя Sodiq Nazarov
Бошқаларни ерга уришдан олдин Ўзбекистон клублари ичида биринчи бўлиб Насаф ярим финалда ўйнаганини билиб қўйинг. Сиз ҳохлайсизми йўқми бу факт Пахтакор қачон охирги марта гурухдан чиққани эсизда борми? тағин квотадан гапирасиз хозирги бор квоталаримизни Насаф билан Навбахор қўлга киритган
Qachon chiqqan OCHLda faqat Bunyodkor bilan Paxtakor yarim finalga chiqqanligini bilaman bu aniq. Malaysiya jamoasi qanaqa qilib Elit ligada yuribti guruxda oʻynagani uchun kvota berilgan guruxdan chiqomagan boʻsayam. Chorak finalga chiqishti dib bayram qilasilami nechi yillab
   
06 ноя 08:06:56
Sodiq Nazarov
Ответ на комментарий пользователя Azamat Turgunov
Kvotani eblasalarin ollarin mana OCHL2 ni yutsalarin pramoy chiqasanla aqllarin yetadimi?? Chorak finaldan uyogiga oʻtomagansanla kvota xaqida gapirasanla. Al Ayn chempion boldi nimaga BAA ga 2 ta dona kvota? Saudiyaga 3 ta?ancha yilladan beri xich nimani qoyillatmagan Eronga nimaga 2 ta kvota? Bilmasen nima qilasan aqllili qilib
Бошқаларни ерга уришдан олдин Ўзбекистон клублари ичида биринчи бўлиб Насаф ярим финалда ўйнаганини билиб қўйинг. Сиз ҳохлайсизми йўқми бу факт
Пахтакор қачон охирги марта гурухдан чиққани эсизда борми? тағин квотадан гапирасиз хозирги бор квоталаримизни Насаф билан Навбахор қўлга киритган
   
06 ноя 07:29:13
PlayFootball
Саволлар асосан Пахтакорни келажаги хакида булибди гуеки клуб епилиб кетиш арафасида. 1минутлик мотам эьлон килмабсизларда хурматли журналистлар.
   
06 ноя 00:18:30
Azamat Turgunov
Ответ на комментарий пользователя Liverol Motor Oil
Барча саволларни битта одам берганми? Футболда дастлабки 20-минутда купроқ хужум қилган жамоа ютмайди. Кучли жамоа эса фақат 20-минут хужум қилмайди. Чичди,тамом. Отмазкаларни кимга кераги бор энди?
Mcity 115 minut xujum qigan yutomadiyu bunga sabab nimekin? Yozilmagan boʻsa yutomidi yoki shubxez bormi
   
06 ноя 00:09:08
Liverol Motor Oil
Барча саволларни битта одам берганми?
Футболда дастлабки 20-минутда купроқ хужум қилган жамоа ютмайди.
Кучли жамоа эса фақат 20-минут хужум қилмайди.
Чичди,тамом.
Отмазкаларни кимга кераги бор энди?
   
06 ноя 00:05:23
Great Shokh
Paxta ekib qo'ydi, shunaqa o'yin bilan natija yo'q kvotalaniyam kamayishiga Paxta sabab
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика