RU

Последние новости

22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  3 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  0 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  9 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  61 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  297 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  5 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  5 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  5

Япония U-23 жамоаси бош мураббийи Оива Го: "Минимум вазифамизни бажарганимиздан хурсандман" Новости

Япония U-23 жамоаси бош мураббийи Оива Го: "Минимум вазифамизни бажарганимиздан хурсандман"

Кеча U-23 Осиё кубогининг 3-тур баҳслари якунига етди ва унда Япония U-23 Тожикистон U-23 устидан йирик 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Япония U-23 жамоаси бош мураббийи Оива Го ҳамда ўйиннинг энг яхши футболчиси Даики Матсуока иштирок этишди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Биринчи ва иккинчи бўлимларда гол уруш учун жуда қулай имкониятлар яратдик. Аммо бу имкониятларнинг ҳаммасини ҳам голга айлантира олмадик. Минимум вазифамизни бажарганимиздан хурсандман.

- Жанубий Кореяга қарши қандай ўйин кўрсатиш ниятидасиз? Ҳужумкор ва очиқ футболми ёки ҳимоявий ва эҳтиёткорми?

- Кейинги босқичдаги рақибимиз Жанубий Кореялигини ҳозир сиздан эшитдим. Ҳозирча 3 кун вақтимиз бор ва бу вақт ичида биз ўз ўйинимизни таҳлил қилиб чиқишимиз керак. Қандай рақиб бўлишидан қатъий назар биз агрессив футбол кўрсатамиз. Сабаби, бу бизнинг ўйин услубимиз.

- Тожикистон билан ўйиндан олдин жамоангиз кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал қилганида, Тожикистон жамоасига ўйнашга имконият берармидингиз?

- Биз кейинги босқичга чиқиш чиқмаслигимиздан қатъий назар биз ҳужумкор ўйин кўрсатар эдик.

- Жанубий Кореяни қайси бир футболчиси асосий юлдуз деб ҳисоблайсиз?

- Ҳаммаси!

- Жанубий Корея ва Япония ўртасидаги учрашув бу жуда катта қарама-қаршилик, бу ҳақда фикрингиз?

- Бу учрашувга жуда катта этибор қаратилади. Ушбу қарама-қаршилик ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Даики Матсуоканинг ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

- Бугун яхши ўйин ўтқаздик ва кўп гол урдик. Бу мусобақада бизнинг мақсадимиз чемпион бўлиш. Ушбу мақсадга эришиш учун биз жамоамиз билан ҳар бир ўйинга максимал даражада эътибор қаратишимиз керак.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика