Ян Облак: "Афсуски, футболда бундай ҳолатлар учраб туради"
13 мар 15:00
Новости


Ян Облак: "Афсуски, футболда бундай ҳолатлар учраб туради"
"Атлетико" дарвозабони Ян Облак "Реал"га қарши кечган баҳс ҳақида фикр билдирди.
"Албатта, бу оғриқли. Биз ажойиб ўйин ўтказдик, лекин омадимиз келмади. Мухлисларимиз ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашди. Мағлубият кўнглимизни чўктирди. Афсуски, ҳисобни тенглаштира олмадик.
Рюдигернинг пенальтиси? Агар мен олдинроқ сакраганимда, уни осонгина қайтариб юборган бўлардим. Охирги сониягача кутишимга тўғри келди, у тўпни ўша бурчакка тепади деб ўйлагандим. Озгина кечикиб қолдим, шу сабабли тўп дарвозага кириб кетди. Бизга омад кулиб боқмади. Афсуски, футболда бундай ҳолатлар учраб туради" - деди Ян Облак "Реал"га қарши баҳс якунлангач
Ссылка :
Источник : https://x.com/atletiuniverse/status/1899967925626245451?s=46
Получайте новости прямо в Telegram!
Похожие новости

Комментарии
Демак конун койида буйича хамаси жойида.
Ато, сенлардан куп кайгу чекканлар бор...)))