RU

Последние новости

22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  4 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  167 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  30 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  6 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  10 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2

Владимир Ежуров: "Хатоларимиз йўқ эмас. Муҳими, ғалаба қозондик" Новости

Владимир Ежуров: "Хатоларимиз йўқ эмас. Муҳими, ғалаба қозондик"

"Нефтчи" бош мураббийи Владимир Ежуров Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Қизилқум"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

"Сўнгги матбуот анжуманида ҳам айтганимдек, ҳозирда қийин вазиятдамиз. Йигитлар ҳам буни тушуниб турганди. Уларнинг фикрлашини тубдан ўзгартиришимиз талаб этиларди. Тезкор ҳужум ва стандарт вазиятлардан самара чиқара олдик. Буни рақибни ўрганиш чоғида футболчиларга айтгандик.  Хатоларимиз йўқ эмас. Энг муҳими, ғалаба қозондик. Қайсидир вазият ўхшади, қайсидир бири ўхшамади. Олдинга интилишда давом этамиз",- дейди Владимир Ежуров

- Жамоада пенальтини тепадиган футболчи борми?

-  Шаҳзод Убайдуллаев пенальтиларни ижро этаётганди. Лекин сўнгги ўйинлардаги омадсизликдан сўнг бугун Аброр Исмоилов пенальтини тепишга қарор қилди. Аброр Исмоиловдаги вазият футболда бўлиб туради. У жамоанинг етакчиларидан бири. Бу борада машғулотларда яна изланамиз. 

- Ўйинда якуний қарорни ким қабул қиляпти? Жамоада бош мураббий ким?

- Бош мураббий Виталий Левченко. Менинг вазифам унга ёрдам бериш. 

- "Нефтчи" таркибида дебютини ўтказган Нодирхон Неъматхоновнинг ўйинини қандай баҳолайсиз? 

- Неъматхонов дастлабки ўйинини ўтказди. Тўғри, унга тажриба етишмаяпти. Бу табиий ҳолат. Унга етарлича имконият беряпмиз.  Бу катта масъулият талаб қилади. Нодирхон тезкор футболчи. Унинг ёрқин келажаги борлиги шубҳасиз. 

Қизил карточкаларга келсак, мураббийлар штаби бу борада ишлайди. Ишлашда давом этсак, ғалабалар ҳали кўп бўлади. 

Бизда тажрибали ва тенг кучли дарвозабонлар бор. Йўлга қўйилган камчиликларни таҳлил қиламиз. Ўйлайманки, футболчиларимиз навбатдаги учрашувларда бундай хатоларга йўл қўйишмайди. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Барча жамоа хато қилиши мумкин", деди Ежуров.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика