RU

Последние новости

16:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  0 16:02Про лига. "ФарДУ" "Жайхун" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  4 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   22 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0

Йорн Андерсен: "Гонконг, Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги даража катта тавофутга эга" Новости

Йорн Андерсен: "Гонконг, Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги даража катта тавофутга эга"

Гонконг U-23 бош мураббийи Йорн Андерсен Осиё ўйинлари доирасида 3-ўрин учун ўтказилган Ўзбекистонга қарши учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Йигитлар қўлларидан келганини бажаришди. Ярим финал ва учинчи ўрин учун баҳс учун ўтказилган ўйин шуни кўрсатдики, Гонконг, Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги даража катта тавофутга эга. Иккала рақибга қарши биринчи бўлимларда деярли тенгма-тенг ҳаракат қилдик. Камчиликларни тузатиш борасида ҳаракат қиламиз.

Кучли жамоаларга қарши бутун ўйин давомида тенгма-тенг ҳаракат қилиш қийин, шогирдларим 90 дақиқа давомида кучини сақлай олмади. Жамоа ҳали бутун ўйин давомида тез ва шиддатли ўйин ўтказишга қодир эмас.

Осиёнинг етакчи жамоалари билан рақобатлашиш учун Гонконг Суперлигаси юқори интенсивликка эга бўлиши, маҳаллий футболни ривожлантириш ҳамда футболчиларга яхши маош тўлаш лозим.

Жамоани жуда кўп мухлис қўллаб-қувватлади. Гонконг футбол ассоциацияси ҳам ҳар томонлама кўмак берди. Мамлакатда футбол ривожланмоқда.

Гонконг учун тўртинчи ўрин тарихий натижа саналади. Кучли жамоаларга қарши тавофут қисқарди. Келгусида юқори даражага чиқиш учун астойдил ҳаракат қилишимиз лозим. Бунга фақат мамлакат чемпионати даражасини ошириш орқали эришиш мумкин. Сўнгги икки ўйиндаги мағлубиятга қарамай, шогирдларимдан кўнглим тўлди", – деди германиялик мутахассис.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика