RU

Последние новости

20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  11 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  4 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  8 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  5 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  2 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  5 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  1 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  6 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2

Япония терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига биринчи бўлиб йўлланма олди Новости

Япония терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига биринчи бўлиб йўлланма олди

Япония ва Баҳрайн терма жамоалари ўртасидаги 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашининг 7-туридан ўрин олган ўйин якунланди.

Жамоалар Япониянинг Саитама шаҳридаги "Саитама 2002" стадионида ўйнашди. Унда Япония терма жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Японияликлар жаҳон чемпионатига йўлланма олган биринчи жамоа бўлди.

Япония терма жамоаси таркибида Даити Камада ва Такефуса Кубо гол урди. Иккала тўп ҳам иккинчи бўлимда киритилди.

Япония "C" гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа еттита ўйинда 19 очко тўплади. Баҳрайн эса олти очко билан бешинчи поғонадан жой олган.

2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Бу уч давлат автоматик равишда финалда иштирок этади. Япония турнирнинг тўртинчи иштирокчисига айланди.


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика