Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин
30 апр 14:10
Новости
Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин
Олдинроқ Алонсо Карло Анчелотти кетганидан сўнг "Реал Мадрид"ни бошқариши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Kicker хабарига кўра, "Байер" тўпни назорат қилишга асосланган ҳужумкор ўйин услубини сақлаб қоладиган мураббий топиш ниятида.
Немис клуби бу вазифа учун "Барселона" собиқ мураббийи Хавини идеал номзод деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, испаниялик мутахассис инглиз тилини яхши билади, бу эса муҳим шарт ҳисобланади. Ушбу талабга мавсум охирида "Реал Сосьедад"ни тарк этадиган Иманоль Альгуасиль тўғри келмайди.
Шунингдек, клубнинг қисқа рўйхатига Эрик тен Хаг ҳам киритилган. "Манчестер Юнайтед" собиқ мураббийи ўзи бошқарган "Аякс"да тўпни назорат қилишга асосланган футбол намойиш этгани туфайли клуб талабларига мос келади.
Германияда "Бавария"нинг 2-жамоасида мураббийлик фаолиятини бошлаган нидерландиялик мутахассис немис тилини яхши билади. Бу унинг номзоди учун катта устунлик ҳисобланади. 55 ёшли мутахассис "Байер" рўйхатида биринчи ўринда туради.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Комментарии