RU

Последние новости

15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0 14:00Али Дайининг бенефиси, Абрамовнинг охирги бекати ва "Озоди"даги ягона ғалаба. Эрон билан аввалги ўйинларда қандай натижалар қайд этилган?  18 13:50Милан Шкриньяр қишдаёқ ПСЖдан кетиши мумкин  0 13:31"Персеполис" клуби бугун Ўзбекистон - Эрон учрашувида майдонга тушадиган футболчини судга берди  0 13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  6 12:39"Ювентус"дагилар Погба клубдан кетишини тасдиқлашди  0 12:20Роналду "Ал Насср" раҳбарлари билан учрашди  4 11:58Бобоси томонидан исми ўзгартирилган, волейбол терма жамоасига чақирилган ҳамда ўзбекистонлик мутахассис кашф этган Сардор Азмун билан яқиндан танишамиз  2 11:38Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйин учун тахминий таркиби  24 11:23"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Сойибов Комроншоҳ  0 10:58"Реал Мадрид"нинг келаси ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  2 10:27Goal нашри тен Хаг давридаги МЮнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди  4 09:55Кевин де Брюйненинг навбатдаги клуби деярли маълум  2 09:29"Барселона" ҳали ҳам Левандовски трансфери бўйича еттита клубдан қазрдор  8

Хаёлимдан чиқиб кета олмаётган 24 ёш ҳақида Новости

Хаёлимдан чиқиб кета олмаётган 24 ёш ҳақида

Постни ўқимай туриб, ўзининг “ақлли” фикрларини билдирадиган эркакларимиз омон бўлишсин!

Шунчаки айтиб кетаман, бирор мақола ҳақида фикр билдиришдан олдин, уни фалончи ёзган, демак, ҳаммаси тушунарли дейишларини ўла қолсам ҳам тушунмасам керак. Мен бунда албатта ўша мақолани ўқиб чиқаман.

Сўнгги постимда Биринчи Лигада футболчиларнинг максимал ёши белгилаб қўйилиши, икки лига ўртасидаги рақобатга путур етказиши ҳақида айтгандим. Биз Олий ва Биринчи Лига ўртасидаги космос каби узоқ масофани яқинлаштириб, қуйи лигадан чиққан жамоа, элитадагиси билан рақобатлаша оладиган тизимни афзолроқ ҳисобламоқдамиз. Бошқа томон эса, 24 ёшдан кичиклар ўйнаши, иқтидорли ёшларни кўпайтириб ташлайди, деган фикрда.

Амақим 24 ёшга тўлганида, аллақачон икки фарзанди бор эди. Ўша вақтда мен уни ёш дея олмасдим. Мен ёш деганда 17—18 ёшли йигитни тушунишим мумкин. Месси ва Роналду дунёнинг энг кучли лигаларида неча ёшида порлаб чиққанига эътибор беринг.


Олий Лига олмаса, Ёшлар Лигасига кекса бўлса. Менимча, Матиз олиб кирага чиқса керак. Яна билмадим...




Биздаги асосий хато, 23 ёшли футболчини ҳам ёш деб ўтиришимиз. Айганман-ку, улар қачон катта бўлади?! Ва яна бир жиҳатга эътибор беринг, биз Мексикада жавлон ураётган вақтида умид билдирган футболчиларнинг кўпчилиги 23 ёшдида “тахта”га айланиб улгурганди, тўғрими? Яъни, ўсишдан тўхтаганди. Биринчи Лига учун қўлланаётган тактика, ана ўшандай ўсмай қолган футболчиларнигина қўллаши мумкин. Биз бу билан 18 ёшида Европани зир титратадиган Мбаппе ўстиролмаймиз.

Яна тасаввур қиламиз, масалан Биринчи Лиганинг қайсидир клуби ўз олдига юқори мақсад қўйиб, 24 ёшли футболчиларни таркибга қўшиб олди. Уларнинг ҳаммаси ёзда 25 ёшга тўлиб қўйса, пешқадам таркиби бутунлай ўзгариши керак, тушуняпсизми? Агар буни йил аввалида пайқаши керак эди, деб фикримга қарши чиқсангиз, сизга бошқа факторни айтаман: 24 ёшга тўлган навқирон футболчиларни кўчада қолдирган бўламиз. Унинг юзига тик қараб, “ука, 3 ойдан кейин 25 га тўлсанг, керак бўлмай қоласан. Кетавер”, — дейишади, холос. Сизнингча у қаерга боради? Олий Лига олмаса, Ёшлар Лигасига кекса бўлса. Менимча, Матиз олиб кирага чиқса керак. Яна билмадим...

Бошқа мисол. Ғузорнинг “Шўртан” клуби қуйи лигага тушиб кетди. Аммо баъзи футболчиларнинг ҳали 2 йиллик шартномаси бор, дейлик. Улар нима қилади? Шартномани бекор қиладими? Ўзбек футболи ривожига 1 йиллик шартномалар ҳам болта уряпти, деб турганимизда, энди ўзимиз шу тизимни инкор қилаётган жамоанинг оёғидан чалиб қоламизми, масалан?


Азиз Ғаниев, Бобур Абдухолиқов, Жавоҳир Сиддиқов каби футболчилар менга нима учун ёқишини айтайми? Улар ўша 18 ёшидаёқ Олий Лига “танкалари” орасида ёриб чиқа олган. Биз умид билдиришимиз мумкин бўлганлар аслида мана шулар. Ёш кучга эга бўлишни истасак, ниҳол юмшоқ ердан униб чиқишини кутиш шарт эмас, чунки улар вақти келиб кучли шамолда синиб кетади. Қаттиқ ердан пишиб чиққани эса, чидамлироқ ва пишиқроқ бўлади.

Мана энди шу вақтгача айтган гапларим ва айни пайтдаги принципларимни умумлаштириб бераман.

Олий Лигада 12 та клуб қолсин деганим, рақобат зўр бўлиб кетади, деганим эмас. Рақобатнинг таги бўлса, 16 тада ҳам, 20 тада ҳам бўлади. 12 та қолсин деганим, Олий Лига талабидаги 14 та ҳам клубимиз йўқлигидан. Бу биринчиси.


Мен ёш деганда 17—18 ёшли йигитни тушунишим мумкин.


Иккинчиси, Биринчи Лигада ҳам Олий Лига талабида бўлган клублар сони кўпроқ бўлсин, дегандим. Фақат “Андижон” талабгор бўлмасин элита учун. Атрофида ўзига ўхшаган яхши клублар бўлсин ва рақобат бўлсин! Ва улар, Олий Лигадаги жамоалар билан ўша Биринчи Лигадаги вақтида ҳам рақобат ҳосил қила олсин.

Биз эса ҳозирча 2 та лига орасидаги фарқни янада космослаштириш пайида юрибмиз.


Йилда 2 марта “туғиладиган” клуб қачон катта бўлади? 

Автор :
Рейтинг: +77   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика