RU

Последние новости

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

"Яшнобод" жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди Новости

"Яшнобод" жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди

Теги :  Яшнобод
Футбол бўйича Ўзбекистон XXVIII миллий чемпионати “В” ПРО лига дебютанти “Яшнобод” жамоаси аъзолари айни пайтда пойтахт вилоятининг Ғазалкент туманидаги “FIZIOMED” соғломлаштириш оромгоҳида ёзги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан тузилган футбол клуби аъзолари чемпионат ва Ўзбекистон кубоги доирасидаги учрашувларни кўтаринки руҳда ўтказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйишган. Ҳозирда жамоа мураббийлар штаби асосий эътиборни футболчиларнинг жисмоний тикланишига қаратишган. Шу боис кунига икки маҳалда машғулотлар ўтказилмоқда. Унда йигирма беш нафар футболчи иштирок этяпти.

Куни кеча “Яшнобод” футбол жамоаси мураббийлари ва футболчилари Оқтошдаги Яшнобод туманидаги 30-Меҳрибонлик уйига қарашли “Нур” дала ҳовлисига ташриф буюрди. Мазкур сўлим ва баҳаво масканда айни пайтда 105 нафар ўғил-қиз ҳордиқ чиқармоқда.

“Яшнобод” футбол клуби аъзоларини Феруза Усмонхўжаева раҳбарлигидаги 30-Меҳрибонлик уйи тарбиячилари ҳамда ўғил-қизлар кутиб олишди.

Самимий ва дўстона руҳда кечган мулоқотда “Яшнобод” футбол клуби раҳбарияти ва футболчилари ўз фаолиятлари, келгуси режалари ҳақида тарбияланувчилар билан ўртоқлашдилар.

Тадбир баҳонасида “В” ПРО лига ва Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичи иштирокчиси “Яшнобод” футболчилари ҳамда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида мини футбол бўйича ўртоқлик ўйини уюштирилди. Учрашувнинг асосий вақтида 9:9 ҳисоби қайд этилди. Натижада ғолиб номи пенальтилар серияси орқали аниқланди. Унда омад мезбонларга кулиб боқди — 9:8.

— “Яшнобод” жамоаси ва уларнинг чемпионатдаги иштироки ҳақида эшитганмиз, уларнинг Ўзбекистон кубоги учрашувида супер лиганинг “Динамо” футболчиларини мағлубиятга учратганини телевизор орқали кўриб жуда қувонгандик, — дейди тарбияланувчилардан бири Владик. — Аммо уларнинг биз билан бугунги учрашувини кутмагандик. Профессионал футбол клуб вакилларининг меҳмонимиз бўлгани бизни роса хурсанд қилди. Уларга қарши ўтган ўйинда гол ҳам киритганим менга ўзгача завқ бағишлади. “Яшнобод” футболчиларининг қимматли вақтларини аямасдан оромгоҳимизга ташриф буюришгани учун катта раҳмат! Биз дўстларимиз билан биргаликда уларга албатта мухлислик қилишда давом этамиз ва “Яшнобод”га омад тилаймиз.

Ўртоқлик учрашувидан сўнг, жамоалар биргаликда дўстона эсдалик учун суратларга тушишди. Болажонлар учун озгина бўлса-да хушкайфият улашган яшнободликлар ўзлари учун янги мухлислар топганидан хурсанд ҳолда оромгоҳни тарк этдилар.



Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика