RU

Последние новости

20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  0 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  4 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  7 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  2 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  14 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  16 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  3 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  11

Ёрқин Назаров: "Ёш йигитлар гранд жамоага қарши муносиб ҳаракат қилишди" Новости

Ёрқин Назаров: "Ёш йигитлар гранд жамоага қарши муносиб ҳаракат қилишди"

"Турон" ҳамда "Насаф" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги чорак финал учрашувидан (1:2) сўнг мезбон жамоа устози Ёрқин Назаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ёрқин Назаров: "Бугунги баҳсда йигитларга эътироз билдира олмайман. Улар борини бериб ҳаракат қилишди. Деярли ҳар ўйин таркибимизда ёшлар дебют қилишмоқда. Ёш йигитлар гранд жамоага қарши муносиб ҳаракат қилишди. Кейинги баҳсларга яхшироқ тайёрланишга ҳаракат қиламиз".

- Бугун 88-рақамдаги Сардор Садуллаев илк бор асосий таркибда ўйнади, у ҳақида қандай фикрдасиз?

- Яхши фикрдаман. Ҳар доим такрорлайман, ким ўзини кўрсата олса, ўша майдонга тушаверади. Садуллаев ишончни оқлади. Унинг бугунги ўйинидан мамнунман.

- Ёрқин Назаров СССР чемпионатида "Пахтакор" таркибида ўйнаб, гол урган экан. Шу ҳақида маълумот беришингизни мухлислар сўрашган экан.

- Тўғри, "Пахтакор" сафида охирги чемпионатда мен ва Валерий Кечинов захирада эдик. Ўша пайт ўсмир эдик. Собиқ Иттифоқ чемионатида ўйнадим, Кечинов билан бирга 18 ёшда Ўзбекистон чемпиони бўлганмиз. Ўсмирлигмизга қарамай, жамоанинг деярли барча баҳсларида майдонга тушганмиз. Биринчи голимни "Металлург"га қарши баҳсда захирадан майдонга тушиб урганман. Ўша пайт таркибда Геннадий Денисов, Игорь Шквирин, Хорен Аганесян, Миржалол Қосимов каби юлдузлар бўларди. "Пахтакор" сафида икки марта Ўзбекистон чемпиони ва икки марта Кубок соҳиби бўлганман.

- Абега бугун ўз ўйинини кўрсата олмади, нега уни алмаштирмадингиз?

- Асосий таркибда майдонга тушганлар асосан "қора" ишни бажаришлари керак эди, иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтиришни режа қилгандик. Экстра таймлар бўлишини ўйлаб, ўзгариш қилмаётгандик, бироқ сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбордик.

- Жамоа икки ўйиндан бери сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборяпти. Бунинг устида ишланадими?

- "Турон"нинг жисмоний ҳолатида муаммо бор, охирги дақиқаларда куч етмай қоляпти, бунинг устида ишлаймиз.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика