RU

Последние новости

16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  4 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   242 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  4 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  20 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  14 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  5 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  6 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  45 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  8

Ёрқин Назаров: "Шогирдларим ўйиндан аввал "Сурхон"ни мағлуб этдик, деб ўйлашди" Новости

Ёрқин Назаров: "Шогирдларим ўйиндан аввал "Сурхон"ни мағлуб этдик, деб ўйлашди"

Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган "Сурхон" — "Турон" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Шогирдларим бир-икки ўйинда ғалаба қозонгач, "Сурхон"ни ўйиндан аввал мағлуб этдик, деб ўйлашди. Шу боис, биринчи бўлимда кўнгилдагидек ўйнай олмадик. Иккинчи бўлимда эса ўз ўйинимизни кўрсата бошладик ва вазиятлар яратдик. Аммо рақиб дарвозасини ишғол қила олмадик. Ёшлар билан ишлаш яхши, бироқ уларда барқарорлик етишмайди. Биринчи бўлимда жамоани танимадим. Иккинчи бўлим нисбатан яхшироқ ўйнаганимизга қарамай, рақиб дарвозасини ишғол қила олмадик. "Сурхон"ни ғалаба билан табриклаймиз.


- Ўтган мавсум "Сурхон"да фаолият олиб боргансиз. Ўша жамоа билан ҳозиргиси орасида қандай фарқ мавжуд?

- Ҳозирги "Сурхон"да ёшлар яхши ҳаракат қилишяпти. Қолаверса, мураббийлар ҳам ёш. Ўтган йилги жамоада испаниялик мутахассислар ишлаганди. Улар бизнинг менталитетга мослашгунга қадар анча вақт ўтди. Ҳозирги жамоанинг ҳолати турнир жадвалида ҳам акс этиб турибди.


- "Турон"нинг Суперлигада жон сақлаб қолишидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Жамоада имконият бор. Охиригача курашамиз. Жорий йилги мақсадимиз — чемпионатда жон сақлаб қолиш.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика