RU

Последние новости

22:57Миллатлар лигаси. Хорватия ўз уйида ғалабага эришди, Болгария — Люксембург ўйинида 11та сариқ карточка кўрсатилди  6 22:49Миллатлар лигаси. Тез орада бошланадиган бешта ўйин учун таркиблар билан танишинг  1 22:07Ўткир Юсупов: "Эрон билан ўйинда 1 очко ҳам яхши натижа, БААни эса мағлуб этмоқчимиз"  0 21:41Суперлига. "Динамо" — "Навбаҳор" 0:1  0 21:29Мбаппе Франция терма жамоасининг фақат муҳим ўйинларида ҳаракат қилмоқчи. "Реал" форварди 2025 йилги "Олтин тўп"ни кўзлаган  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" 14-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо"дан устун келди  35 20:26Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:49"Манчестер Сити"нинг машҳур спорт директори клубни тарк этяпти  4 19:18Кроос "Реал"га қайтяпти  3 18:45Ўзбекистон терма жамоасининг машғулоти Сречко Катанец назорати остида ўтади  43 18:25Про лига. Бешимовнинг голи "Қўқон-1912"га ғалаба тақдим этди  2 17:26Пранкер ўйиндан олдин МЮ кийиниш хонасига эшитиш мосламаси ўрнатди  3 16:29Коул Палмер: "Месси ёки Роналду?"  12 14:19Тебас: "ЛаЛига ва АПЛ ФИФАни судга бермоқчи"  6 13:46Балотелли: "А Серияни "ёриб" ташлайман"  9

Япония U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:4. Учрашувдан кейинги 10та факт Новости

Япония U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:4. Учрашувдан кейинги 10та факт

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойда ўтаётган Осиё чемпионати чорак финалида Японияни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга чиқди.

Ушбу ўйиндан кейин бир қатор қизиқарли фактларни ўқувчиларимизга тақдим этишга қарор қилдик.

1.Учинчи бор ўтказилаётган мусобақада Ўзбекистон илк бор чорак финалда ўйнади ва биринчи марта ярим финалга чиқди.

2.Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионатларида илк бор йирик ҳисобда ғалабага эришди.

3.Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионатларида илк бор битта ўйинда 4та гол урди.

4.U-23 Осиё чемпионатларида ўзбекистонлик футболчи биринчи марта дубль қайд этди. Бундай натижага Жасурбек Яхшибоев эришди.

5.Достонбек Ҳамдамов иккита U-23 Осиё чемпионатида гол уришга эришган дастлабки ўзбекистонлик футболчи бўлди. У 2016 йил Қатарда ўтган мусобақада Жанубий Корея ва Ироқ дарвозасига голлар урганди.

6.Бу йилги мусобақада Ўзбекистон сафида 4 нафар футболчи огоҳлантирилди: Достонбек Ҳамдамов, Аббос Отахонов, Рустам Ашурматов, Достонбек Турсунов ҳисобида биттадан сариқ карточка бор.

7.Бу йилги мусобақада Ўзбекистон иккита ўйинни Чангзоу, иккита ўйинни Жиангйин шаҳридаги стадионда ўтказди. Вакилларимиз ярим финал учрашувини 23 январь куни Куншан шаҳрида ўтказишади.

8.Ўзбекистон амалдаги U-23 Осиё чемпионати ғолибини мусобақадан чиқариб юборди. 2016 йил Қатарда ўтган мусобақада Япония чемпион бўлганди.

9.Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳ босқичидаги 3та ўйинда жами 4 марта дарвоза томон аниқ зарба йўллашган эди. Япония билан учрашувда эса 6 марта аниқ зарба кузатилди.

10. Ўзбекистон ярим финалда Жанубий Корея ёки Малайзия билан тўқнаш келади. U-23 Осиё чемпионатида Малайзия билан умуман ўйнамаганмиз. Жанубий Корея билан эса 2016 йилги мусобақада бир гуруҳдан жой олгандик. Ўшанда корейслар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.


Рейтинг: +88   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика