RU

Последние новости

07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  0 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  190 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  17 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0

Владимир Бубанья: "Умид қиламанки, кубокда ҳам "Турон"дан устун келамиз" Новости

Владимир Бубанья: "Умид қиламанки, кубокда ҳам "Турон"дан устун келамиз"

Хабарингиз бор, Про лиганинг навбатдаги турида "Андижон" ва "Турон" жамоалари ўзаро тўқнаш келди.


Андижан

Владимир Бубанья - 32'

ПРО лига. Тур 15

13/08/2022, 17:00

0
:
1
Завершен

Турон

45'
90'
32'  Владимир Бубанья


Учрашувда мезбонларга ғалаба келтирган ягона голга Владимир Бубанья муаллифлик қилди. Учрашувдан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик. 

-  Водий дербисининг ҳар икки жамоа учун муҳимлилик даражаси юқори турганди. Қимматли уч очкога эса "Андижон" эга чиқди. Учрашувнинг аҳамияти яна нималарда эди? Умуман ўйин сурати натижага мос бўлдими?

-  Муҳим ўйинда зарур уч очко олганимиздан хурсандман. Биз бу ишни қўлимиздан келишини исботладик. Чунки уйда мухлисларимиз қаршисида хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Ўйинни назорат қилдик. Рақиб ҳам етарлича қаршилик кўрсатди. 

- "Турон" сафида Про лига тўпурари бўлиб турган Ҳумоюн Муртозаев бор эди. У ҳар бир ўйинда гол уриб келмоқда. Ҳимоячи сифатида уни қандай зарарсизлантирдингиз? 

- Ҳумоюн кучли футболчи. Лекин биз ҳам кам эмасмиз (кулади). 

- "Андижон" бринчи даврада ҳам "Турон"ни Яйпанда мағлуб этган эди. Олдинда кубок баҳси кутиб турибди...

-  Умид қиламанки, кубокда ҳам улардан устун кела оламиз. Ким яхши эканлигини яна бир бор кўрсатамиз. 

- Бу ғалаба чемпионлик йўлида катта қадам ташланганига ишорами?

- Бўшашиш керак эмас. Олдинда ўйинлар кўп. Ғалабаларимизда мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлмоқда. Улар билан майдонда 12 киши бўлиб тўп тепамиз. Қўллаб-қувватлашаётгани учун раҳмат айтаман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика