RU

Последние новости

09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  0 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  6 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  1 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  2 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  6 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3

Ёрқин Назаров: "ПФЛ танлайдиган форматини жиддий таҳлил қилиши керак" Новости

Ёрқин Назаров: "ПФЛ танлайдиган форматини жиддий таҳлил қилиши керак"

Ўтган мавсум Вадим Абрамов бошчилигидаги мураббийлар штабида фаолият юритган, янги мавсумни "Бунёдкор-2" бош мураббийи сифатида бошлаган Ёрқин Назаров клуб матбуот хизматига интервью берди.

"Футболчилик фаолиятимда ҳам бундай ҳолат билан тўқнаш келмагандим. Яъни, чемпионат бошланиши арафасида ихтиёрсиз равишда мажбурий таътилга чиқиш. Яхши томони шундаки, мураббий сифатида вазиятдан чиқишга ҳаракат қиламан, бундай ҳолатларда нималар қилиш кераклигини ўрганаман. Аниқроғи, мажбурий таътилдан фойдаланиб, ўз устимда ишлаяпман, кўп китоблар ўқияпман. Қандай қилса бу вазиятдан осон чиқилади, футболчиларни масофавий ҳолатда мавсумга тайёрлашнинг йўлларини ўрганяпман. 

Ҳозир футболчилар жисмоний ҳолатни бир маромда ушлаб туриш учун ўз уйида машғулот ўтказмоқда. Тез орада ижтимоий тармоқдаги гуруҳимизда йигитларга назарий машғулотлар ўтишни бошлайман. Шогирдларимга назарий машғулотларни ўтиб, нимани хоҳлаётганимни тўлиқ тушунтириб бера олсам, мавсум давомида қийинчиликка дуч келмайман, деб ўйлайман. Жисмоний ҳолат? Мураббийлар штабида жисмоний тайёргарлик бўйича профессионал ёрдамчим бор. Уни ўз дастури ва етарлича тажрибаси бор. Ўйлайманки, футболчиларнинг жисмоний ҳолати бўйича жамоада муаммо бўлмайди. 

Ўзбекистон биринчилиги қайси форматда ўтишини хоҳлайман? Рости, буни ҳозирча ўйлаб кўрганим йўқ. Фақат ПФЛ қайси форматни танласа ҳам жиддий таҳлил қилиши керак. Карантин қачон якунланиши номаълум. Қолаверса, ҳали машғулот ўтказишга ҳам рухсат берилмади. Табиийки, уёғига вақт кам бўлади. Ўз-ўзидан бу ерда клубларга оғирлик қилмайдиган формат танлаш кераклиги маълум.

Карантин даврида халқимизга сабр-тоқат тилайман. Барчадан ҳукуматимиз қўйган талабларга қатъий риоя қилишини сўраб қоламан. Шунда биз биргаликда вирусни енгамиз".

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика