"We will be back". Златан Ибрагимович Арнольд Шварценеггер билан тушган суратини намойиш этди
24 янв 19:46
Новости
"We will be back". Златан Ибрагимович Арнольд Шварценеггер билан тушган суратини намойиш этди
Швеция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Златан Ибрагимович Австриянинг Кицбюэль тоғ-чанғи курортида машҳур голливуд актери ва Калифорния штатининг 38-губернатори Арнольд Шварценеггер билан учрашиб қолди.
Ибрагимович ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасига ушбу учрашувдан фотосурат жойлаштирди ва унга "Терминатор" фильмидаги машҳур иборага ишора қилиб: "We will be back" ("Биз қайтамиз"), — дея изоҳ қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, 44 ёшли Златан 2023 йилнинг ёзида футболчилик фаолиятини якунлаган эди. Фаолияти давомида у "Мальмё", "Аякс", "Ювентус", "Интер", "Барселона", ПСЖ, "Манчестер Юнайтед", "Лос-Анжелес Гэлакси" ва "Милан" каби гранд жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Яқиндагина швециялик юлдуз ўз фаолиятидаги улкан ютуқлари учун УЕФАнинг махсус мукофоти билан тақдирланган эди.

Похожие новости
02:13
Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак" 5
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии