RU

Последние новости

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  4 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

"Ал Файҳа" бош мураббийи Вук Расович: "Биз қийин гуруҳдан жой олдик" Новости

"Ал Файҳа" бош мураббийи Вук Расович: "Биз қийин гуруҳдан жой олдик"

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Ал Файҳа" баҳси олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида Саудия клуби бош мураббийи Вук Расович ва футболчи Султан Мандашлар иштирок этишди.


"Пахтакор"дек катта жамоага қарши ўйнаш биз учун катта фахр. плей-оффга чиқиш масаласи ўз қўлимизда. Биз бу ерда чиройли футбол ва ўзимизнинг яхши жиҳатларимизни намойиш этиш учун келдик", - деди Вук Расович. 

"Эртага кучли жамоага қарши ўйнаймиз, лекин майдонда энг яхши ўйинимизни намойиш этишга интиламиз. "Пахтакор" жамоаси бизни илиқ кутиб олди ва меҳмондўстлик намойиш этди. Уларга катта раҳмат", - деди Султан Мандаш. 



- "Ал Файҳа" жамоаси Саудиянинг ОЧЛда иштирок этаётган бошқа жамоалар билан солиштирсак. "Ал Файҳа"нинг иштирокини қандай баҳолайсиз ва жамоанинг ушбу мусобақадаги мақсади қандай?
- Биз учун энг муҳим вазифа - ҳар бир учрашувда энг яхши ўйинимизни намойиш этиш ва майдонда боримизни бериш. ОЧЛ биз учун янги мусобақа ва янги тажриба. Яна бир нарсани таъкидлаб ўтишим керак, биз жуда қийин гуруҳдан жой олдик. Барча жамоалар бир-биридан очко тортиб олди ва ҳар бир учрашув жуда қизиқарли ўтмоқда.

- Икки ой аввал "Пахтакор"ни ўз ўйингизда мағлуб этган эдингиз. Шу қисқа вақт ичида "Пахтакор"да нималар ўзгарди деб ўйлайсиз?
- Ўша учрашувда ғалаба қозонганимизга қарамай, анча қийин учрашув бўлган эди. Биз ўша учрашувда "Пахтакор"ни мағлуб этишга мажбур эдик, сабаби 1-турда мағлубиятга учраган эдик. "Пахтакор" кўп вазиятлар яратиб, улардан фойдалана олмаган эди. Жамоаларда ўзгариш бўлгани шубҳасиз. Эртага рақиб бизни катта муаммолар туғдириши аниқ.

- Жамоангиз биринчи тўқнашувда жуда яхши ўйин намойиш этганди ва бир нечта футболчиларни эслаб қолгандим ҳам. Саудияда бўлиб ўтган учрашувда "дубль" қайд этган Абдулраҳмон Сабири эртага майдонга тушадими? У сўнги учрашувларда захирада қолдирилди.
- Бизда бир нечта асосий таркиб футболчилари жароҳатланган. Бу катта муаммо, бироқ биз ушбу ҳолатни енгиб ўтишимиз керак. Сиз айтиб ўтган Сабирий тиззасидан жароҳат олган ва шу сабаб яна бир ой давомида майдонга туша олмайди. Унинг ўрнини боса оладиган футболчиларимиз бор.

Султан Мандаш: "Ал Файҳа" эртага ОЧЛдаги сўнги учрашувини ўтказиши мумкин. Футболчи сифатида ушбу мавсум қандай ўтди. Жамоа Чемпионлар лигасида дебют мавсумини ўтказди.

- Осиё чемпионлар лигаси бу бошқа даража. "Ал Файҳа" биринчи маротаба иштирок этаётганига қарамай, шахсан мен ОЧЛдаги учинчи иштироким. Чемпионлар лигасида иштирок этиш бошқача даража ва бошқача ҳиссиётлар. Биз эртага юришимизни давом эттиришга ҳаракат қиламиз. Бош мураббийимизга раҳмат айтиб ўтмоқчиман, сабаби у бизни чемпионлар лигасида ўйнай олишимизга ишонтира олган эди.



- "Ал Файҳа" Саудия Про-лигасининг сўнги турида мағлубиятга учради. Рақиб "Пахтакор" эса муддатдан аввал чемпионликни нишонлади. Ушбу жиҳат жамоангиз учун қўшимча босим бўлади?
- Бу ҳар хил мусобақалар. Чемпионат ва чемпионлар лигаси ҳар хил даража. Биз сўнги турда мағлуб бўлдик, аммо шунга қарамай асосий мақсадимиз ғалаба қозониш.

- Ўзбек футболи билан қанчалик танишсиз?
- Фаолиятим давомида бир нечта ўзбекистонлик футболчилар ва мураббийлар билан ишлаганман. Улар билан ҳали ҳамон алоқадаман ва улани ҳурмат қиламан.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика